Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2004- йил 3- сентябр  415- сонли қарорига асосан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш  мухандислик институт негизида Тошкент ирригация ва мелиорация институти ташкил  этилгани муносабати билан ректоратнинг 2004- йил 13- сентябрь 187-А/Ф буйруғига  асосан Ҳисобот бўлими ташкил этилган.

Боғланиш телефонлари: 237-19-11

Институтда хизмат кўрсатиш фаолияти

 

Институтнинг молиявий  фаолиятини №2169 Бухгалтерия Хисобининг Миллий Стандартлаш асосида юритиш, ходимларнинг иш ҳаки ва унга тенглаштирилган тўловлар хамда талабаларнинг стипендияларни ўз вақтида хисоблаш ва тўлиқ тўлаб бериш,  молиявий ҳисоботларни тузиш ва юқори тегишли ташкилотларга ўз вақтида топшириши учун хаққонийлигини таъминлаш каби иш фаолиятини юритади.

Ҳисобот бўлими қуйидаги тармоқ (бўлим)ларга бўлинади:

  1. Ҳисоб китоб бўлими
  2. Моддий бойликлар бўлими
  3. Талабалар бўлими
  4. Ғазна

Ҳисобот бўлимида Бош ҳисобчи, бош ҳисобчи ўринбосари, ғазначи хамда ҳисобчи ходимлар фаолият кўрсатмоқда.

ходимлар фаолият кўрсатмоқда.

ilxom      Бош ҳисобчи – Хасанов Илхом Исакович.

Бош ҳисобчининг лавозим вазифалари:

— Бош ҳисобчи бевосита ташкилот раҳбарига, ҳисоботларни тузиш ва тақдим қилиш масалалари бўйича юқори ташкилот бош ҳисобчисига ҳам бўйсунади ҳамда ташкилотда бухгалтерия ҳисобини юритилишига, молиявий ҳисоботларни ўз вақтида ва тўлиқ топширилишига жавобгар бўлади.

— бухгалтерия ҳисобини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилган ҳолда юритиш, шунингдек, ҳисоб ишларини замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланган холда ташкил этиш;

— бюджет маблағларини, шунингдек, бюджет ташқари маблағларни харажатлар сметасида кўзда тутилган муайян мақсадларга тўғри сарфланиши,шунингдек, пул маблағлари ва моддий қимматликларнинг бутлиги устида мунтазам назорат қилиш;

— пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва моддий қийматликлар, шунингдек, бошқа активларни ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш, инвентаризация натижаларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштириш ҳамда уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш;

— молиявий ҳисоботларни белгиланган муддатларда тузиш ва топшириш;

— қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш.

  Ҳисоб китоб бўлими

        Ҳисоб-китоб бўлими ходимларининг лавозим вазифалари:

— Иш ҳақи ва унга тенг тўловларни ўз вақтида ва тўғри ҳисоблаш;

— Иш ҳақи бўйича ушланмалар ушлаб, тегишли ташкилотларга жўнатиш учун иш хақи билан болиқ ҳисоботларни тузиш ва жўнатиш;

— Ўриндошларга ойлик маошлари тўғрисидаги  декларация топшириш учун даромадлари тўғрисида маълумотлар тайёрлаш;                                                                                                                — Институт ходимларига ҳамда ишдан бўшаган ходимлар учун ойлик маошлар ва унга тенглаштирилган тўловлар маълумотномаларни архив маълумотномаси асосида тайёрлаб бериш;                                                                                                                                                           — Хар ой иш ҳақи хисобланиб бўлгандан сўнг жамланма проводкалар тузиш;

— Ўзбекистон Республликасида Қонунчилигида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.

Моддий бойликлар бўлими

Моддий бойликлар бўлими ходимларининг лавозим вазифалари:

— Марказий омборхонага келиб туширилган, товар моддий қийматликларни ҳисоботини текшириб, ҳисобга олувчи субсчетлар билан боғлаган ҳолда кирим қилиш;

— Институт кафедра, бўлимлар, ўқув бинолари ва ётоқхоналарига марказий омборхонадан олинадиган товар моддий қийматликларни сўровнома ва юк хати билан ёздириб олишни текшириб нархини,        суммасини ёзиб ҳужжатлаштириб бериш;                                                       — Марказий омборхонанинг кирим ва чиқим ҳисоботини       расмийлаштириш;

— Кафедра, бўлимлар, ўқув бинолари ва ётоқхоналарнинг  кирим-   чиқим ҳисоботини  текшириб, бухгалтерияда акс эттириш.                   — Вақти-вақти билан фавқулодда моддий жавобгарлар ҳисобидаги   товар моддий захираларни текшириб,йўқламадан ўтказиш.

— Моддий жавобгар шахслари билан шартнома тузиш;

— Бош механик, Бош энергетик, Ўқув ишлаб чиқариш устахонаси, Қурилиш гуруҳи,Ўқув илмий база ҳисоботларии кирим ва чиқим қилиш ишларини текшириб чиқиш ва ҳисоботларни тегишли субсчетларда акс эттириш;                                                                                                     — Ҳар йилнинг ноябрь-декабрь ойларида барча товар моддий қийматликларни йиллик йўқламадан ўтказиб, ҳисобхона ҳисоботи билан таққослаб чиқиш ва натижасини баённома орқали хайъат аъзолари билан биргаликда хайъат раисига тақдим этиш.

Талабалар бўлими

 Талабалар бўлими ходимларининг лавозим вазифалари:

— Ўз вақтида ва тўғри ҳисобланган стипендия ва унга тенг тўловларни бажариш.                                                                                                                     — Институт талабалар сафидан чиқарилган ҳамда ўқиётган талабалари учун стипендияларни ва унга тенг тўловларни маълумотномалар бериш.
— Хар ой стипендия хисобланиб бўлгандан сўнг жамланма проводка тузиш;

Ғазна

Ғазначининг лавозим вазифалари:

— Ходимларнинг иш ҳақларини ва унга тенглаштирилган тўловларини, шунингдек, талабаларнинг стипендияларини ҳисобланган нақд пулларини банк ғазнасидан олиб келиш;

— Банкдан олинган нақд пулларни ўз вақтида хужжатлар асосида ходим ва талабаларга тарқатиш;                                                                         — Ўзбекистон Республликасида Қонунчилигида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.