Докторлик диссертациялари ҳимояси 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссиясининг 2013 йил 14 августдаги “Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тузиш тўғрисида”ги буйруғига асосан Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент темир-йўл мухандислари институти ҳузурида 14.07.2016.Т.23.01 шифрли Фан доктори илмий даражасини берувчи Илмий Кенгаш тузилди.

Кенгашга

05.09.01 – Қурилиш конструкциялари, бинолар ва иншоотлар;

05.09.05 – Қурилиш материаллари ва буюмлари;

05.09.06 – гидротехника ва мелиорация қурилиши;

06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик

(техника фанлари бўйича)

ихтисосликлар бўйича диссертацияларни химояга қабул қилиб олишга рухсат этилган.

Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Тошкент давлат аграр университети хузуридги 15.11.2016.I.23.02 шифрли Фан доктори илмий даражасини берувчи Илмий Кенгаш фаолияти ЎзРОАКнинг 2016 йил 15 ноябрдаги 118-қарори билан ташкил қилиниб, Кенгашга 08.00.04-Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ихтисослиги бўйича диссертациялар химоясини ўтказишга рухсат берилган. Кенгаш ўз ишини бошлашга киришган.

2015 йилда бошқа олий таълим муассасаларида ҳамда хорижда институт тадқиқотчиларининг 5 та докторлик, 3 та PhD даражасидаги диссертациялари ҳимоя қилинди:

  1. Султонов Тохиржон Зокирович 05.23.07 ва 01.02.03 ихтисосликлари бўйича “Иншоотнинг фазовий ва чизиқсиз деформацияланишини ҳисобга олган ҳолда грунтли тўғонларнинг мустақкамлик ишончлилигини баҳолаш назарияси ва усуллари” мавзусида.
  2. Мирзаев Бахадир Суюнович 05.07.01-ихтисослик бўйича «Ўзбекистон шароитида тупроқ эрозиясига қарши ишлов берадиган технологиялар ва техник воситаларни такомиллаштириш» мавзусида.
  3. Исаков Абдусаид Жалилович 05.20.02-ихтисослиги бўйича «АСКни кайта ташкил этиш шароитида энергетик сервис» мавзусида.
  4. Абдувалиев Абдукахор Абдулхаиевич 05.02.04 ва 05.11.01-ихтисосликлари бўйича “Бозор иқтисодиёти шароитида Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш, ўлчаш ягоналигини таъминлаш ва муфовиклигини баҳолаш тизимларини такомиллаштириш” мавзусида докторлик диссертацияларини химоя қилиб, фан доктори илмий даражасини олдилар.
  5. Муродов Рустам Анваровичнинг 06.01.02 ихтисослиги бўйича “Сув истеъмолчилари уюшмаларида ирригация ва мелиорация тизимларидан фойдаланишнинг технологик асослари” мавзусида
  6. Б.Пулатов-12.06.2015 й. (Швециянинг Лунд университетида)
  7. Қ.Нурметов- 26.06.2015 й. (Словакиянинг Нитра университетида)
  8. А.Хамидов-24.07.2015й. (Германинг Гумбольтд номли Берлин университети)да PhD даражасидаги диссертацияларини ҳимоя қилдилар.

2016 йилда институтда ҳамда хорижда институт тадқиқотчиларининг  4 та докторлик диссертациялари ҳимоя қилинди. Жумладан,

  1. Омарова Галия Едильбековна 06.01.02–Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (техника фанлари) ихтисослиги бўйича “Қишлоқ хўжалик экинларини ГАТдан фойдаланган ҳолда ресурстежамкор суғориш усуллари, техникаси ва технологиясининг илмий асослари” мавзусида (31.03.2016 й.);
  2. Радкевич Мария Викторовна 11.00.05 – Атроф — муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари) ихтисослиги бўйича “Автомобиль-йўллар комплексининг ҳаво муҳитига таъсирини баҳолаш” мавзусида (8.06.2016 й.);
  3. Янгиев Асрор Абдухамидович 05.09.06 — Гидротехника ва мелиорация қурилиши (техника фанлари) ихтисослиги бўйича “Юқори босимли гидроузелларда уюрма шахтали сув ташлагичлар конструкциясини, ҳисоблаш асосларини такомиллаштириш ва уларнинг фойдаланиш давридаги ишончлилиги” мавзусида (28.09.2016 й.);
  4. Исаев Сабиржон Хусанбоевич 06.01.02–Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (техника фанлари) ихтисослиги бўйича “Ғўза ва ғаллани субирригация усули билан суғориш технологиясини такомиллаштириш” мавзусида (7.12.2016 й.) докторлик диссертациясини ҳимоя қилиб, фан доктори илмий даражасига сазовор бўлдилар.

Шунингдек, Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг халқаро лойихалари доирасида Франциянинг Лилль 1 Илм ва фан технологиялар Университетида илмий тадқиқотлар билан шуғулланаётган 2 нафар ёш олимлар: Шамшод Акмаловнинг профессор Оливье Бланпаин (Olivier Blanpain), Эрик Массон (Eric Masson) ва профессор О.Арифжонов рахбарликларида бажарилган “Геоинформацион тизимлар ва объектларни масофадан кузатиш дастурлари ёрдамида интеграллашган сув ресурслари бошқарувини ташкил этиш” мавзусидаги докторлик диссертациясининг химояси 2017 йилнинг 2 февралида ҳамда Ғуломжон Бекмирзаевнинг профессор Багхдад Оуддан (Baghdad Ouddane)   ва профессор М.Хамидов рахбарликларида бажарилган “Шўрланган тупроқлар ва сув танқислигининг сабзавот ўсимликларининг ривожланишига, минерал таркибига, фотосинтез жараёни ва сув истеъмолига таъсири” мавзусидаги диссертация ишининг химояси 2017 йилнинг 17 февралида Франциянинг Лилль 1 Университетида ўтказилиши белгиланди.