Click to listen highlighted text!

Elektron qabulxona

Институтимизда «Гиёҳвандликнинг жамият тараққиётига салбий таъсири ва одам савдосига қарши курашиш» мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Тошкент ирригация ва мелиорация институтида «Гиёҳвандликнинг жамият тараққиётига салбий таъсири ва одам савдосига қарши курашиш» мавзусида илмий – амалий семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 16 март куни Тошкент  ирригация  ва  мелиорация  институтида талаба – ёшлар ўртасида «Гиёҳвандликнинг жамият тараққиётига салбий таъсири ва одам савдосига қарши курашиш» бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан  илмий – амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ва Тошкент шаҳар прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент шаҳар Минтақавий вакиллиги, Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув бўлими, Тошкент шаҳар адвокатлар ҳайъати аъзолари иштирок этдилар.

Семинарда Маънавий–маърифий ишлар бўйича проректор Қ.Шавазов Гиёҳвандликнинг жамият тараққиётига салбий таъсири ва одам савдосининг жамиятга таъсири, ёш авлод маънавий тарбиясида қайси жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида гапирди. Шундан сўнг семинар иштирокчилари эътиборига Гиёҳвандлик ва одам савдосининг манфур кирдикорлари фош этилган презентация материаллари намойиш қилинди.

   

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи Сафаев Абдураҳмон Бакаевич ва Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори Исламов Абдулла Рисқибаевич, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент шаҳар Минтақавий вакиллиги мутахассиси Саттаров Хуршид Зиядуллаевич, Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув бўлими тезкор вакили капитан Салимов Акмал Рустамович, “Gold Yustina” адвокатлар ҳайъати адвокати Тўлқин Юлдашевлар ўз чиқишларида ёшларни гиёҳвандлик ва одам савдоси таъсиридан асраш, шахс камолотида, хусусан, эришиладиган барча ютуқларда асосий омил чуқур билим ва юксак маънавият экани ҳақида маъруза қилдилар.

   

KONTAKTLAR

Toshkent shahar,
Qori Niyoziy ko'chasi, 39-uy
Qabulxona:
Telefon: (998) 71 237-46-68
Email: admin@tiim.uz; tosh.imi@qsxv.uz

Devonxona
Ish tartibi: 08:30 - 16:30
Telefon: (998) 71 237-19-31
Fax: (998) 71 237-38-79
Avtobuslar: 89, 95, 2, 58, 88, 17, 38, 98
Metro: Hamid Olimjon bekati

Matnda xatolikni ko'rdingizmi? Sichqoncha bilan xato matnni belgilang va CTRL+ENTER tugmalarini bosing.

Ishonch telefonlari

 +99871 237 19 36  +99871 237 09 75

Система Orphus

Karta

Click to listen highlighted text!