Click to listen highlighted text!

Elektron qabulxona

Институтимизда “Оммавий маданият”нинг ёшлар маънавиятига салбий таъсири юзасидан семинар тренинг ўтказилди

Тошкент ирригация ва мелиорация институтида “Оммавий маданият”нинг ёшлар маънавиятига салбий таъсири юзасидан семинар тренинг ўтказилди

Жорий йилнинг 17 март куни  институтимизда талаба–ёшлар ўртасида “Оммавий маданият”нинг ёшлар маънавиятига салбий таъсири ва бу соҳада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан  семинар тренинг бўлиб ўтди. Семинар тренингда “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири, Касаба уюшмалар федерацияси маънавият ва маърифат бўлими масъул ходимлари иштирок этдилар.

Семинар тренингда Маънавий–маърифий ишлар бўйича проректор Қ.Шавазов ёшлар онгига таҳдид солувчи ахборот хуружларининг олдини олиш, ёшларда интернет ва бошқа ахборот ресурсларидан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган “Оммавий маданият”нинг ёшлар маънавиятига кўрсатаётган салбий  оқибатлари ёш авлоднинг маънавий тарбиясида қайси жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида гапирди.

   

“Жаҳон адабиёти” журнали Бош муҳаррири Шуҳрат Ризаев, Касаба уюшмалар федерацияси маънавият ва маърифат бўлими ходими А. Бобонов, тарих фанлари доктори профессор Ў. Мавлоновлар ўз чиқишларида ёшларни “Оммавий маданият” тушунчаси, “Оммавий маданият” – замон воқелиги “Оммавий маданият” таҳдиди ҳақида  ахлоқсизлик–маданият эмас балки Ор-номус, уят ва андиша, шарму ҳаё, ибо ва иффат–юксак маданият ва аҳлоқий туйғулар, Огоҳлик ва ҳушёрлик маънавиятнинг қудратли кучи ҳар қандай ижтимоий тўсиқларни енгишга қодирлигини, инсон маънавиятининг юксалиши–унинг иродасини мустаҳкамлаши, шахс камолотида, хусусан, эришиладиган барча ютуқларда асосий омил чуқур билим ва юксак маънавият экани ҳақида маъруза қилдилар.

   

KONTAKTLAR

Toshkent shahar,
Qori Niyoziy ko'chasi, 39-uy
Qabulxona:
Telefon: (998) 71 237-46-68
Email: admin@tiim.uz; tosh.imi@qsxv.uz

Devonxona
Ish tartibi: 08:30 - 16:30
Telefon: (998) 71 237-19-31
Fax: (998) 71 237-38-79
Avtobuslar: 89, 95, 2, 58, 88, 17, 38, 98
Metro: Hamid Olimjon bekati

Matnda xatolikni ko'rdingizmi? Sichqoncha bilan xato matnni belgilang va CTRL+ENTER tugmalarini bosing.

Ishonch telefonlari

 +99871 237 19 36  +99871 237 09 75

Система Orphus

Karta

Click to listen highlighted text!