ashirbek     Факультет декани

   Муратов Аширбек Рахимович

   

      (8371) 237-19-84

                                                                                                               

 

                                                                                                                             ФАКУЛЬТЕТИ ТАРИХИ

Халқ хўжалигини 2-жаҳон урушидан кейинги қайта тиклаш даврида Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, уларни қуритиш ва сақлаш технологиясини такомиллаштириш, пахтачилик ва боғдорчилик ривожлантиришда электр ва иссиқлик энергияларидан фойдаланиш ҳаётнинг энг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолди. Бу эса ўз навбатида малакали механик-мухандисларни ва электр-мухандисларни тайёрлаш лозимлигини талаб этарди. Урушдан кейинги даврда мамлакат қишлоқ хўжалиги иқтисодиётида кескин ўсиш бўлди ва янги тармоқлар очила бошлади. 1946 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институти (ТИҚХМИИ) таркибида «Гидромелиорация ишларини механизациялаш» факультети очилди. 1962 йилда институт таркибида “Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” факультети ташкил этилган. Факультетга декан этиб, дастлаб доцент Н.А.Рейнке тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 сентябрдаги 415 сонли қарори, ушбу қарорни бажарилиши ҳақидаги институт ректорининг 2004 йил 13 сентябрдаги 187 А/Ф–сонли буйруғига асосан институтнинг ташкилий тузилмасида собиқ «Қишлоқ ва сув хўжалиги энергетикаси» ва «Ирригация ва мелиорация ишларини механизациялаш» факультетлари бирлаштирилиб, «Сув хўжалигини автоматлаштириш ва механизациялаш» факультети ташкил этилди.

Факультетда 5 та мутахассис чиқарувчи, 2 та умумтехник фанлар ва 1 та ижтимоий фанлар кафедралари мавжуд.

Мутахассислик кафедралари:

  1. Гидромелиоратив ишларни механизациялаш кафедраси;
  2. Гидромелиоратив ишларни ташкил этиш ва уларнинг технологияси кафедраси;
  3. Гидромелиоратив тизимларни электр энергияси билан таъминлаш ва уларнинг жиҳозларидан фойдаланиш кафедраси;
  4. Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқарув кафедраси;
  5. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси.

Умумтехник фанлар кафедралар:

  1. Конструкцион материаллар технологияси, амалий механика ва стандартлаштириш кафедраси;
  2. Электротехника ва электр юритма кафедраси

Ижтимоий фанлар кафедраси:

  1. Гуманитар фанлар кафедраси.

Бугунги кунда факультетда «Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори»га киритилган тўртта бакалавриат (Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш, Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқарув, Электр энергетикаси, Ҳаёт фаолият хавфсизлиги таълим йўналиши ва учта магистратура (Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришини автоматлаштириш, Гидромелиоратив ишларини механизациялаш ва Электр таъминоти мутахассисликлари бўйича таълим бериш йўлга қўйилган бўлиб, барча таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича Давлат таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилган. Қуйидаги норматив ҳужжатларда белгиланган вазифалар асосида факультет фаолиятини олиб бормоқда.

Бугунги кунда факультетда 1222 нафар талаба ва 35 магистрантлар таълим олмоқда. Шулардан икки нафари хорижий фуқаро ҳисобланади. Талабаларга 111 нафар профессор-ўқитувчилар таълим бермоқда. Шулардан 1 нафари академик, 8 нафари профессор, 52 нафари доцентлардан иборат.

Талабалар танлаган касби бўйича мукаммал кўникма ҳосил қилиши ва билим олиши учун ўқув адабиётлари ҳамда лаборатория машғулотларининг ўрни беқиёсдир. Шу боис кафедраларда ўтиладиган барча фанлар бўйича ўқув адабиётлари етарли миқдорда таъминланган.

Кафедраларда ўқитиладиган барча фанлардан Ўқув-услубий мажмуалар электрон форматда яратилган ва ахборот ресурс марказига жойлаштирилган.

ТЖАБ кафедрасида «Автоматик бошқариш назарияси», «Электроника ва микропроцессор техникаси» ва «Лойиҳалашни автоматлаштирилган тизимлари» фанларидан компьютерлаштирилган лаборатория ишлари олиб борилади.

«Автоматик бошқариш назарияси» фанидан MATLAB дастури асосида талабалар автоматик бошқарув тизимларини таҳлил қиладилар ва бу фан бўйича 6 та лаборатория иши бажарилади. MATLAB дастурида талабалар математик ҳисоблашлар, алгоритмларни яратиш, моделлаш, маълумотларни таҳлил қилиш, илмий инженерлик ишларини олиб борадилар.

Sxam-1
Sxam-2

«Автоматик бошқариш назарияси» фанидан MATLAB (MATrix LABoratory – матрицавий лаборатория) дастури асосида лаборатория ишларини, «Электроника ва микропроцессор техникаси» фанидан «Electroniks Work Bench» (EW) дастури асосида лаборатория ишларини ва «Лойиҳалашни автоматлаштирилган тизимлари» фанидан «КОМПАС–3D» дастурлари асосида компьютерлаштирилган лаборатория ишлари ташкил этилди.

«Electroniks Work Bench» дастурида талабалар ўзгармас ва ўзгарувчан ток электр схемаларни йиғиш, уларнинг тавсифномаларини олиш ва параметрларини аниқлаш бўйича тажриба ишларини бажарадилар.

«Электроника ва микропроцессор техникаси» фани бўйича EW дастурида 4 та лаборатория иши бажарилади.

«КОМПАС–3D» дастурида талабалар лойиҳалашни автоматлаштиришда ҳисоблаш техникаси воситаларидан мунтазам фойдаланиш, лойиҳалаштирувчи ва ЭҲМ функцияларни рационал тақсимлаш масалаларини ўрганадилар.

«Лойиҳалашни автоматлаштирилган тизимлари» фани бўйича «КОМПАС–3D» дастурида 6 та лаборатория иши бажарилади.

“Fulbrigth” ҳалқаро фонди орқали кафедрада ёш малакали кадрлар тайёрлаш учун Шимолий Дакота Университети профессори Томас А. Бон ёрдамида 2 та курс ташкил этилиб, ”Ўлчаш асбоблари ва электр ўлчашлар“ ва “Инженерлик лойихалаш ишларида замонавий компьютер дастурлардан фойдаланиш” курсларига кафедранинг ёш ўқитувчилари, магистрантлари ва 5521800-“Автоматлаштириш ва бошқарув” ва “Электр энергетикаси бакалавриат таълим йўналиши 2 ва 3 босқич аълочи талабалари (жами 19 та киши) муваффақиятли тамомлаб, сертификатга эга бўлдилар. Ҳозирги кунда ушбу фонд ва хамкорлик асосида кафедранинг лаборатория техник ўқув жиҳозлари, замонавий ўлчаш асбоблари билан ҳамда инглиз тилидаги ўқув адабиётлар билан таъминланди ва кафедра ўқитувчилари томонидан таржима қилинмоқда. Профессор Томас Бон ва Шимолий Дакота Университети ва кафедра ўртасида “Ирригацион тизимлар учун замонавий датчикларини ишлаб чиқиш” мавзусида илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳамкорлик давом эттирилмоқда.

«Электротехника ва электр юритма» кафедрасида Электротехниканинг назарий асослари», «Электротехника ва электроника асослари» ҳамда «Метрология ва электр ўлчашлар» фанларидан бугунги куннинг талаби бўйича  компьютерлаштирилган тажриба ишларини олиб бориш йўлга қўйилган.

Юқорида кўрсатилган барча фанлар бўйича «Elektroniks Work Bench» (EW) дастури асосида ўқув дастурида мавжуд бўлган тажриба ишларини компьютерлаштирилган варианти яратилди. «Электротехниканинг назарий асослари» ҳамда «Электротехника ва электроника асослари» фанларидан 6 та тажриба иши ушбу дастур ёрдамида яратилиб талабаларга ўргатилмоқда.

Факультет талабалари ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётини  Сувмаш Очиқ акциянерлик жамиятида, ТошОР ОАЖ,   Тошкент  агрегат  заводи, СУВСАНОАТМАШ заводи,  институт Ўқув илмий марказида ва лаборатория базасида ҳамда республикамиз корхоналарида ўтказадилар. Материалшунослик ва КМТ фанидан ўқув амалиётини Ўқув ишлаб чиқариш устахонасида кузги давра давомида дарсдан кейин график асосида ўтказадилар.

2004 йилдан буён 1500 нафардан ортиқ бакалаврлар ва 120 га яқин магистрантларни халқ хўжалиги иқтисодиётининг турли тармоқларига малакали мутахассисларни тайёрлаб берди. Шулардан 70 нафари имтиёзли диплом билан тамомлади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар, Гидроэлектростанциялар, “Тошкент ГЭСлар каскади”, “Чирчиқ ГЭСлар каскади”, “Қодирия ГЭСлар каскади”, “Ўрта-Чирчиқ ГЭСлар каскади” унитар корхоналари, «Ўздавсувлойиҳа» ОАЖ, “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК, ТИМИ қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, Мирзачўл гидробоғланмалари «Дўстлик» канали бошқармаси, Тошкент трактор заводи», «Чирчиққишлоқмаш» ОАЖ, “Ўзмахсуссувқурилиш” ИКДК, “Сувмаш” ОАЖ, “Сувсаноатмаш” ОАЖ, “Агрегат заводи” ОАЖ, Бозсув Ирригация тизими, «Ўзэлектроаппарат-Электрохит» Қўшма корхонаси, Ўзтаъмир фойдаланиш, Ўзқишлоқмашхолдинг, Вилоятлар Насос станциялари бошкармалари, Ўзбек-энерго ДАК, Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги тасаруфидаги корхона ва ташкилотларида меҳнат фаолиятларини олиб боришлари мумкин.

Факултетнинг бакалавриат ва магистратура йўналишлари.

Бакалавриат йўналишлари:
1.  5310200 Электр энергетикаси (сув хўжалигида)
2.  5311000 Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни        автоматлаштириш ва бошқариш (сув хўжалигида)
3.  5450300 Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш
4.  5640100 Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги
Магистратура йўналишлари:
1.   5А310201 Электр таъминоти (сув хўжалигида)
2.  5А311001 Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (сув хўжалигида)
3.  5А450301 Гидромелиоратив ишларини механизациялаш
4.  5А450302 Мелиорация қурилиши машиналари ва жиҳозлари

ФАКУЛЬТЕТНИНГ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ

Факультет кафедралари профессор-ўқитувчилар раҳбарлигида талабалар илмий жамияти асосида 1 та конструкторлик бюро ва 7 та турли тўгараклар ташкиллаштирилиб фаолият кўрсатадилар. Жумладан факультетда жами 85 нафар магистрант ва иқтидорли талабалар конструкторлик бюро ва турли тўгаракларда жалб этилган.

МАЪНАВИЙ МАЪРИФИЙ ИШЛАР

Факультет талабаларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун институт ва талабалар турар жойларида ҳар хал тадбирлар, давра суҳбатлари ва спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.

Талабалар турар жойида яшовчи талабалар жадвал асосида спорт мажмуасида минифутбол, валейбол, шахмат-шашка, стол тенниси мусобақаларида фаол қатнашиб келмоқда.

Ҳафтанинг жума кунлари масъул кафедралар, устоз-мураббийлар иштирокида «Талабалар турар жойи»да тозалик кунлари ўтказилмоқда.

Ҳозирги кунда факультетга Муратов А.Р. раҳбарлик қилиб келмоқда.