Zarip Majlisovich

    Факультети декани    и.ф.н Муқимов Зарип Мажлисович

    тел: 237-09-70

Факультет 1945 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлар институти (ТИҚХМИИ) таркибида  Ер тузиш номи билан ташкил этилди.

Факультет 2004 йилдан ҳозирги кунга қадар Ердан фойдаланиш ва ер кадастри номи билан фаолият кўрсатиб келмоқда.

Факультет республикада қишлоқ ва сув хўжалиги учун ер тузиш, ер кадастри, геодезия ва картография соҳалари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлайдиган ягона маскан ҳисобланади.

Факультет дастлаб ташкил этилганда унинг биринчи раҳбари доцент М.Н.Маслов, кейинчалик эса профессор П.К.Татур, доцентлар Ж.К.Баранов, В.С.Артамонов, А.Н.Назиров, А.Т.Абдураззоқов, профессор О.Рамазонов, доцент Қ.Рахмонов ва проф. С.Авезбаевлар етакчилик қилишдилар. 2011 йилдан буён доцент З.Муқимов факультетга раҳбарлик қилиб келмоқда.

Факультет таркибида дастлаб битта Геодезия кафедраси мавжуд бўлган бўлса, кейинги йилларда Ер тузишни лойиҳалаш, Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини лойиҳалаш ва ободонлаштириш, Аэрофотогеодезия, Тупроқшунослик ва деҳончилик, Ер тузиш ва ер муносабатлари, Ер кадастри, Картография кафедралари ташкил этилган.

ZU-1

Бугунги кунда факультетда Ер тузиш ва ер муносабатлари, Геодезия ва ер кадастри ва Олий математика кафедралари фаолият кўрсатмоқда.

Факультетга дастлаб битта мутахассислик бўйича 25 нафар талаба қабул қилинган бўлиб, бугунги кунда 170 нафар талаба қилинади. Ҳозирги давргача факультет халқ хўжалигига 4700 га яқин  малакали  ер тузувчи-инженерлар, 2000 га яқин бакалаврлар тайёрлаб берди. Бундан ташқари факультетда узоқ чет мамлакатлар учун 16 магистр ва 3 фан номзоди тайёрланди. Бугунги кунда факультетда ер тузиш ва ер кадастри, геодезия, картография ва кадастр йўналишлари бўйича 670 нафар талаба таълим олмоқда.

Ўз фаолияти даврида факультет Марказий Осиёдаги йирик ўқув марказларидан бирига айланди. Бу ерда Қозоғистоннинг жанубий ўлкаси, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари учун ҳам кўп сонли мутахассислар тайёрланди. Уларнинг аксарият кўпчилиги ҳозирги кунда ўз мамлакатлари халқ хўжалигининг йирик раҳбарларига айланганлари ҳолда ўз халқининг фаравонлиги йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилмоқдалар. Шуни алоҳида фахр ва ифтихор билан қайд қилиш зарурки, республика ягона ер фондидан фойдаланишни ташкил этиш ҳамда ундан фойдаланишнинг давлат назоратини олиб бориш бўйича мавжуд бўлган ер тузиш хизматида меҳнат қилаётган мутахассисларнинг деярли барчаси ўз вақтларида мазкур факультетни тамомлаганлар.

Zu-2           Zu-3

Ўтган давр мобайнида факультетда жуда катта ҳажмларда ўқув, илмий, илмий-услубий ва тарбиявий-мафкуравий ишлар бажарилди. Талабаларга замонавий илм бериш, уларни ўз замонасининг илғор, маданиятли кишиси, юқори малакали мутахассис қилиб  етиштириш факультет жамоасининг асосий вазифаси бўлган ва бундан буён ҳам шундай бўлиб қолаверади. Факультет талабалари, илмий-педогогик жамоа ўз вақтида республикамизда амалга оширилган йирик бунёдкорлик ишларида фаол қатнашганлар. Жумладан, Мирзачўл, Сурхон-Шеробод, Қарши даштларини ўзлаштириш, у ерларда янги-янги пахтачилик хўжаликлари ташкил этиш даврида турли лойиҳалар ишлаб чиқиш, уларни жорий этиш, янги ер майдонларида қишлоқлар барпо этишда улар тўғридан-тўғри қатнашганлар.

ФАКУЛЬТЕТНИНГ ҲОЗИРГИ ДАВРДАГИ ФАОЛИЯТИ.

Факультетда 3 та бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда 2 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

Бакалавриат мутахассисликлари :

  • Геодезия, картография ва кадастр
  • Ер тузиш ва ер кадастри
  • Касб таълими: ер тузиш ва ер кадастри

Магистратура мутахассисликлари:

  • Геодезия ва картография
  • Ер ресурсларидан фойдаланиш ва бошқариш

Факультетдаги давлат стипендиати ва грант соҳиблари:

Беруний номли стипендианти Ер тузиш ва ер кадастри таълим йўналиши 3-курс талабаси Лапасов Жасур.

rasm7

“Меҳр нури” жамғармаси гранти соҳибаси Касб таълими (ер тузиш ва ер кадастри) таълим йўналиши талабаси Аминова Севара.

rasm8

Факультет кафедраларида бугунги кунда республикамиз равнақи учун ўз ҳиссасини қўшаётган олимлар ва етук профессорлар Э.Файзибоев, А.С.Чертовицкий, С.Авезбаев ва доцентлар А.Т.Абдураззоқов, Қ.Рахмонов, И.Мусаев, Э.Нурматов, З.Муқумов, Б.Худоёров, Т.Қодирбеков, А.Сайфуддинов ҳамда малакали ўқитувчилар талабаларга билим беришмоқда.

Ер тузиш, ер кадастри, геоезия ва картография соҳалари бўйича ишлаб чиқариш билан узвий олқасини таъминлаш, талабаларга билим бериш ва профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда моддий техника баҳзасини мустаҳкамлаш, шунингдек ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётини ташкил қилиш, амалий ва ҳомийлик ёрдам кўрсатиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида ишлар амалга оширилмоқда.

МАЪНАВИЙ — МАЪРИФИЙ ИШЛАР

“Таълим тўғрисидаги қонун” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да Олий ўқув юртлари олдига қўйилган долзарб вазифаларни бажариш мақсадида маънавий, ахлоқий ва тарбиявий ишлар олиб борилмоқда.

Факультетда 33 та академик гуруҳ мавжуд бўлиб, 28 та ўзбек тилида, 5 та рус тилида таълим олади.

Факультетда ватанпарварлик, мафкуравий, фуқаролик, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик, экологик, саломатлик бўйича тарбиявий ишлар факультет томонидан ҳамда соҳа мутахассислари билан биргаликда олиб борилади.

rasm8  rasm9

Соҳа мутахассислари билан биргаликда факультетда ҳар хил учрашув ва маърузалар ўтказилди. “ЎЗЭКСПОМАРКАЗ”да ташкил этилган кўргазмага ва Хотира майдонига талабаларнинг экскурсияси ташкил этилди. Республика ҳамда М.Улуғбек тумани “Қизил ярим ой жамияти” ходимлари ва институт Камолот ЁИХ билан биргаликда давра суҳбатларии ўтказилади.

Ахборот соатларида режа асосида Маънавият ва маърифат маркази томонидан берилган материаллар ва услубий қўлланмалардан фойдаланган ҳолда дунё воқеалари ва бошқа долзарб мавзулар бўйича давра суҳбатлари ўтказилиб борилади.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб талабаликка қабул қилинган талабалар факультетда 45 нафарни ташкил қилиб, улар билан учрашувлар ва йиғилишлар ўтказилиб борилади.

rasm10  rasm11

Институтда профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида ўтказилган футбол, волейбол, шахмат ва шашка бўйича спорт мусобоқаларида факультет жамоаси фаол иштирок этишди.

rasm12rasm13

ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ

Факультет олимлари ер тузиш ва ер кадастри фанларининг янада ривожланиши, иқтисодий ислоҳатлар шароитида ер муносабатларини янада такомиллаштириш, ерлардан оқилона фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш ҳамда маҳсулдорлигини оширишни ташкил этиш, ерларни баҳолаш, ер ҳисобини такомиллаштириш ва автоматлаштириш, геодезик ўлчашларнинг илмий асосланган услубиятларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган комплекс мавзулар бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.

Факультет кафедраларида «Ўзбекистон Республикаси ер ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш услубларини такомиллаштириш асослари» муаммоси бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилади.

ХОРИЖ БИЛАН ХАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ

Факультетда Швециянинг Қироллик технология институти (Стокголм), Москва давлат ер тузиш университети, Марказий Осиё давлатларида ташкил қилинган, ер тузиш факультетлари, республикамизнинг ер тузиш ва ер кадастри ва геодезия хизматлари билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Факультетни тамомлаган 4 нафар талаба Швеция Қироллик технология институтининг магистратурасида таълим олишган.

Факультетда 2006-2011 йилларда Швеция Кироллик университети, Финландия, Словения университетлари билан TEMPUS халқаро таълим дастури лойиҳаси доирасида ҳамкорлик алоқалари амалга оширилган булиб, ушбу йилларда факультет профессор-ўқитувчиларидан 14 нафари Швеция, Финландия ва Словения давлатларида ўз малакаларини ошириб келишди.

rasm14  rasm15