« ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИНИ

ҚУРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ» ФАКУЛЬТЕТИ

Декан      д.т.н.,  профессор,   Б.Б.Ҳасанов 

    тел:99871-237-2236

Е-mail: Mr.bakhriddin(a)mail.ru

Факультет тарихи   

      1946 йилда биринчи аёл-ирригатор Т.А.Колпакова ташаббуси билан «Кичик ва ўрта гидроэлектростанцияларни қуриш» факультети ташкил этилган ва кейинчалик «Гидротехника қурилиши»,«Дарёдаги гидротехника  иншоотлари ва ГЭС қурилиши» факультети номлари билан фаолият юритган.      Институтнинг ташкилий тузилмасига киритилган ўзгартиришларга мос ҳолда 1991 йилдан “Ирригация инженерлари тайёрлаш ўқув-илмий маркази” ва 1996 йилдан “Гидромелиорация” факультети таркибида “Сув хўжалиги қурилиши”   мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланган. 2004 йилдан факультет «Ирригация гидротехника иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш» номи билан фаолият юритмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларини олий маълумотли  юқори малакали  кадрлар билан таъминлашни  янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида” 2015 йил            3 ноябрдаги  311-сонли қарори билан факультет номи “Гидротехника иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш” га ўзгартирилди.

Факультет 70 йилга яқин фаолияти даврида Республикамиз ва Собиқ Иттифоқ Республикалари халқ хўжалиги, шу жумладан сув хўжалиги қурилиши ва энергетика тизими учун 5000 дан ортиқ , чет мамлакатлар учун 100 дан ортиқ малакали мутахассислар тайёрлаб берди. Факультет битирувчилари  Саяно-Шушинск, Братск, Токтоғул, Нурек, Уст-Илимск, Чорвоқ ГЭС лари, Андижон, Толимаржон, Ҳисорак  сув омборлари, Туя-Мўйин, Тўполон гидроузеллари қурилишларида ишлаб-чиқариш амалиётларини ўтишган. Ҳозирда улар юқорида келтирилган объектларда ва Республикамизнинг бошқа сув хўжалиги ҳамда энергетика тизими объектларида,  йирик гидротехник иншоотларни эксплуатация қилишда, ҳавза бошқармаларида, сув хўжалиги қурилиши ташкилотларида, вилоятлар насос станциялари бошқармаларида фаолият юритишмоқда..

 

БАКАЛАВРИАТ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ:

  • 5111000-Касб таълими: Гидротехника иншоотлари ва насос стацияларидан фойдаланиш.
  •  5450400-Гидротехника иншоотлари ва насос стацияларидан фойдаланиш.
  • 5450100-Ирригация тармоқлари сув энергиясидан фойдаланиш.
  • 5340700-Гидротехника қурилиши (сув хўжалигида)

 МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИКЛАРИ:

  • 5А340701-Гидротехника иншоотлари (сув хўжалигида)
  • 5А450401-Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш, уларнинг ишончлилиги ва хавфсизлиги.
  • 5А450402-Насос станциялари ва қурилмаларидан фойдаланиш ва ташхиси.

 

ФАКУЛЬТЕТ  ТАРКИБИДАГИ  КАФЕДРАЛАР:

“Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари”, “Сув энергияси ва насос станцияларидан  фойдаланиш”, “Назарий ва қурилиш механикаси”, “Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси”

ЎҚУВ – МЕТОДИК  ИШЛАР:

       Охирги икки йилда  факультет профессор-ўқитувчилари 4 та дарслик, 5 та ўқув қўлланма, 50 дан ортиқ услубий кўрсатмалар ва слабуслар тайёрлашди, жумладан  Республика кўрик танловида 2 та ўқув қўлланма фахрли биринчи ўринга сазовор бўлди. Шунингдек, профессор–ўқитувчиларимиз замонавий илғор педагогик технологиялар асосида бинар маърузалар, кичик гуруҳларда ишлаш, ўқув лойиҳалар ва график органайзерлардан фойдаланиб тақдимот шаклидаги машғулотларни ўтказишни йўлга қўйишди. Фанларнинг ўқув-услубий  мажмуалари  яратилди, мавзуларни ёритиш технологик хариталари, ўқитиш моделлари ишлаб чиқилди ва ўқув жараёнига жорий этилди.

Талабаларимизнинг назарий билимларини ишлаб-чиқариш жараёни билан боғлаган ҳолда мустаҳкамлаб бориш ҳамда факультетда тайёрланаётган кадрларни кафолатланган иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Давсувхўжаликназорат” инспекцияси, ”Ўзбекэнерго”ДАК, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги корхона–ташкилотларнинг етакчи мутахассисларига бириктирган ҳолда ўтказиш ишлари “Устоз-шогирд” тизими асосида йўлга қўйилди.

ИЛМИЙ – ТАДҚИҚОТ  ВА  МАЛАКА  ОШИРИШ  ИШЛАРИ:

Факультетнинг профессор-ўқитувчилари қуйидаги мавзуларда илмий-тадқиқот ишларини бажаришмоқда:           “Сув омборлари грунтли иншоотларининг зилзилабардошлиги ва мустаҳкамлигини баҳолашнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш”;

“Гидротехника иншоотлари конструкцияларини такомиллаштириш, ишончлилик ва хавфасизлик кўрсаткичларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш услубларини ишлаб чиқиш”;

“Сув хўжалиги ташкилотларининг насос станцияларида энергияни тежайдиган асбоб ускуналарни жорий этиш самарадорлигини баҳолаш методикасини ва электр двигателларини танлаш бўйича идоравий тартибни ишлаб чиқиш”.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг “Механика ва иншоотлар зилзилабардошлиги институти”, “Давсувхўжаликназорат” инспекцияси ва бошқа ишлаб-чиқариш ташкилотлари  билан ҳамкорликда ўтказилган кўп йиллик илмий–тадқиқотлар натижасида тайёрланган докторлик диссертацияларидан бири ихтисослашган илмий кенгашда муваффақиятли ҳимоя қилинди, иккинчиси кафедранинг кенгайтирилган йиғилишида кўриб чиқилди, уч нафар катта илмий ходим-изланувчилар ва ўндан ортиқ мустақил изланучилар докторлик диссертациялари мавзулари бўйича илмий-тадқиқот ишларини давом эттиришмоқда.

ҲАМКОРЛИК ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР:

Факультет жамоаси  Гидротехника иншоотлари конструкцияларини  такомиллаштириш, ҳисоблаш, лойиҳалаш ва хавсизлигини таъминлаш асосларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги умумий илмий йўналишда бир қанча ўқув, илмий-текшириш, лойиҳалаш институтлари билан алоқалар ўрнатган, жумладан: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Давсувхўжаликназорат” инспекцияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,”Ўзбекэнерго”ДАК, “Ўзсувлойиҳа” ҳамда Истамбул Техника Университети, Вагенинген Университети, М.Ломоносов номли Москва Давлат университети, П.Лумумба номли Москва Халқлар Дўстлиги университети, Санкт-Петербург политехника университети, Франциянинг Бордо-1 университети, Швециянинг Лунд университети, Япониянинг насослар ишлаб чиқарадиган Хираката заводи, Қозоғистон-Немис Университети  ва бошқалар.

ЭРИШИЛГАН  ЮТУҚЛАР:

Факультет профессор-ўқитувчилари 2012-2014 йилларда 1 фундаментал, 1 амалий давлат грантини бажаришди ва охирги уч йилда 5 та монография, халқаро илмий журналларда  17 та  мақола, республика журналларида 30 га яқин мақола олий таълим муассасаларида ўтказилган  конференциялар тўпламларида 50 дан ортиқ мақолалар чоп эттиришди, 10 га яқин тавсиянома ишлаб чиқилди, 7 та потент олинди, 4 та ЭҲМ дастурига муаллифлик гувоҳномаси олинди.       Республика фан олимпиадасининг 1-босқич синовларига 200 дан ортиқ  талабаларимиз тайёрланишди ва 100 га яқин иқтидорли талаба фахрли 1,2,3-ўринларга сазовор бўлишди. Соҳага оид ишлаб-чиқариш ташкилотларининг ҳомийлигида қурилган Тўполон сув омборининг ҳаракатдаги кичиклаштирилган нусхаси (Макети) дан, Қарши бош канали насос станциялари каскадининг кичиклаштирилган нусхаси (Макети) дан, Материаллар қаршилиги фанидан лаборатория ишларини вертуал кўринишда ўтказиш бўйича электрон дастурдан ўқув жараёнида кенг фойдаланилмоқда.

Факультетнинг ҳозирги даврдаги фаолияти

Факультет фаолиятига т.ф.д., профессор Б.Б.Ҳасанов раҳбарлик қилмоқда. У ўз фаолиятини  коллегиал равишда факультет Илмий Кенгаши ва Услубий Кенгаши  билан ҳамкорликда, олий таълим муассасасининг факультети Низомига мос ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўқув-услубий, маънавий-маърифий ва илмий-услубий ишларни ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатлари, буйруқ ва кўрсатмалари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруқ ва кўрсатмалари, институт Илмий Кенгаши, ректорати ва ректор буйруқларига асосланиб ташкил қилмоқда.

GTS

Факультет декани ўз лавозимига кўра факультет Илмий Кенгашининг раиси ҳисобланади. Илмий Кенгаш аъзолари институт ректорининг буйруғига мувофиқ тайинланган. Илмий кенгаш котиби Н.М.Икромов, факультет Услубий Кенгашининг раиси доцент  А.А.Янгиев. Деканнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари катта ўқитувчи Б.А.Нормуминов, Ахборот технологиялари ва мониторинг ишлари бўйича декан ўринбосари  доцент О.Қодиров, маънавий ва маърифий  ишлар бўйича декан ўринбосари ассистент Ж.О.Кучаров, факультет бўйича бош мураббий  доцент  О.Қ. Қодиров.

Факультет таркибида 4 кафедра фаолият юритмоқда: Битирув-малакавий ишлари бажариладиган  «Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик кострукциялари” кафедрасига т.ф.д., профессор М.Р.Бакиев мудирлик қилмоқда. Кафедрада ўқув-услубий, маънавий-маърифий ва  таълим-тарбия ишларини доцентлар Е.И.Кириллова, А.А.Янгиев, О.Қ.Қодиров, Г.А.Кадырова, Р.Р.Абдураупов, Ф.Р.Юнусова, катта ўқитувчилар Т.Д.Муслимов, А.Ибраимов, У.А.Қаххоров, ассистентлар О.А.Муратов,  Ж.Чориев, Қ.Якубов, Ш.Ўлмасова олиб боришмоқда.

Битирув-малакавий ишлари бажариладиган  «Сув энергияси ва насос станцияларида фойдаланиш»  кафедрасига доцент Т.Ш.Мажидов мудирлик қилмоқда Кафедрада ўқув-услубий, маънавий-маърифий ва  таълим-тарбия ишларини  доцентлар Т.Н.Турсунов, Б.Р.Ўралов, К.Э. Кан, В.А.Зенкова, катта ўқитувчи А.С.Бадалов, ассистентлар А.А.Эргашев, Н.М.Икромов, А.И.Азимов, Г.С.Теплова, З.В.Уразмухаммедова бажаришмоқда.

«Назарий ва қурилиш механикаси» кафедраси мудири, т.ф.д., профессор М.М.Мирсаидов. Кафедрада асосий штатда доцент Р.Саидова, катта ўқитувчилар Б.Ш.Юлдашев, Б.Ҳ.Ўринов, ассистентлар Н.Т.Ғиёсова, Э.С.Тошматов, Ж.А.Ярашов, ўриндошлик асосида профессорлар А.А.Ризаев, К.С.Султонов, Т.Мавлонов доцентлар Т.З.Султанов, Д.Ф.Руми, А.Абдувалиев талабаларга билим беришмоқда.

«Чизма геометрия ва мухандислик графикаси» кафедраси мудири доцент А.Б. Ўразкелдиев. Кафедрада профессор Д.Ф.Кучкарова. катта ўқитувчи Х.А.Пулатова, ассистентлар У.Д.Едилбаев, А.Э.Ўришев, Ф.Э.Жумабоева, Н.Исмоилов фаолият олиб боришмокда. Профессор Д.Ф.Кучкарова раҳбарлигида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилиб, илмий мактаб шакллантирилди.

Факультетнинг келажакдаги вазифалари

Ўзбекистон Республикамиздаги  4,2 млн. гектардан  ортиқ суғориладиган экин  майдонларини сув билан таъминлаш  учун 280 га яқин йирик гидротехник иншоотлар, шу жумладан 20 млрд. м3 сув сиғимига эга бўлган 53 та сув омбори, 40 га якин йирик гидроузеллар ҳамда  минглаб катта-кичик гидротехник иншоотлар ва 27 минг км узунликдаги магистрал ва хўжаликлараро каналлардан фойдаланилмоқда. Мавжуд экин майдонларининг қарийиб ярмига, умумий сув сарфи 6,4 млрд мбўлган 1500 дан ортиқ, шу жумладан 24та йирик насос станциялари ёрдамида сув кутариб берилмоқда.

Республика халқ хўжалигининг, шу жумладан қишлоқ хўжалигининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш учун 30 дан ортиқ ГЭС ишлатилмоқда. Мазкур гидротехник иншоотлар 30-40 йил давомида эксплуатация қилинмоқда. Бу иншоотларнинг техник ҳолати стратегик ва  ҳаётий аҳамиятга эга.

Ҳозирги пайтда республикада сув хўжалиги қурилишининг масштаби камайган бўлсада, мавжуд иншоотларни қайта қуриш, такомиллаштириш ва  капитал таъмирлаш ишларининг сифатини яхшилаш ҳамда гидротехник иншоотларнинг хизмат муддатларини узайтириш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 мартдаги «Тошкент ирригация ва мелиорация институтини ташкил қилиш тўғрисида»ги 150-сонли ва 2004 йил 3 сентябрдаги «Республикада қишлоқ ва сув хўжалиги учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 415-сонли қарорлари  ижросини  таъминлаш ҳамда сув хўжалиги таълимини тубдан ислоҳ қилиш, юксак маънавий ва маданий талабларга жавоб берадиган ватанпарвар, юқори малакали, рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш факультетимизнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Мазкур вазифаларни бажариш учун биринчи навбатда профессор- ўқитувчиларимиз ўз билим ва савияларини ошириб, чет эл ва республикамиздаги гидротехника ва гидроэнергетика соҳаларида охирги йилларда эришилган ютуқлар ва янги педагогик технологиялардан хабардор бўлишиб, доимий равишда касбий малакаларини ошириб боришмоқда.