• TIMI

Institut xabarlari

1-avgus kuni Toshkent Irrigatsiya va Melioratsiya Istitutida test sinovlari bo'lib o'tdi

Joriy yilning 1 avgust kuni Toshkent Irrigatsiya va Melioratsiya Istitutida test sinovlari tartibli, barcha qoidalarga qat'iy rioya etilgan tarzda o'tkazilib, abituriyentlar, ularning ota-onalari uchun yetarli sharoit yaratildi. Test sinovlarini tashkil etish va ularni joylarda adolatli o'tkazish masuliyati, test sinovlari qoidalariga qat'iy rioya etgan holda Davlat test markazi vakillari, oliy ta'lim muassasalari qabul komissiyalari raislari, hokimliklar va ular tomonidan tayinlanadigan auditoriyalarning rahbarlariga yuklangan. Shu o'rinda birma'lumot buyil Barcha OTMlar bo'yicha  57 957 ta kvota berilgan bo'lib,  test sinovlaridan o’tayotganlar  605 ming 800 dan ziyodni tashkil etmoqda. Aynan mazkur institutda ham xozirda  9 468 nafar abituriyentlar talaba bo'lish maqsadida test sinovlarini topshirishdi.  Yildan yilga oliy o'quv yurtlariga kirish uchun abituriyentlardan avvalgi yillardagiga nisbatan ancha ko'p ariza tushmoqda. Mazkur ma'lumotning o'ziyoq yurtimizda yoshlarning bilim olish va kasb egallashga bo'lgan qiziqishi tobora ortib borayotganidan dalolat beradi. shu bilan birga, bu yoshlarning kelajagiga mas'ul bo'lgan ota-onalar dunyoqarashida ham ijobiy o'zgarishlar yuz berayotganining yorqin ifodasidir. Oliy ta'lim muassasalariga qabul barcha uchun teng huquqlilik, yagona qabul qoidalari va yagona tanlov asosida amalga oshirilib, test sinovlarida eng yuqori ball to'plagan abituriyentlarning davlat grantlari bo'yicha birinchi navbatda qabul qilinish huquqi ta'minlanadi. Qolgan abituriyentlar esa test ballari reytingi asosida belgilangan to'lov-kontrakt kvotalari doirasida qabul qilinish huquqiga egadirlar.


Batafsil...

2015-2016 ўқув йили учун Эрасмус Мундус Евро-Осиё CEAI vaII лойиҳаси дастурининг грант ғолиблари

 EACEA I гранти ғолиблари: EACEA UID Исм Фамилия Таргет гурух Муддати (ой) Хостинг университет EACEA I EACE1400514 Умар Рамазанов TG1 6 Берлиндаги Хумболдт университети EACEA I EACE1400745 Ғулом Бекмирзаев TG1 10 Лилл университети EACEA I EACE1401023 Тўхтамурод Атакулов TG1 3 Берлиндаги Хумболдт университети   EACEA II гранти ғолиблари: EACEA UID Исм Фамиля Таргет гурух Муддати (ой) Хостинг университет EACEA II 2EAC1400471 Хуршид Мамажонов TG1 12 Лилл университети EACEA II 2EAC1400822 Боходир Хамидов TG1 6 Загреб университети EACEA II 2EAC1401037 Карина Исмоилова TG1 10 Загреб университети EACEA II 2EAC1401077 Учкун Алимов TG1 1 Загреб университети EACEA II 2EAC1401085 Фаррух Каттакулов TG1 10 Загреб университети EACEA II 2EAC1401181 Тохиржон Султанов TG1 1 Берлиндаги Хумболдт университети EACEA II 2EAC1401216 Зоҳиджон Шодмонов TG1 10 Любляна университети EACEA II 2EAC1401241 Каримжон Иброхимов TG1 10 Загреб университети EACEA II 2EAC1401284 Ахмад Хамидов TG1 1 Лунд университети EACEA II 2EAC1401053 Аслиддин Бобочолов TG1 10 Берлиндаги Хумболдт университети    


Batafsil...

“Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик танлови

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.04.2009 йилдаги “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик – танловини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ – 1091 – сон қарорида белгиланган вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасалари талаба – ёшлари ўртасида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик – танловлари ўтказилди. Ушбу кўрик – танловнинг олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик – танлови 2 – ҳудудий босқичида Тошкент ирригация ва мелиорация институти жамоаси талабалари Сув хўжалигини автоматлаштириш ва механизациялаш факультети 2–босқич талабаси Искандаров Элмурод ҳамда Ирригация гидротехника иншоотларини қуриш ва ундан фойдаланиш факультети 2–босқич талабаси Краснолобова Даяналар томонидан тайёрланган “Тошкентим” номли дуэт қўшиқлари билан иштирок этиб фахрли 1 – ўринни эгаллашди ва Республика босқичига йўлланма олишди. Жорий йилнинг 24 – 25 июнь кунлари Олий таълим муассасалари ўртасида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик – танловнинг 3–босқичи Ўзбекистон миллий университетининг Маданият саройида ташкил этилди. Олий таълим муассасалари ўртасида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик – танловининг 2 – босқичида ғолиб бўлган Сув хўжалигини автоматлаштириш ва механизациялаш факультети 2 – босқич талабаси Искандаров Элмурод ҳамда Ирригация гидротехника иншоотларини қуриш ва ундан фойдаланиш факультети 2 – босқич талабаси Краснолобова Даяналарни  кўрик танловнинг 3 – босқичида фаол иштироки таъминланди. Кўрик танловда ТИМИ жамоаси учинчи даражали диплом билан тақдирланди. 


Batafsil...

“Тафаккур синовлари” республика кўрик танлови

“Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора – тадбирлар Дастури”нинг 6 – бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган “Тафаккур синовлари” республика танловининг ҳудудий босқичи жорий йилнинг 18 май куни Тошкет Давлат Аграр Университетида ўтказилди.   Ушбу босқичда бизнинг институтимиздан жамоаси “Баркамол авлод” номи билан иқтидорли талабалар иштирок этишди. Тадбирда Тошкент юиридик университети, Тошкент ирригация ва мелиорация институти ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институтларининг иқтидорли талабалари ўзларининг турли мавзулардаги саҳна кўринишлари, куй ва қўшиқлари ҳамда сиёсий билимлари билан иштирок этиб куч синашди.  Талабалар томонидан намойиш этилган хар бир чиқишлар ва савол – жавоблар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди ва унга кўра Тошкент юиридик университети талабалари фахрли  1 – ўринни, Тошкент ирригация ва мелиорация институти талабалари фахрли 2 – ўринни ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти талабалари фахрли 3 – ўринларни эгаллашди.    Маънавият ва маърифат     бўлими бошлиғи                                                          И.Рахимов 


Batafsil...

“Талабалар фестивали” илмий-амалий конференцияси

“Талабалар фестивали” доирасида ўтказилган “Ўзбекистонда баркамол авлодни тарбиялаш” мавзусидаги илмий-амалий конференциянинг очилиш маросимида “Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти” факультети 3-босқич талабаси, “Камолот” ЁИҲ БТ фаоли Ш.Шукуров “Баркамол авлодни тарбиялашда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг давлат сиёсати даражасидаги аҳамияти” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.


Batafsil...

“Биз буюк юрт фарзандларимиз” ёшлар фестивали

Жорий йилнинг 13 июнь куни Туркистон саройининг ёзги саҳнасида “Биз буюк юрт фарзандларимиз” ёшлар фестивалининг якуний гала концерти ўтказилди. Тадбирда институт “Камолот” ЁИҲ БТ фаоллари, иқтидорли талабалар фаол иштирок этишди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 5 июндаги 07-07/1-76-сонли мажлис баёнига асосан жорий йилнинг 19-23 июнь кунлари Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли ва ижтимоий фаол ёшларнинг “Талабалар фестивали” ташкил этилди. Фестивалнинг “Камолот” стипендияси соҳиблари учун ўтказилган анжуманида, “Инновацион ғоялар” кўргазмасида,  Футбол мусобақасида талабаларимиз муносиб иштирок этишди.    


Batafsil...

“Кексаларни эъзозлаш – фарзандлик бурчимиздир”

Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2015  йил           18  февралдаги  ПҚ – 2302 – сонли  қарори  билан  тасдиқланган ”2015 – Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг IV – бўлим 37 – банди ижросини таъминлаш, шунингдек иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти қатнашчилари ҳамда ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олиш ва турмуш шароитларини яхшилашда кўмаклашиш мақсадида институтимизда таълим олаётган кўнгилли талаба – ёшларимиз томонидан бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Бунга  мисол  қиладиган  бўлсак  куни  кеча  жорий  йилнинг 12 июн куни институтимизнинг Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти факультетидан 30 нафар кўнгилли фаол талаба – ёшлари  ўзларининг  таклифлари  билан факультет декани ўринбосарлари М.Рахматалиев ҳамда Б.Жўраевлар раҳбарлигида  Республика уруш ва меҳнат фаҳрийлари пансионатига ташриф буюришди ва пансионат худуди ер майдонларига ишлов бериб, 800 туп гул кўчатлари экиб, ободононлаштириш ишларини олиб боришди. Улар ўзларининг бу меҳнатлари билан пансионат атрофларига чирой бағишлашдилар ва Пансионат раҳбарияти томонидан институт  номига  ташшакурнома  билан  қайтдилар.                     Маъанвият  ва  маърифат  бўлими   бошлиғи И.Рахимов.    


Batafsil...

Гиёҳвандликка қарши курашиш ҳар биримизни бурчимиздир

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  Наркотик моддаларни назорат қилиш давлат комиссияси томонидан мамлакатимизда ҳар йили июн ойи “Гиёҳвандликка қарши  кураш  ойлиги”  деб  эълон  қилиниб  келинмоқда.      Жорий йилнинг июн ойи ҳам  “Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги” деб эълон қилинди ва жойларда мавзуга оид тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.      Шу муносабат билан жорий йилнинг 12 июн куни институтимиз Маданият саройида 830 нафар талаба – ёшлар ва профессор – ўқитувчилар иштирокида тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Наркотик моддаларнинг ноқонуний тарқалишига қарши курашиш бошқармаси тезкор вакили  Шахзолхон Тўрахонов ўзининг мавзуга таълуқли бўлган маърузалари билан иштирок этди. Ундан ташқари тадбир давомида талаба – ёшларга “Адашганлар қисмати” хужжатли фильми ҳавола этилди.    Тадбир сўнгида Маданият саройи қошида фаолият юритаётган Театр студияси қатнашчилари томонидан “Жаҳолатда қолган кулфат” номли спектаклини намойиш этишди.  Намойиш этилган фильм ва спектакллар талаба – ёшларимизда катта тасуротлар қолдирди ва бундай қабиҳ йўлларга кириб кетмасликларига чорлади.   Маънавият  ва  маърифат  бўлими  бошлиғи  И.Рахимов.


Batafsil...

Умумкасбий ва мутахассислик фанларидан талабалар фан олимпиадасидаси бўлиб ўтди

     Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида” ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг 4.5-банди талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси худудида фаолият кўрсатаётган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар орасидан мутахасислик ва умумкасбий фанлари бўйича энг иқтидорлиларини аниқлаш, ўз табиий қобилиятларини намоён этиш ва ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш,  истеъдодларини рўёбга чиқаришга кенг имкониятлар яратиш учун олий таълим муассасалари талабалари Республика фан олимпиадасини 2015 йилда ташкил қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 7 апрель 123-сонли буйруғига биноан ҳамда 2011 йил 11 майдаги 192-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Талабалар Республика фан олимпиадаси низоми” асосида институтимиздан 27 та умумкасбий ва мутахассислик фанларидан талабалар фан олимпиадасидасининг 1-босқичи ғолиблари  Республика ОТМларида ўтказилган 2-босқичида иштирок этдилар.     Институт ректорининг 2015 йил 6  мартдаги 16/Ф фармойиши, 11 апрелдаги 130 А\Ф-сонли буйруғига биноан институтда 18-19 май кунлари “Гидрология ва гидрометрия” фанидан 20-21 май кунлари “Қишлоқ хўжалиги гидротехника мелиорацияси” фанидан талабалар фан олимпиадасининг 2-босқичи  институтимизда кўтаринки рухда ўтказилди.          “Гидрология гидрометрия” фанидан Республика ОТМларидан 6 та жамоалар иштирок этишига қарамасдан  1–ўринни Гидромелиорация факультети 3-босқич талабаси Тоиров Дониёр Одилович қўлга киритган бўлса,    “Қишлоқ хўжалиги гидротехника мелиорацияси” фанидан  Республика ОТМларидан 5 та жамоа иштирок этиб улардан Гидромелиорация факультетининг 4-босқич талабаси Маматалиева Гавҳар Боймирзаевна ҳам энг юқори ўринни эгаллади.      Талабалар Республика фан олимпиадаси 2-босқичида иштирок этган барча иқтидорли талабалар ва уларнинг илмий раҳбарлари институт раҳбарияти томонидан  фахрий ёрлиқлар эсдалик совғалари билан тақирландилар.        Яна Тошкент Ирригация ва Мелиорация институти Бухоро филиалида бўлиб ўтган   “Гидравлика” фани буйича Республика  фан  олимпиадасида  II-босқичида Республикамизнинг шаҳар ва вилоятларидан 18 та институт талабалари иштирок этишига қарамай институтимизнинг Гидромелиорация факултети 3-босқич талабаси Адхамов Ўутам Ботир ўғли фахирли биринчи ўринни эгаллади. Ва яна бир талабамиз Тошкент давлат техника университетида бўлиб ўтган “Материаллар қаршилиги” фанидан 3-ўринни Гидромелиорация факултети 3-босқич талабаси Аллаёров Давронжон Шамсиддин ўғли қўлга киритди. “Қишлоқ хўжалиги гидротехника мелиорацияси” фанидан Олимпиада ўтказилиш жараёнидан лавхалар


Batafsil...

“Хеч ким мехр эътибордан четда қолмасин”

    2015 йил 2 июнь куни Тошкент ирригация ва мелиорация институти “Камолот” фаоллари ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Мирзо Улуғбек туман Кенгашиҳамкорликда Тошкент шаҳридаги имконияти чекланган шаҳслар учун ихтисослаштирилган Республика касб-ҳунар коллежида “Хеч ким мехр эътибордан четда қолмасин” шиори остида маданий  тадбир ўтказилди.               Тадбир давомида Тошкент ирригация ва мелиорация институти “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти етакчиси сўзга чиқиб талабаларни уларнинг байрами билан табриклаб ёшлар томонидан таёрланган совғаларни топширди.                                                        Тадбирда коллежнинг талабалари билан хилма хил интерактив ўйинлар ўтказилди. Ўйин ғолибларига “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгашининг совғалари топширилди.  Тадбирда институт маданият саройи ходимлари ўзларининг бадиий чиқишлари билан коллеж тарбияланувчиларининг кўнглини хушнуд қилишди. 


Batafsil...

Ёш тадбиркор-юртга мададкор лойиҳаси

        "Ёштадбиркор-юртгамададкор" лойиҳаси доирасида Тошкентирригация ва мелиорация институтида тарғибот тадбири бўли бўтди. "Ёштадбиркор-юртгамададкор" лойиҳасининг Тошкент шаҳар босқичини намунали ташкил этиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг тадбиркорлик малака, кўникмаларини шакллантириш мақсадида бўлиб ўтган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди. Семинар давомида талаба-ёшлардан янги таклиф ва мулохазалар олинди. Семинарни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар Кенгаши “Ёш тадбиркор консультатив маркази” раҳбари Ж.Тангирқулов олиб борди.


Batafsil...

“Ёшларнинг атроф табиий муҳит ва аҳоли саломатлигини мухофаза қилиш, экологик холатни соғломлаштириш ишида фаоллиги” мавзусида давра сухбати

        Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Тошкент ирригация ва мелиорация институти “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти билан хамкорликда “Ёшларнинг атроф табиий муҳит ва аҳоли саломатлигини мухофаза қилиш, экологик холатни соғломлаштириш ишида фаоллиги” мавзусида давра сухбати ташкил этилди. Давра суҳбатида Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси раҳбари Хусан Дадабоев талабаларга Экологик ҳаракатнинг мақсад, вазифалари, бугунги кундаги минтақавий ва ҳудудий экологик муаммолар тўғрисида маълумот бериб ўтди.      Давра суҳбати давомида талаба ёшлар гуруҳларга бўлинган холда мавжуд экологик муаммоларни ҳал этишга оид таклифларни ишлаб чиқишди ва гуруҳлар номидан Хилола Аманкулова, Бобур Мансуров, Акмал Бердимуродов ва Сарвиноз Холовалар мунозарада иштирок этишди. Давра суҳбати якунида талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва ўзларининг фикр ва мулохазаларини билдириб ўтишди.


Batafsil...

КЕКСАЛАР ЭЪЗОЗДА тадбири

     Ўзбекистон Республикаси “2015 йил - Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан холда Тошкент ирригация ва мелиорация институти “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти Кенгаши аъзолари ва фаоллари томонидан Мирзо Улуғбек тумани Оққўрғон ва Лашкарбеги МФЙда истиқомад қилаётган уруш ва меҳнат фахрийлари холларидан хабар олинди.     “Кексаларнинг холидан хабар олиш, уларнинг кўнглини кўтариш биз ёшларнинг бурчимиздир” дейди бошланғич ташкилот Кенгаш аъзоси Шоғиёс Отамуродов.  


Batafsil...

Ер, сув ва табиий ресурсларни геофазовий бошқариш муаммолари” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди

       2015 йилнинг 14-16 май кунлари Тошкент ирригация ва мелиорация институти (ТИМИ)да “Ер, сув ва табиий ресурсларни геофазовий бошқариш муаммолари” мавзусида Халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда 200дан ортиқ қатнашчилар иштирок этишди.  Шулардан 50 нафари хорижлик пофессор олимлар бўлиб, хозирги кундаги долзарб муаммоларнинг ечимини топиш бўйича юртимиздаги олим ва профессорлар билан ўзаро фикр алмашишдилар.            Шунингдек "3D Лазерли сканер" ва "Атроф мухитда ГАТ" мавзуларида  ёзги мактаб ўқув дарслари хам бўлиб ўтди,  дарсларни халқаро даражадаги ўқитувчилар ўтишди ва мувофақиятли якунлаганларга серификатлар берилди.     


Batafsil...
01234567891011121314

Yangiliklar

“Sharq taronalari” festivalining ochilish marosimida Islom Karimov so‘zga chiqdi

“Sharq taronalari” festivalining ochilish marosimida Islom Karimov so‘zga chiqdi
Avval xabar berganimizdek, Samarqand shahrida 28-avgust kuni “Sharq taronalari” X xalqaro musiqa festivalining tantanali ochilish marosimi bo‘lib o‘tdi. Unda O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimov so‘zga chiqdi. Prezidentning...
August 29 2015
Batafsil...

Abituriyentlar diqqatiga hujjatlar to'plamini pochta orqali qaytarib oling!

Abituriyentlar diqqatiga hujjatlar to'plamini pochta orqali qaytarib oling!
 Abituriyentlar diqqatiga!  Hujjatlar to'plamini qaytarib olish uchun elektron to'lovni shu yerning o'zida amalga oshiring TIZIMGA KIRISH 
August 24 2015
Batafsil...

Abiturientlar diqqatiga yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidan yangilik

Abiturientlar diqqatiga yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidan yangilik
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida talabalarga bir necha masalalarni qulay va tez hal qilish imkonini beruvchi interaktiv xizmatlar ishga tushirildi, deb xabar bermoqda “Infocom.uz”.  Abituriyentlarning hujjatlar to‘plamini qaytarib...
August 04 2015
Batafsil...

Ўзбекистондаги Олий ўқув юртларида 643 нафар хорижлик талаба таҳсил олмоқда

Ўзбекистондаги Олий ўқув юртларида 643 нафар хорижлик талаба таҳсил олмоқда
Айни вақтда Ўзбекистондаги Оли ўқув юртларида дунёнинг 27 мамлакатидан келган 643 нафар талаба таҳсил олмоқда.   Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси...
June 27 2015
Batafsil...

Xabarlar

Mustaqil O‘zbekistonning yutuqlari haqidagi portal ishga tushdi

Mustaqil O‘zbekistonning yutuqlari haqidagi portal ishga tushdi
O‘zbekiston Respublikasi mustaqilligining 24 yilligi arafasida Uzinfocom markazi Mustaqil O‘zbekistonning Buyuk yutuqlari haqidagi portalni ishga tushirdi. Bu haqda Uzinfocom markazi “Daryo”ga ma’lum qildi. Loyiha mustaqillik.uz nomini oldi. Ushbu...
Batafsil...

1-sentabrdan O‘zbekistonda eng kam ish haqi 10 foizga oshiriladi

1-sentabrdan O‘zbekistonda eng kam ish haqi 10 foizga oshiriladi
2015-yil 26-avgust kuni O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti ish haqi, pensiyalar, stipendiyalar va nafaqalar miqdorini oshirish to‘g‘risidagi Farmonni imzoladi, deb xabar bermoqda “Gazeta.uz”.ning xabariga asoslanib "Daryo.uz" Farmonga muvofiq,...
Batafsil...

OLIY TA‘LIM MUASSASALARIGA HUJJAT TOPSHIRGAN ABITURIYENTLAR SONI 605 MING 836 NAFARGA YETDI

20 iyul kuni oliy ta‘lim muassasalariga hujjat topshirish jarayonlari yakuniga yetdi. Davlat test markazining ma‘lumotlariga ko‘ra, joriy yilda 20 iyundan boshlab respublikamiz bo‘ylab 71 OTM ga hujjatlar qabul qilindi. Unga ko'ra Respublika...
Batafsil...

Islom Karimov matbuot va OAV xodimlarini bayrami bilan tabrikladi

Islom Karimov matbuot va OAV xodimlarini bayrami bilan tabrikladi
 O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimov 27-iyun – Matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlari kuni munosabati bilan matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlariga tabrik yo‘lladi. Tabrik matni O‘zA tomonidan e’lon qilindi. “Avvalambor,...
Batafsil...

15 июнь куни Ўзбекистонда ҳам Бутундунё шамол куни нишонланди

15 июнь куни Ўзбекистонда ҳам Бутундунё шамол куни нишонланди
15 июнь куни Ер сайёрасида дунё миқёсидаги шамол куни (GlobalWind Day) нишонланади. Биринчи марта шамол...
Batafsil...

Video lavhalar

Foto galereya