axborot-resurs

Ахборот-ресурс маркази

Директори Д.Д.Иргашев

Тел: 99871-237-19-45

Электрон почта: i_juma53@umail.uz

 

 

 

 

 

1934 йил 1 декабрда Ўрта осиё пахтачилик ва ирригация институти хамда Ўрта осиё қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш институти ва техникумлари асосида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти (ТИҚХММИ) ташкил топган. Институтда кутубхона очилган. 1970 йилда илмий кенгашнинг қарорига асосан кутубхонага «ТИҚХММИ илмий кутубхонаси» мақоми берилди ва Ахборот-ресурс марказининг (АРМ) асоси бўлди.

1941 йилнинг ўрталарига келиб, кутубхонада ўқув жараёнини тўлиқ таъминлаш имконини берувчи 150 минг нусхадан ортиқ китоблар мавжуд эди.

1941-1945 уруш йилларининг оғир қийинчиликлари вақтида ҳам кутубхона ўз институти, шу билан бир қаторда Тошкентга кўчириб келтирилган Москва Гидромелиорация институти, Ленинград электротехника институти ва Харьков Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш институтининг ўқув жараёнларини адабиётлар билан таъминлаб турди.

Урушдан кейинги йилларда ҳам кутубхона фонди ҳисобидан 5 мингдан ортиқ адабиётлар немис-фашист босқинчиларидан озод этилган жойлардаги кутубхоналарнинг фондини қайта тиклаш учун жўнатилди.

Урушдан сўнг институтда янги факультет ва кафедраларнинг очилиши, талабалар сонининг кўпайиши сабабли, кутубхона ўз олдига фондни янги адабиётлар билан тўлдириш вазифасини қўйди. Бу йилларда кутубхона фонди 200 минг нусхадан ошиб, китобхонларнинг талабларини бажариш ишлари яхшиланди.

1960 йилларда институтнинг янги ўқув биноларини ишга туширилиши, кутубхона китоб сақлаш майдонининг 819 кв метрга кенгайишига олиб келди.

Талабалар шаҳарчасида “Ўқув зали”, Андижон шаҳридаги институт филиалида “Кутубхона бўлими”, ўқув хўжалиги қошида “Тайёрлов бўлими тингловчилари учун ўқув курслари”нинг очилиши муносабати билан уларга хизмат қилувчи кутубхона ҳам ташкил этилди. 1970 йилларга келиб институтда талабалар сонининг ортиб бориши, янги факультет ва мутахассисликларнинг очилиши муносабати билан кутубхона институт сохаларига оид, ўқув-тарбия жараёнини, ҳамда институт олимларининг эҳтиёжини етарли даражада қондира оладиган 469 минг нусхадан иборат бўлган китоб фондига эга бўлди.

Мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб кутубхона ўз фондини давлат стандартига мос бўлган, баркамол авлодни шакллантиришга йўналтирилган, демократик, хуқуқий, ижтимоий–иқтисодий ва кўп қиррали мафкурани акс эттирувчи ўзбек тилидаги, бевосита лотин алифбосидаги адабиётлар билан ҳам бойитиб борди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 мартдаги 150 сонли «Тошкент ирригация ва мелиорация институтини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан ТИҚХММИ Тошкент ирригация ва мелиорация институти (ТИМИ) деб шакллантирилган, 2004 йилнинг 15 апрелидаги институтнинг 187 а/ф рақамли буйруғига асосан кутубхона «Кутубхона-ресурс марказига» ўзгартирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-381 сонли қарори, Олий ва ўрта-махсус таълим Вазирлигининг 2006 йил 9 декабрдаги 295 сонли буйруғи, хамда институт ректорининг 2007 йил 7 феврал 21а/ф – сонли буйруғига асосан «Кутубхона-ресурс маркази» «Ахборот-ресурс маркази»га (АРМ) ўзгартирилган.

Бугунги кунда АРМнинг умумий майдони 5 325 м2-ни, ўқув залларидаги ўринлар сони 280-ни ташкил этади. АРМнинг умумий фонди 626 355 нусхадан иборат.  АРМнинг фойдаланувчи китобхонлари сони 5 000-дан зиёд. Улар институт талабалари, профессор–ўқитувчилар ва бошқа ходимлардан иборат.

АРМнинг ташкил топишида ва ҳозирги кунга қадар шаклланиб, равнақ топиб тараққий этишида, Ўзбекистонда кутубхоначилик ишининг ривожланишида ўзининг самарали меҳнатлари билан муҳим роль ўйнаган, кутубхона ходимларининг беназир устози, маслаҳатчиси бўлган инсон Н.Х.Асфендияров ҳурмат билан ёдга олинади.

Шуни таъкидлаш жоизки, ТИМИ Ахборот–ресурс марказида 2010 йилнинг охири ва 2011 йилнинг бошларига қадар Ўзбекистон Республикаси бош вазири Ш.М.Мирзиёев раҳнамолигида, ҳамда ТИМИ раҳбарияти бошчилигида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилиб, АРМнинг биноси тубдан ўзгартирилди, яъни бино замонавий кўриниш кашф этди.

АРМда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш орқали профессор-ўқитувчиларга ва талабаларга ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш, уларнинг интеллектуал салохиятини, билимини, маънавий-ахлоқий ва маданий эхтиёжларини тўлиқ қондириш учун қулай шарт-шароитларяратилган.Бу йўналишда АРМдаИРБИС тизимида қуйидаги маълумот базалари(МБ) фойдаланувчилар учун яратилди:

  • ТИМИ электрон каталоги МБсида 40 000дан ортиқ адабиётларнинг электрон каталоги(библиографик ёзув) мавжуд;
  • ТИМИ электрон кутубхонасиМБсида 12 400дан ортиқ адабиётлар ва мақолаларнинг электрон каталоги ва уларнинг тўлиқ матникиритилган;
  • Авторефератлар электрон каталоги МБсида 15000дан ортиқ авторефератларнинг электрон каталоги ва уларнинг 2 500тасининг тўлиқ матни мавжуд;
  • Рўзнома ва журналларнинг электрон каталогиМБсида 130дан ортиқ даврий нашрларнинг умумий электрон каталоги ва 8600дан ортиқ даврий нашрларнинг сонлари (1 000дан ортиқ “мундарижа” киритилган), мақолалари учун электрон каталоги (3 500дан ортиқ мақолалар тўлиқ матни) яратилган;
  • ТИМИ модулларининг электрон каталоги МБсида 400дан ортиқ, модулларнинг электрон каталоги билан тўлиқ матни киритилган.

Ушбу вазифалар юзасидан бугунги кунда АРМда талайгина ишлар амалга оширилган. АРМнинг фондининг салмоқли қисмини даврий ва давомли нашрлар ташкил этади. Булар илмий-оммабоп журналлар, турли хил давлат ва нодавлат газеталари, илмий ахборотномалар ҳамда рефератив журналлар каби нашрлардир.

 

  1. АРМнинг тузилмаси:
  2. Илмий-услубий бўлим.
  3. Қабул қилиш, бутлаш ва каталоглаштириш бўлими.
  4. Маркетинг ва ахборот хизматлари бўлими.
  5. Адабиётлар ва электрон ахборот ресурслари бўлими.

4.1. Профессор-ўқитувчилар ўқув ва электрон зал.

4.2.Талабалар электрон зали.

4.3. Талабалар ўқув фонди.

4.4. Ётоқхонадаги ўқув зали.

  1. Фондларни сақлаш бўлими.
  2. Ахборот технологиялари бўлими.
  3. АРМнинг кутубхона фонди:

Фонд 618 900 донадан ошиқ чоп этилган нашрлардан ташкил топган. АРМнинг электрон каталоги 2016 йилнинг январ  холатига 59 900 библиографик ёзувлар (китоблар, журналлар, авторефератлар ва мақолалари) ва 12 000 ошиқ электрон каталогли электрон китоблардан иборат.

III. АРМда ўртача бир йилда:

— 5 200 фойдаланувчи рўйхатдан ўтқазилади;

— 12 800 ташриф амалга оширилади;

— 218 200 фойдланувчида хизмат кўрсатилади;

— 378 060 нашриётлар берилади.

  1. АРМнинг асосий вазифалари:

1.Институт фаолияти йўналишлари ва китобхонларнинг ахборотга бўлган талабларига мувофиқ холда кутубхона фондини шакллантириш. Маълумот-ахборот хизматини ташкиллаштириш ва юритиш.

2.АРМ заҳираларидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ холда ихтиёрий фонддан талаба, докторант, илмий ходимлар, ўқитувчи ва бошқа китобхонларга ахборотга бўлган талабларига биноан кутубхона ва ахборот-библиографик хизмати кўрсатиш.

3.Институтда олиб борилаётган илмий изланишлар, ўқув жараёни, институт бўлинмаларининг маъмурий-бошқарув вазифаларини бажаришига кўмаклашиш.

4.Фойдаланувчиларни ахборот маданиятини тарбиялаш: китобхонларни маълумот-тахлилий материаллар билан ишлашга тайёрлаш, шу жумладан автоматлаштирилган тартибда. Фойдаланувчиларни кутубхона-библиография билимларини асосларига ўқитиш, янги анъанавий бўлмаган маълумот ташувчиларда янги хужжатлар билан ишлашни ўқитиш тизимини ташкиллаштириш.

5.Ташкилий масалаларни хал қилишда янгича йўлларини излаш, замонавий ҳисоблаш техникаси восталари ва бошқа замонавий техник воситаларни қўллашга асосаланган замонавий ахборот технологияларини тадбиқ этиш, ва буларнинг асосида АРМ томонидан китобхонларга хизмат кўрсатиш доирасини (рўйхатини) кенгайтириш ва уларнинг сифатини ошириш.

6.Кутубхона ва ахборот хизмати саволлари бўйича услубий ишлар олиб бориш.

7.Фойдаланувчиларни маълумот ва адабиётлар бўйича талабларини янада тўлиқ қаноатлантириш мақсадида институтнинг таркибий бўлинма ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик, бошқа кутубхоналар, илмий-техник маълумот идоралари, муассаса ва ташкилотлари билан фаолиятни мувофиқлаштириш ва бирлаштириш.

8.Олий таълим муассасларига кутубхона хизмати масалалари бўйича маълумот-ахборот ва услубий ёрдам кўрсатиш.

  1. АРМнинг асосий функциялари:

1.АРМ, вазифаларига асосан, институт таълим дастурлари, ўқув режалари ва илмий изланишлар мавзулари бўйича фондни бутлашни таъминлайди. Хар хил кўринишдаги ва турдаги хужжатларни (шу жумладан электрон кўринишда) сотиб олишни ташкиллаштиради: ўқув, илмий, маълумот ва хабар нашриётлар, даврий нашриётларни, бадиий адабиётларни.

2.Фондларни бутлаш учун мабаларни аниқлаштиради. Зарурат пайдо бўлганда бошқа кутубхона, муассаса ва ташкилотлар билан китоб алмашувини амалга оширади.

3.Фондларни оптималлаштириш ва шакллантириш мақсадида фондларнинг таркиби ва ишлатилишини доимий тахлил қилади.

4.Вақти-вақти билан фондларни текширади ва уларнинг таркибини кутубхона электрон ва анъанавий каталоглар ёрдамида очиб қўяди. АРМнинг фондларини ошкор қиладиган ва реклама қиладиган тематик библиографик кўрсатгичлар ва ахборот рўйхатларини, АРМнинг фаолитяини акс эттирадиган бошқа нашриётларни чиқаради.

5.Доимий асосда АРМ фондларини бутлигини, уларни ўз вақтида ҳисобга олиш, сақлаш ва назорат қилишни рационал ташкил қилиш, саниятирия-гигиена чораларини амалага ошириш, консервация қилиш, институт фаолияти доирасига оид нашриётларни рақамли сканерлаш ва электрон каталогга қўшиш/ўзгартириш йўли билан таъминлайди.

6.Фойдаланувчиларга кубутхона ва ахборот-библиографик хизмат кўрсатишни амалга оширади:

6.1.Ўкув залларида, ўқув,илмий адабиётларни бериш абонементларида ва ягона китобхон билети асосида адабиёт бериш жойларида фойдаланувчиларга табақалаштирилган хизмат кўрсатишни ташкиллаштиради. Ўрнатилган тартибда фойдаланувчиларга кутубхона фондига очиқ кириш ҳуқуқи ташкиллаштиради.

6.2.Фойдаланувчиларга асосий кутубхона хизматларини бепул таъминлайди:

  • кутубхона фонди хақидаги тўлиқ маълумотни каталоглар тизими, картотекалар ва кутубхона ахборотининг бошқа шакллари ёрдамида тақдим этади;
  • чоп этилган асарлар ва бошқа хужжатларни излаш ва танлашда консультатив ёрдам кўрсатади;
  • кутубхона фондидан чоп этилган асарлар ва бошқа хужжатларни вақтинчалик фойдаланишга беради;
  • электрон каталог ва нашриётларга кириш ҳуқуқини таъминлайди;
  • институтнинг илмий ва ўқув ишларига ёрдам сифатида библиографик кўрсатгичлар, адабиётлар рўйхатини тузади, библиографик маълумотлар, библиографик шарҳлар тузади, мавзули китоб кўргазмаларини ташкил қилади;

6.3.Доимо фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган талабини ўрганади.

7.Институт буйруғи билан тасдиқланган рўйхат асосида фойдаланувчиларга уларнинг талабларига биноан қўшимга хазматлар кўрсатади. Асосий фаолиятга зарар етказмаган холда, фойдаланувчиларга тақдим этиладиган хизматларни кенгайтириш ва кутубхонанинг ижтимоий-ижодий ривожлантириш бўйича фаолиятини кенгайтиради.

8.Талабалар ва фойдаланувчиларнинг бошқа тоифалари учун кутубхона-библиографик билимлар асослари бўйича машғулотлар ташкиллаштиради.

9.Амалдаги меъёрий ва ҳуқуқий расмий ҳужжатларга асосан кутубхона фондидан хужжатларни муомаладан чиқаради. Иш йўналишига тааллуқли бўлмаган ва ортиқачатакрорланган адабиётларни қайта тақсимлашни бажаради.

10.Кутубхона-библиоргафия ва ахборот фаолиятига тегишли саволлар бўйича мустақил равишда ёки институтнинг бошқа бўлинмалари, кутубхона ёки ташкилотлар билан илмий ва услубий конференциялар ташкил қилади ва ўтказади.

11.Кутубхонанинг фаолиятини хамма йўналишларини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий ва тадқиқот ишларини ташкиллаштиради ва ўтқазади.

12.Кутубхона жараёнларини автоматлаштириш билан шуғулланади, илғор кутубхона технологияларини тадбиқ этади. Фойдаланувчиларни қизиқишларини ўрганиш мақсадида турли тадқиқотларни олиб боради.

13.Институтнинг ходимлари, илмий жамиятлари ва жамоа ташкилотлари билан олиб бориладиган ишларни ўзаро мувофиқлаштиради.

14.АРМ, кутубхоналар ва бошқа муассаса ва ташкилотлар билан кутубхона-библиоргафик ва ахборот фоалияти саволлари бўйича биргаликда иш олиб боради.

15.АРМ фаолияти бўйича қўлланма-услубий, технологик ва иш тартиби хужжатларини ишлаб чиқади.

АРМ ҳодимлари:

Ф.И.Ш. ФОТО ЛАВОЗИМИ
1. Абдураҳмонов

Баҳодир

Холмурадович

 

Бўлим бошлиғи

2. Аҳмедова

Маҳбуба

Хикматовна

 

   Етакчи кутубхоначи

3. Бобоева

Замира

Саидмуратовна

 

1-тоифали услубчи

4. Гуламова

Гулчеҳра

Хайгулматовна

 

Етакчи мутахассис

5. Зиятова

Розигул

Рузметбаевна

 

Кутубхоначи

6. Ибрагимова

Дилором

Адылджановна

 

1-тоифали кутубхоначи

7. Ильмуратова

Гулжахан

Исламбековна

 

 

2-тоифали кутубхоначи

8. Иргашев

Джума

Джавлиевич

 

Директор

9. Мамадалиева

Замира

Турсуновна

 

Услубчи

10. Миличенкова

Наталья

Юрьевна

 

Етакчи кутубхоначи

11. Мустаяпова

Нурилнисо

Тулабаевна

 

Бўлими мудири

12. Нуритдинова

Дилора Махамаджановна

 

1-тоифали кутубхоначи

13. Овчаренко

Елена

Михайловна

   

 

Етакчи мутахассис

14. Сайлиева

Дилдора

Эргашбаевна

 

Оператор

15. Слинкова

Элвира

Рустамовна

 

 

Кутубхоначи

16. Собирова

Дилфуза

Эсановна

 

2-тоифали кутубхоначи

17. Тошқўзиева

Барно

ХХХ

 

Директор ўринбосари

18. Тулаев

Улуғбек

Пўлат ўғли

 

Оператор

19 Турсунова

Гулнур

Фурқатовна

Администратор

20. Тухтаева

Феруза

Тулкиновна

 

Бўлим мудири

21. Умаралиева

Шаҳзода

Абдугафуровна

 

2-тоифали кутубхоначи

22. Ҳамдамова

Севара

Баҳтиёровна

 

Кутубхоначи

23. Ягорь

Галина

Григорьевна

 

1-тоифали кутубхоначи