Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг

буйруғи

Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 28-сон, 330-модда; 2010 й., 34-сон, 297-модда; 2013 й., 50-сон, 659-модда; 2014 й., 52(I)-сон, 646-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 10 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1981]

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 июлдаги 341-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 332-модда) мувофиқ, шунингдек олий таълим муассасалари талабаларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилиш ҳамда баҳолаш жараёнларини такомиллаштириш мақсадида буюраман:

  1. Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Мазкур буйруқ 2009 йил 3 сентябрдан кучга киради.

Вазир А. ПАРПИЕВ

Тошкент ш.,

2009 йил 11 июнь,

204-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2009 йил 11 июндаги 204-сон буйруғига
ИЛОВА

Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 15-16-сон, 104-модда) мувофиқ олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизимини тартибга солади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни модул тизимига асосланган олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тегишли олий таълим муассасаси томонидан белгиланиши мумкин.

(муқаддима Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2014 йил 26 декабрдаги 14-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1981-3, 30.12.2014 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52(I)-сон, 646-модда)

  1. Умумий қоидалар
  2. Талабалар билимини назорат қилиш ва рейтинг тизими орқали баҳолашдан мақсад таълим сифатини бошқариш орқали рақобатбардош кадрлар тайёрлашга эришиш, талабаларнинг фанларни ўзлаштиришида бўшлиқлар ҳосил бўлишини олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этишдан иборат.
  3. Рейтинг тизимининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

а) талабаларда Давлат таълим стандартларига мувофиқ тегишли билим, кўникма ва малакалар шаклланганлиги даражасини назорат қилиш ва таҳлил қилиб бориш;

б) талабалар билими, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг асосий тамойиллари: Давлат таълим стандартларига асосланганлик, аниқлик, ҳаққонийлик, ишончлилик ва қулай шаклда баҳолашни таъминлаш;

в) фанларнинг талабалар томонидан тизимли тарзда ва белгиланган муддатларда ўзлаштирилишини ташкил этиш ва таҳлил қилиш;

г) талабаларда мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, ахборот ресурслари манбаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

д) талабалар билимини холис ва адолатли баҳолаш ҳамда унинг натижаларини вақтида маълум қилиш;

е) талабаларнинг фанлар бўйича комплекс ҳамда узлуксиз тайёргарлигини таъминлаш;

ж) ўқув жараёнининг ташкилий ишларини компьютерлаштиришга шароит яратиш.

  1. Фанлар бўйича талабалар билимини семестрда баҳолаб бориш рейтинг назорати жадваллари ва баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.
  2. Назорат турлари ва уни амалга ошириш тартиби
  3. Назорат турлари, уни ўтказиш тартиби ва мезонлари кафедра мудири тавсияси билан олий таълим муассасасининг (факультет) ўқув-услубий кенгашида муҳокама қилинади ва тасдиқланади ҳамда ҳар бир фаннинг ишчи ўқув дастурида машғулот турлари билан биргаликда кўрсатилади.
  4. Рейтинг назорати жадваллари, назорат тури, шакли, сони ҳамда ҳар бир назоратга ажратилган максимал балл, шунингдек жорий ва оралиқ назоратларнинг саралаш баллари ҳақидаги маълумотлар фан бўйича биринчи машғулотда талабаларга эълон қилинади.
  5. Талабаларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турларини ўтказиш назарда тутилади:

жорий назорат — талабанинг фан мавзулари бўйича билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Жорий назорат фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, семинар, лаборатория ва амалий машғулотларида оғзаки сўров, тест ўтказиш, суҳбат, назорат иши, коллоквиум, уй вазифаларини текшириш ва шу каби бошқа шаклларда ўтказилиши мумкин;

оралиқ назорат — семестр давомида ўқув дастурининг тегишли (фаннинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугаллангандан кейин талабанинг билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Оралиқ назоратининг сони (бир семестрда икки мартадан кўп ўтказилмаслиги лозим) ва шакли (ёзма, оғзаки, тест ва ҳоказо) ўқув фанига ажратилган умумий соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;

(6-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2010 йил 25 августдаги 333-сон буйруғи (рўйхат рақами 1981-1, 26.08.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 34-сон, 297-модда)

якуний назорат — семестр якунида муайян фан бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули. Якуний назорат асосан таянч тушунча ва ибораларга асосланган «Ёзма иш» (тиббиёт олий таълим муассасалари учун «Ёзма иш» ёки ОТКС (объектив тизимлаштирилган клиник синов) шаклида ўтказилади.

Таълим йўналиши ва мутахассисликлари айрим фанларининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда факультет Илмий кенгаши ёки олий таълим муассасаси кенгаши қарори асосида кўпи билан 40% фанлардан якуний назоратлар бошқа шаклларда (оғзаки, тест ва ҳоказо) ўтказилиши мумкин.

(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2013 йил 13 декабрдаги 470-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1981-2, 13.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 659-модда)

  1. 61. Назорат турларини ўтказишда холисликни таъминлаш мақсадида талабалар тўғрисидаги маълумотлар уларнинг назорат ишларига олий таълим муассасаси томонидан идентификация коди бериш орқали шифрланиши мумкин.

(61-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2013 йил 13 декабрдаги 470-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1981-2, 13.12.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 659-модда)

  1. Оралиқ назоратни ўтказиш жараёни кафедра мудири томонидан тузилган комиссия иштирокида даврий равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, оралиқ назорат натижалари бекор қилинади ҳамда оралиқ назорат қайта ўтказилади.
  2. Олий таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан ички назорат ва мониторинг бўлими ёки ўқув-услубий бошқарма раҳбарлигида тузилган комиссия иштирокида якуний назоратни ўтказиш жараёни даврий равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, якуний назорат натижалари бекор қилинади ҳамда якуний назорат қайта ўтказилади.

(8-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2013 йил 13 декабрдаги 470-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1981-2, 13.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 659-модда)

III. Баҳолаш тартиби ва мезонлари

  1. Талабаларнинг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими асосида талабанинг ҳар бир фан бўйича ўзлаштириш даражаси баллар орқали ифодаланади.
  2. Ҳар бир фан бўйича талабанинг семестр давомидаги ўзлаштириш кўрсаткичи 100 баллик тизимда бутун сонлар билан баҳоланади.

Ушбу 100 балл назорат турлари бўйича қуйидагича тақсимланади:

якуний назоратга — 30 балл;

(11-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2010 йил 25 августдаги 333-сон буйруғи (рўйхат рақами 1981-1, 26.08.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 34-сон, 297-модда)

жорий ва оралиқ назоратларга — 70 балл (фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда 70 балл кафедра томонидан жорий ва оралиқ назоратларга тақсимланади).

(11-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2010 йил 25 августдаги 333-сон буйруғи (рўйхат рақами 1981-1, 26.08.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 34-сон, 297-модда)

Тошкент давлат юридик университетида рейтинг баллари назорат турлари бўйича қуйидагича тақсимланади:

жорий назоратга — 30 балл;

оралиқ назоратга — 20 балл;

якуний назоратга — 50 балл.

(11-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2013 йил 13 декабрдаги 470-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1981-2, 13.12.2013 й.) асосан бешинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 659-модда)

(12-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2010 йил 25 августдаги 333-сон буйруғига (рўйхат рақами 1981-1, 26.08.2010 й) мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 34-сон, 297-модда)

  1. Талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки талабалар рейтингини ҳисобга олиш электрон тизимига алоҳида қайд қилинадиган курс иши (лойиҳаси, ҳисоб-график ишлари), малакавий амалиёт, фан (фанлараро) бўйича якуний давлат аттестацияси, битирув малакавий иши ва магистратура талабаларининг илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик ишлари, магистрлик диссертацияси бўйича ўзлаштириш даражаси — 100 баллик тизимда баҳоланади.

(13-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2013 йил 13 декабрдаги 470-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1981-2, 13.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 659-модда)

  1. Талабанинг фан бўйича ўзлаштириш кўрсаткичини назорат қилишда қуйидаги намунавий мезонлар (кейинги ўринларда намунавий мезонлар деб юритилади) тавсия этилади:

а) 86 — 100 балл учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

хулоса ва қарор қабул қилиш;

ижодий фикрлай олиш;

мустақил мушоҳада юрита олиш;

олган билимларини амалда қўллай олиш;

моҳиятини тушуниш;

билиш, айтиб бериш;

тасаввурга эга бўлиш.

б) 71 — 85 балл учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

мустақил мушоҳада юрита олиш;

олган билимларини амалда қўллай олиш;

моҳиятини тушуниш;

билиш, айтиб бериш;

тасаввурга эга бўлиш.

в) 55 — 70 балл учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

(14-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2010 йил 25 августдаги 333-сон буйруғи (рўйхат рақами 1981-1, 26.08.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 34-сон, 297-модда)

моҳиятини тушуниш;

билиш, айтиб бериш;

тасаввурга эга бўлиш.

г) қуйидаги ҳолларда талабанинг билим даражаси 0 — 54 балл билан баҳоланиши мумкин:

(14-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2010 йил 25 августдаги 333-сон буйруғи (рўйхат рақами 1981-1, 26.08.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 34-сон, 297-модда)

аниқ тасаввурга эга бўлмаслик;

билмаслик.

  1. Намунавий мезонлар асосида муайян фандан жорий ва оралиқ назоратлар бўйича аниқ мезонлар ишлаб чиқилиб, кафедра мудири томонидан тасдиқланади ва талабаларга эълон қилинади.
  2. Намунавий мезонларга мувофиқ мутахассислик фанлар бўйича таянч олий таълим муассасалари томонидан якуний назорат учун баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилиб, олий таълим муассасаси Илмий-услубий кенгаши томонидан тасдиқланади ва турдош олий таълим муассасаларига етказилади.

(16-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2010 йил 25 августдаги 333-сон буйруғи (рўйхат рақами 1981-1, 26.08.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 34-сон, 297-модда)

  1. Талабаларнинг ўқув фани бўйича мустақил иши жорий, оралиқ ва якуний назоратлар жараёнида тегишли топшириқларни бажариши ва унга ажратилган баллардан келиб чиққан ҳолда баҳоланади.
  2. Талабанинг фан бўйича бир семестрдаги рейтинги қуйидагича аниқланади:

(18-бандининг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2010 йил 25 августдаги 333-сон буйруғи (рўйхат рақами 1981-1, 26.08.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 34-сон, 297-модда)

Rf = V х ОI , бу ерда:
          100

V — семестрда фанга ажратилган умумий ўқув юкламаси (соатларда);

ОI — фан бўйича ўзлаштириш даражаси (балларда).

  1. Фан бўйича жорий ва оралиқ назоратларга ажратилган умумий баллнинг 55 фоизи саралаш балл ҳисобланиб, ушбу фоиздан кам балл тўплаган талабалар якуний назоратга киритилмайди.

Жорий ва оралиқ назорат турлари бўйича 55 ва ундан юқори баллни тўплаган талаба фанни ўзлаштирган деб ҳисобланади ва ушбу фан бўйича якуний назоратга кирмаслигига йўл қўйилади.

Тиббиёт олий таълим муассасаларида фан бўйича жорий, оралиқ ва якуний назоратларнинг ҳар бирига ажратилган баллнинг 55 фоизи саралаш балл этиб белгиланади ва бунда жорий ва оралиқ назоратларнинг ҳар бирига ажратилган баллнинг 55 ва ундан юқори фоизидаги баллни тўплаган талабалар ушбу фан бўйича якуний назоратга киритилади.

(19-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2010 йил 25 августдаги 333-сон буйруғи (рўйхат рақами 1981-1, 26.08.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 34-сон, 297-модда)

  1. Талабанинг семестр давомида фан бўйича тўплаган умумий бали ҳар бир назорат туридан белгиланган қоидаларга мувофиқ тўплаган баллари йиғиндисига тенг.
  2. Назорат турларини ўтказиш муддати
  3. Оралиқ ва якуний назорат турлари календарь тематик режага мувофиқ деканат ёки факультет тузилмаси бўлмаган олий таълим муассасаларида ўқув бўлими (ўқув-услубий бошқарма) томонидан тузилган рейтинг назорат жадваллари асосида ўтказилади. Якуний назорат семестрнинг охирги 2 ҳафтаси мобайнида ўтказилади.

(21-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2013 йил 13 декабрдаги 470-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1981-2, 13.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 659-модда)

  1. Талаба фан бўйича курс лойиҳаси (иши)ни ушбу фан бўйича тўплаган баллари умумлаштирилишига қадар топшириши шарт.
  2. Жорий ва оралиқ назоратларда саралаш балидан кам балл тўплаган ва узрли сабабларга кўра назоратларда қатнаша олмаган талабага қайта топшириш учун, навбатдаги шу назорат туригача, сўнгги жорий ва оралиқ назоратлар учун якуний назоратгача бўлган муддат берилади.

(23-бандининг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2010 йил 25 августдаги 333-сон буйруғига (рўйхат рақами 1981-1, 26.08.2010 й) мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 34-сон, 297-модда)

Касаллиги сабабли дарсларга қатнашмаган ҳамда белгиланган муддатларда жорий, оралиқ ва якуний назоратларни топшира олмаган талабаларга факультет декани фармойиши ёки факультет тузилмаси бўлмаган олий таълим муассасаларида ўқув бўлими (ўқув-услубий бошқарма) ёки ўқув ишлари бўйича проректорнинг рухсатномаси асосида, ўқишни бошлаганидан сўнг икки ҳафта муддатда қайта топширишга рухсат берилади.

(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2013 йил 13 декабрдаги 470-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1981-2, 13.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 659-модда)

  1. Талабанинг семестрда жорий ва оралиқ назорат турлари бўйича тўпланган баллари ушбу назорат турлари умумий баллининг 55 фоизидан кам бўлса ёки семестр якунида жорий, оралиқ ва якуний назорат турлари бўйича тўпланган баллари йиғиндиси 55 баллдан кам бўлса, у академик қарздор деб ҳисобланади.

Тиббиёт олий таълим муассасаларида семестр якунида фан бўйича жорий, оралиқ ёки якуний назорат турларининг ҳар бири бўйича саралаш баллидан кам балл тўплаган талаба академик қарздор ҳисобланади.

Тошкент давлат юридик университетида талабанинг семестрда жорий ва оралиқ назорат турлари бўйича тўплаган баллари ушбу назорат турлари умумий балининг 55 фоизидан кам бўлса ёки якуний назорат бўйича тўплаган бали ушбу назорат тури умумий балининг 55 фоизидан кам бўлса, у академик қарздор ҳисобланади.

(24-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2013 йил 13 декабрдаги 470-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1981-2, 13.12.2013 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 659-модда)

Академик қарздор талабаларга семестр тугаганидан кейин (баҳорги семестр натижалари бўйича эса, талабаларнинг ёзги таътили ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг меҳнат таътилидан сўнг) қайта ўзлаштириш учун бир ой муддат берилади. Шу муддат давомида фанни ўзлаштира олмаган талаба факультет декани ёки факультет тузилмаси бўлмаган олий таълим муассасаларида ўқув бўлими (ўқув-услубий бошқарма) бошлиғининг тавсиясига кўра белгиланган тартибда ректорнинг буйруғи билан талабалар сафидан четлаштирилади.

(24-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2013 йил 13 декабрдаги 470-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1981-2, 13.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 659-модда)

  1. Талаба назорат натижаларидан норози бўлса, фан бўйича назорат тури натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб бир кун мобайнида факультет декани ёки факультет тузилмаси бўлмаган олий таълим муассасаларида ўқув бўлими (ўқув-услубий бошқарма) бошлиғига ариза билан мурожаат этиши мумкин. Бундай ҳолда факультет декани ёки факультет тузилмаси бўлмаган олий таълим муассасаларида ўқув бўлими (ўқув-услубий бошқарма) бошлиғининг тақдимномасига кўра ректор буйруғи билан 3 (уч) аъзодан кам бўлмаган таркибда апелляция комиссияси ташкил этилади.

(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2013 йил 13 декабрдаги 470-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1981-2, 13.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 659-модда)

Апелляция комиссияси талабаларнинг аризаларини кўриб чиқиб, шу куннинг ўзида хулосасини билдиради.

  1. Баҳолашнинг ўрнатилган талаблар асосида белгиланган муддатларда ўтказилиши ҳамда расмийлаштирилиши факультет декани, кафедра мудири, ўқув бўлими ҳамда ички назорат ва мониторинг бўлими томонидан назорат қилинади.
  2. Рейтинг натижаларини қайд қилиш ва таҳлил этиш тартиби
  3. Талабанинг фан бўйича назорат турларида тўплаган баллари семестр якунида рейтинг қайдномасига бутун сонлар билан қайд қилинади. Рейтинг дафтарчаси ёки талабалар рейтингини ҳисобга олиш электрон тизимининг «Ўқув режасида ажратилган соат» устунига семестр учун фанга ажратилган умумий ўқув юклама соатлари, «Фандан олинган баҳо» устунига эса 100 баллик тизимдаги ўзлаштириши қўйилади.

(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2013 йил 13 декабрдаги 470-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1981-2, 13.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 659-модда)

Талабанинг саралаш балидан паст бўлган ўзлаштириши рейтинг дафтарчасига қайд этилмайди.

  1. Ҳар бир фан бўйича ўтказиладиган назорат турларининг натижалари гуруҳ журнали ҳамда қайдномада қайд этилади ва шу куннинг ўзида (назорат тури ёзма иш шаклида ўтказилган бўлса, 2 (икки) кун муддат ичида) талабалар эътиборига етказилади.

(28-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2010 йил 25 августдаги 333-сон буйруғи (рўйхат рақами 1981-1, 26.08.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 34-сон, 297-модда)

  1. Якуний назорат натижаларига кўра фан ўқитувчиси талабаларнинг фан бўйича рейтингини аниқлайди ҳамда рейтинг дафтарча ва қайдноманинг тегишли қисмини тўлдиради.

(29-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2010 йил 25 августдаги 333-сон буйруғи (рўйхат рақами 1981-1, 26.08.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 34-сон, 297-модда)

Талабалар рейтингини ҳисобга олиш электрон тизими жорий этилган олий таълим муассасаларида талабаларнинг фан бўйича рейтинги рейтинг қайдномаси ва ушбу тизимга қайд этилади.

(29-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2013 йил 13 декабрдаги 470-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1981-2, 13.12.2013 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 659-модда)

  1. Талабанинг рейтинги унинг билими, кўникмаси ва малакалари даражасини белгилайди. Талабанинг семестр (курс) бўйича умумий рейтинги барча фанлардан тўпланган рейтинг баллари йиғиндиси орқали аниқланади.
  2. Талабалар умумий рейтинги ҳар бир семестр ва ўқув йили якунлангандан сўнг эълон қилинади.
  3. Диплом иловаси ёки академик маълумотномани деканат ёки факультет тузилмаси бўлмаган олий таълим муассасаларида ўқув бўлими (ўқув-услубий бошқарма) томонидан расмийлаштиришда фан бир неча семестр давом этган бўлса, рейтинглар йиғиндиси олинади.

(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2013 йил 13 декабрдаги 470-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1981-2, 13.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 659-модда)

Талабага имтиёзли диплом белгилашда унинг ҳар бир семестр якунидаги фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи ҳисобга олинади.

(32-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2010 йил 25 августдаги 333-сон буйруғига (рўйхат рақами 1981-1, 26.08.2010 й) мувофиқ иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 34-сон, 297-модда)

  1. Талабаларнинг назорат турлари бўйича эришган натижалари кафедралар, деканатлар ва ўқув-методик бўлинмаларда компьютер хотирасига киритилиб, мунтазам равишда таҳлил қилиб борилади.

(33-банд Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2010 йил 25 августдаги 333-сон буйруғи (рўйхат рақами 1981-1, 26.08.2010 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 34-сон, 297-модда)

  1. Жорий, оралиқ ва якуний назорат натижалари кафедра йиғилишлари, факультет ва олий таълим муассасаси Илмий кенгашларида мунтазам равишда муҳокама этиб борилади ва тегишли қарорлар қабул қилинади.
  2. Якуний қоидалар
  3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тест баҳолари ва рейтинг балларининг холислигини текширишни ташкил этади ва назорат қилади.
  4. Ушбу Низомда белгиланган масалалар бўйича келиб чиққан низолар қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилинади.
  5. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Навоий кон-металлургия комбинати билан келишилган.

Давлат тест маркази директори Б. ИСМАИЛОВ

Тошкент ш.,

2009 йил 9 июнь

Халқ таълими вазири Ғ. ШОУМАРОВ

Тошкент ш.,

2009 йил 9 июнь

Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРОМОВ

Тошкент ш.,

2009 йил 9 июнь

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ

Тошкент ш.,

2009 йил 9 июнь

Маданият ва спорт ишлари вазири А. ЖАББОРОВ

Тошкент ш.,

2009 йил 9 июнь

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2009 йил 9 июнь

«Ўзбекистон темир йўллари» ДАК раиси О. РАМАТОВ

Тошкент ш.,

2009 йил 9 июнь

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ

Тошкент ш.,

2009 йил 9 июнь

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Т. ҚЎЗИЕВ

Тошкент ш.,

2009 йил 9 июнь

Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қ. САНАҚУЛОВ

Тошкент ш.,

2009 йил 9 июнь