1.1

«Магистратура бўлими»  бошлиғи

доцент  Ботиров Шавкат Чориевич

Тошкент шаҳри Қори-Ниёзий кўчаси 39 уй.

тел: (71) 237-22-09.

 

Тошкент ирригация ва мелиорация институтида «Магистратура бўлими» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2007 йил 10-сентябрдаги 190-сонли қароридан келиб чиқиб, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2007 йил 19-сентябрдаги 175-сонли буйруғи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2007 йил 25-сентябрдаги 195-сонли буйруғи хамда 29-декабрдаги 269-сон буйруғи билан тасдиқланган «Магистратура тўғрисидаги низом» га мувофиқ 2007 йил 27-декабрдан бошлаб ташкил этилган.

Институтда магистратура мутахассисликлари масъул бўлган кафедраларда магистрантларнинг ўқув жараёнига энг юқори малакали ўқитувчилар, яъни фан докторлари ва профессорлар, фан номзоди ва доцентлар, шунингдек, ишлаб чиқаришда юқори иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали амалиётчилар хам жалб этилган. Магистратура мутахассисликлари бўйича кафедралар тасарруфида бугунги кунга келиб жами 100 нафар малакали педагог ходимлар, мутахассисликлар бўйича магистрантларга малакавий кўникма хосил қилишда маърузалар ўқиш, тажриба ва амалий машғулотларни, малакавий амалиётларни ўтишда илмий педагогик фаолият олиб бормоқдалар. 2016-2017 ўқув йилига келиб институтда жами 15 та магистратура мутахассисликлари бўйича магистрлар тайёрланмоқда.

Мутахассисликлар соҳасидан келиб чиқиб қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва унинг вилоятлардаги ирригация тизими хавза бошқармалари, қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва унинг вилоятлардаги бошқармалари, Ўзергеодезкадастр қўмитаси, республикадаги бир қанча илмий-тадқиқод институтлари, олий таълим муассасалари, хокимликлар ва бошқа давлат бошқарув органларига ишга тақсимланиш шакллантирилган.

2016-2017 Магистратура мутахассисликлари

5А310201 – Электр таъминоти
5А311001 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш (сув хўжалигида)
5А450201 – Гидромелиорация
5А450203-Сув кадастри ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш
5А450205 – Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш
5А450202 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик
5А340701 – Гидротехника иншоотлари (сув хўжалигида)
5А450401 – Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш, уларнинг ишончлилиги ва хавфсизлиги
5А410701 – Ер ресурсларидан фойдаланиш ва бошқариш
5А311502 – Геодезия ва картография (сув хўжалигида)
5А311502 – Геодезия ва картография (геоинформатика)
5А450301 – Гидромелиоратив ишларини механизациялаш
5А630101 – Атроф муҳит мухофазаси (сув хўжалигида)
5А630101-   Атроф мухит мухофазаси (геоахборот тизимлар)
5А630101-   Атроф мухит мухофазаси (Халқаро ер ва сув ресурсларини бошқариш)

 Магистрлик дипломларини топшириши тантаналаридан лавҳалар

1.3
1.11

Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти илмий ходимлари доктор Кай Вегерих, Жусипбек Казбековлар иштирокида илмий семинар ва магистрантларнинг турли кўргазмаларида иштирокидан лавхалар

1.x