Институт илмий тадқиқот фаолияти 

Илмий изланишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сонли Фармонига кўра “Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш” ва 2013 йил 19 апрелдаги “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1958-сонли қарори ҳамда мазкур қарор асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 февралдаги 39-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарор билан 2013-2017 йиллар давомида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш дастурини амалга ошириш режалаштирилган ва чора тадбирлар олиб борилади. Вазирлар Маҳкамаси қошида тузилган «Сув ресурсларини ҳисобга олиш, оқилона бошқариш, уларни иқтисод қилиш ва самарали фойдаланиш» масалалари бўйича Республика Кенгашининг иш режаси вазифаларни бажаришга қаратилган бўлиб, илмий натижалар ишлаб чиқариш ва ўқув жараёнига босқичма-босқич тадбиқ этиб келинмоқда. Илмий фаолият аграр соҳада илмий тадқиқот ишларини жаҳон андозалари даражасига етказиш ҳамда ҳозирги кун талаблари асосида эркин фикрлай оладиган ижтимоий ва сиёсий, иқтисодий ва фундаментал муаммоларни мустақил таҳлил қила оладиган етук кадрларни тайёрлаш ҳамда ўқув жараёнини фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини таъминлаш мақсадида институтнинг «ўқув, ўқув-услубий, маънавий-маърифий, илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш Концептуал Дастури» асосида институт ИТИ режаси бўйича амалга оширилмоқда.

Институтнинг илмий-тадқиқот ишларида кафедраларда асосий штатда фаолият кўрсатаётган жами 385 нафар профессор–ўқитувчилар фаолият кўрсатади. Уларнинг 30 нафари фан докторлари ва профессорлар, 138 нафари  фан номзодлари ва доцентлар, 217 нафари катта ўқитувчилар, ассистентлардан иборат бўлиб, институтнинг илмий салоҳият 43,6% ни ташкил этади. Бу кўрсаткичлар ЎзР Фанлар академиясида ўртача 49 % ни, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизими  бўйича 34 %ни ташкил этади.

Институт илмий-тадқиқот фаолиятининг устувор йўналишлари

Институтда илмий фаолият аграр соҳада илмий-тадқиқот ишларини жаҳон андозалари даражасига етказиш ҳамда ҳозирги кун талаблари асосида фикрлай оладиган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва фундаментал муаммоларни мустақил таҳлил қила оладиган етук кадрларни тайёрлаш, ўқув жараёнини фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциялашга қаратилган.

Институтнинг илмий тадқиқот ишлари режасига киритилган мавзулар бугунги куннинг долзарб муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган бўлиб, олинган ва эришилаётган натижалар ишлаб чиқаришга, ўқув жараёнига ва институт Ўқув-илмий марказига тадбиқ этилишини таъминлашга қаратилган ҳамда улар 7 та устувор илмий йўналиш муаммоларига бўлинган:

1.Суғориш сувини тежайдиган технологиялар, гидромелиоратив тизимлардан самарали фойдаланиш ва суғориладиган ерларнинг экологик-мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш.

  1. Гидротехника иншоотлари конструкцияларини такомиллаштириш, ҳисоблаш, лойиҳалаш ва хавфсизлигини таъминлаш асосларини ишлаб чиқиш.
  2. Қишлоқ ва сув хўжалигини механизациялаштириш. электрлаштириш ва автоматлаштириш муаммолари.
  3. Ўзбекистон Республикаси ер ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш услубларини такомиллаштириш асослари.
  4. Суғорма дехқончиликда сувдан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий асослари.
  5. Институт ўқув-илмий маркази (ЎИМ) тараққиётини илмий асослаш.
  6. Катта илмий ходим изланувчилар институти.

2015 йилда институтда Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2 та фундаментал, 18 та амалий ва 1 та инновацион грантлари, 7 та Халқаро грант ва 14 та Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотлар билан тузилган хўжалик шартномалари, 42 та Давлат бюджети ҳисобидан ташаббускор илмий тадқиқот ишлари бажарилди. 2015 йилда жами 1105,0 млн.сўм микдоридаги бюджетдан ташқари маблағ илмий тадқиқот ишларига жалб этилган.

                    111       112

Инновацион ғоялар ва ишланмалар борасида бажарилган ишлар

Институт профессор-ўқитувчилари ўзларининг илмий ишланмалари билан 2015 йил 19-21 май кунлари Ўзэкспомарказда “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар VIII-Республика ярмаркаси”да 15 та ишланмалар билан фаол иштирок этдилар.

Намойиш этилган ишланмалар бўйича, асосан  Биогаз қурилмаси (Ш.Имомов) ва ТИМИ паст босимли томчилатиб суғориш тизими ( проф. Ў.Умурзоқов, проф. Ф.Бараев, т.ф.н. Б.Усмоналиев) ишланмаларига Бухоро, Самарқанд вилояти фермерлари билан 10 та шартнома (174 млн.сўм) тузилди.

                                                       113

Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар VIII-Республика ярмаркасида иштирок этган кафедралар