kocharov O

Маркетинг бўлими бошлиғи

Кучаров Олимжон Рузимуротович

 Тел: +998 71 237 09 85

Маркетинг хизмати бўлими фаолияти

 “Маркетинг хизмати бўлими” 2001 йилда ташкил топган. Бўлимга 2001-2002 йилларда Қ.О.Шовазов; 2002-2008 й. С.Ю.Юсупова; 2008-2009 й. Т.З.Султонов; 2009-2011 й. Уразкелдиев А; 2011-2014 й. Б.У.Хасанов; 2014-2015 й. Б.Х.Шафкаров ва 2015 йил февраль ойидан О.Р.Кучаров раҳбарлик қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 28 январь 48-сонли “Таълим хизматлари кўрсатиш бозорини шакллантиришни ва кадрлар тайёрлаш соҳасида маркетингни жадаллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 3 февраль 12-рақамли буйруғи” асосида Маркетинг хизмати бўлими низоми ишлаб чиқилди.

Мазкур Низом Тошкент Ирригация ва Мелиорация Институтида Маркетинг бўлими ташкил бўлган вақтдан бошлаб кучга кирди. Маркетинг бўлимининг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида”ги фармонини ижро этишга асосланади.

Маркетинг хизмати бўлимининг мақсади

  • Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида фаолият кўрсатаётган (мулк шаклидан қатъий назар) юридик ва жисмоний шахсларнинг юқори малакали мутахассисларга бўлган талабларини тўла қондиришда бевосита иштирок этиш.
  • Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида институтнинг рақобатбардошлигини оширишга, молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлашга, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва хизматчиларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоясини яхшилашга ёрдам бериш.
  • Таълим хизматлари бозорида Тошкент ирригация ва мелиорация институти фаолият кўрсатишининг аниқ стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш учун бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш ва уларни ишга тақсимлаш жараёнини исътемолчилар (иш берувчилар) томонидан бўлғуси мутахассис шахсига қўйилган талабларни бажаришга йўналтириш ҳамда бу жараёнга раҳбарлик қилиш, реклама-ахборотни режалаштириш ва уни олға силжитиш рағбатини таъминлаш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва жойлаштиришни амалга ошириш ҳамда таълим хизматлари кўрсатишга ўз вақтида тайёргарлик кўриш, шартномалар тузишни ташкил қилиш ҳамда назоратга олишдан иборат.

 

Маркетинг хизмати бўлими вазифалари:

  • Институтда қабул қилинадиган абитурентларнинг йиллик миқдорини аниқлаш ва унинг режа лойиҳасини тасдиқлатиш ҳамда юқори ташкилотларга тақдим этиш.
  • Кафедра мудирлари билан ҳамкорликда Республикамизнинг барча корхоналари, ташкилотлар ва жисмоний шахсларни кадрларга бўлган талабини ўрганиш.
  • Факультетлар деканларининг бевосита иштирокида ўқув йили тугалланишига қадар битиручи талабалар таклифини мукаммал ўрганиб, улар учун иш жойларини аниқлаш ва белгиланган тартибда уларни ишга жойлаштириш.
  • Юридик ва жисмоний шахслар билан мутахассислар тайёрлаш бўйича тўлов-шартномаларини расмийлаштириш, ҳамда уларни бажарилиши бўйича тадбирларни (ҳисоб-китоб ишларини) амалга ошириш.
  • Халқаро алоқалар бўлими билан биргаликда хорижнинг илғор ўқув, илмий ва ишлаб чиқариш ташкилотлари билан қўшма шартномалар тузиш ва бажариш, шу жумладан технологик ва танишув амалиётларини ҳамда тажриба алмашишларини ташкил қилиш ишларида қатнашиш.
  • Институт фаолияти бўйича рекламалар, видео роликлар, проспектлар тайёрлаш ва чиқаришни ташкил қилиш.
  • Ректоратга тўлов-шартнома шартларини бажармаганларни талабалар сафидан чиқариш ёки курсда қолдириш ҳақида таклифларни бериш.
  • Кафедра мудирлари ва ўқув бўлими билан ҳамкорликда талабаларни амалиёт ўтказиш учун илғор корхоналар ва ташкилотларни аниқлаш ва улар билан шартномалар тузиш.
  • Халқ хўжалиги тармоқлари учун транспорт воситалари ҳайдовчилари, ЭҲМ операторлари тайёрлаш, қайта тайёрлаш, тайёрлов ва тил ўрганиш ўқув гуруҳлари, миллий ҳунармандчилик, дурадгорлик, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, тикувчилик устахоналари, маиший хизмат, савдо шахобчалари ташкил қилиш эвазига қўшимча иш ўринларини яратиш каби вазифалардан иборатдир.

Бугунги кунда юқоридаги вазифаларни тўла амалга оширишда Институтнинг Маркетинг хизмати бўлимида

Бўлим бошлиғи доц. О.Р.Кучаров,

Катта инспектор: Б.Джаниқулова,

Инспекторлар: Ғ.Йўлдошев Б.Риқсибоевлар фаол иштирок этиб келмоқдалар.

 

          Маркетинг бўлими фаоляти

  • Маркетинг хизмати бўлими вазифаларидан асосийси таълим соҳасида институтда тайёрланадиган кадрларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш буюртмачилар билан алоқаларни ривожлантиришдир.
  • Инстиутут маркетинг хизмати бўлими Республикамизда фаолият юритаётган корхоналар билан алоқалар ўрнатиб, улардан тушган талабномалар асосида янги ўқув йили қабулига оид квоталар партфелини шакллантириш вазифасини амалга ошириб келмоқда. Шу билан бирга яна Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълими вазирлиги, “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш марказлари ҳамкорлигида ўтказилаётган халқаро ярмаркаларда фаол эштирок этиб, буклетлар, кўргазмали қуроллар, рангли видео тасвирлар (роликлар) орқали кенг оммага институтимиз фаолиятини рекламаси борасидаги ишларни ҳам амалга оширмоқда.
  • Маркетинг хизмати бўлими бажараётган энг долзарб масалалардан яна бири шуки институт битирувчиларини ишга жойлаштириш вазифасидир.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда республикадаги кўпгина корхона ташкилотлар иштирокида бўш (вакант) ўринлар бўйича “Таълим ва карьера” кўргазмасини ташкил этиб, битирувчиларни ўз таълим йўналишлари бўйича ишга жойлашиш борасидаги шартномалар тузиш ва улар асосида институт тақсимот комиссияси орқали ёш мутахассисларни ишга жойлаштириш каби маъсул вазифани ҳам амалга оширмоқда.

Бу ишлар натижасига кўра 2014-2015 ўқув йили битирувчиларининг: Халқ таълими тизимига — 10, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимида — 69, Фан соҳасида — 6, Саноат ишлаб чиқаришда — 27, Қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалигида — 293, Қурилишда — 50, Траспорт ва алоқада — 35, Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот тизимида — 8, Маданият ва санъатда — 1, Банк, солиқ, суғурта ва молия органларида — 5, Суд, прокуратура, ички ишлар органларида — 1, Давлат бошқаруви органларида — 204, Жамоат ташкилотларида — 35, Сервис, хизмат кўрсатиш соҳасида — 40, Тадбиркорлик ва хусусий секторда — 232, Магистратурада ўқишни давом эттираётганлар — 43, нафари ишга жойлаштирилдилар.

 

 

[:]