Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 02.03.2017 йилдаги № 87-02-712 хатига мувофиқ, Латвия Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасидаги  келишув доирасида 2017-2018 ўқув йилида  Латвия Давлат таълим тараққиёти агентлиги бакалавятура йўналиши, магистратура мутахассислиги, илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда Латвиядаги ёзги мактабларда иштирок этиш учун стипендиялар тақдим этишини маълум қилади.

Стипендияда иштирок эьтиш учун номзодлар инглиз тилида равон сўзлаша олишлари лозим.

Таклифнома мактубини олиш учун номзодлар тўғридан тўғри Латвия университетига мурожаат қилишлари керак. Номзодлар танловда иштирок этиш учун хужжатларни ташкилотчиларга бевосита юборишлари ёки қуйидаги хавола http://viaa.gov.lv/scholarships орқали On-line тарзда тўлдиришлари мумкин.

Номзодлар танловда иштирок этишлари учун:

  • таржимаи ҳол (Curriculum Vitae CV Europass template).
  • номзоднинг мақсад мактуби (Letter of motivation)
  • диплом нусхаси (агар ўқишни тамомламаган бўлса охирги икки ўқув семестри натижалари нусхаси)
  • илмий ходимлар томонидан сўнги 6 ой давомида имзоланган 2 нусхадаги тавсиянома
  • тегишли Латвия олий талим муассасасида танланган ўқув дастури бўйича чет элда ўқиш имконини тасдиқловчи ва таълим тилидан хабардолигини тасдиқловчи хатдан нусха (хат тегишли Латвия ОТМ ларидан олинади)
  • ўқув режаси
  • инлиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификат ёки бошқа хужжат
  • шахсини тасдиқловчи хужжат нусхасини тақдим этишлари лозим.

Хамма хужжатлар инглиз тилига таржима қилинган бўлиши зарур.

 

Тадқиқотлар учун Латвия давлат стипендияси томонидан:

  • бакалавр ҳамда магистр талабалари учун – ойига 500 EUR
  • PhD талабалари учун –ойига 670 EUR миқдорида стипендия ажратилади.

Бакалавр ҳамда магистратура йўналиши бўйича таълим олиш ва тадқиқот ишларини олиб бориш учун танловда иштирок этувчи номзодлар хужжатларни 2017 йилнинг 1 апрелига қадар, ёзги мактабларда қатнашиш учун номзодлар хужжатларни 2017 йилнинг 4 майига қадар топширишлари лозим.

Шунингдек номзодлар мусобақанинг бошқа шартлари бўйича маълумотларни қуйидаги хавола http://viaa.gov.lv/scholarships орқали олишлари мумкин.

              ERASMUS+ loyihasi nomzodlarni Toshkent irrigatsiya va melioratsiya insitituti hamda quyida nomlari keltirilgan Yevropa Universitetlari bilan imzolangan kredit mobillik dasturi doirasida belgilangan ta’lim bosqichlari bo’yicha tanlovda qatnashishga taklif qiladi:

Zagreb Universiteti (Xorvatiya):

  • Magistraturada o’qish uchun 5 oy muddatga;
  • Doktoranturada o’qish uchun 5 oy muddatga;
  • O’qituvchilarga malaka oshirish uchun 1 hafta muddatga.

Lyublyana Universiteti (Sloveniya):

  • Magistratura yoki doktoranturada o’qish uchun 5 oy muddatga;
  • O’qituvchilarga malaka oshirish uchun 1 hafta muddatga.

Lund Universiteti (Shvetsiya):

  • Magistratura yoki doktoranturada o’qish uchun 9 oy muddatga;
  • O’qituvchilarga malaka oshirish uchun 2 hafta muddatga.

 

Tanlovda qatnashish uchun nomzodlardan quyidagi hujjatlar talab qilinadi:

  • Rezyume (Europass Curriculum Vitae);
  • 2 ta tavsiyanoma (Recommendation letter);
  • Nomzodning pasport nusxasi;
  • Diplom nusxasi;
  • Diplom ilovasining ingliz tilidagi tarjimasi;
  • Ingliz tilini bilishi haqidagi sertifikat (IELTS yoki TOEFL);
  • O’qish, ilmiy izlanish yoki malaka oshirishdan ko’zlangan maqsadni ifodalovchi qisqacha malumot (Motivation letter);
  • Ta’lim olish bo’yicha kelishuv bitimi (Learning agreement);
  • Doktorantura nomzodlaridan qo’shimcha ravishda ilmiy tadqiqot rejasi (Reseach plan) talab qilinadi.

 

Mazkur tanlovda ishtirok etish, uning shartlari hamda yuqorida nomlari keltirilgan universitetlar bo’yicha 2017-yilning 2-mart kuni soat 14:00 da 3-ma’ruzalar zalida taqdimot o’tkaziladi. Bunda institutning ingliz tilini yaxshi biladigan va tanlovda ishtirok etish istagida bo’lgan barcha magistrantlari va yosh ilmiy izlanuvchilari hamda professor-o’qituvchilari ishtirok etishlari mumkin.

           Hujjatlar 2017 yilning 31-martigacha TIMI Xalqaro aloqalar bo’limida (9 qavatli binoning 3-qavatida joylashgan) qabul qilinadi.

            Telefon: 237-09-87

            Email: international@tiim.uz

Унга қандай талаблар қўйилади?

Қобилиятли ёшларни рағбатлантириш, уларни фаол яратувчилик фаолиятига кенг жалб этиш, иқтидорли ўқувчиларни, талабаларни қўллаб қувватлашга мамлакатимизда алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги  “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 226-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясини ўн битта йўналиш бўйича бакалавриатура ва магистратуранинг битирувчи курс талабаларига тайинланиши, бунинг учун талабага мезон сифатида умумтаълим тайёргарлигини:

  • Илмий-тадқиқот (ижодий ишлар) ишлари билан уйғунлаштириш,
  • Йўналишлар бўйича конференция (танлов)ларда қатнашиш,
  • Камида иккита эълон қилинган ишлар (асарлар)ининг мавжудлиги,
  • Ўзбекистон тарихини билиши,
  • Ахборот технологияларини талаб даражасида ўзлаштирган бўлишлик
  • Тилларни — давлат тилини ва битта хорижий тилни билиши талаб этилади.

 

Беруний ва Навоий номли Давлат стипендиялари (ҳамда Ибн Сино, Улуғбек ва Имом ал-Бухорий номидаги Давлат стипендиялари) эса  давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат бўйича ўқиётган охирги икки курс талабаларига тайинланиши, бунинг учун:

 

  • Талабани аъло ўқиши ва илмий (ижодий) ишларда иштирок этиш;
  • Тилларни — давлат тилини ва битта хорижий тилни билиши талаблари қўйилган.

 

Институтдан ҳар ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли Давлат стипендиялари  танловларида иштирок этиш учун  факультетлар кесимида кафедралар ва деканатлар тавсияси билан Талабалар илмий жамияти ТИЖ аъзоларидан бакалавриатуранинг 2-3-босқич иқтидорли талабаларидан ва 1-босқич магистрантларидан талаба саралаб олинади.

Уларни ушбу танловга мақсадли тайёрлаш учун институт ректорининг буйруғи билан “Ўзбекистон тарихи”, “Ахборот технологиялари” ва “Чет тили” фанларидан қўшимча машғулотлар дастурлари тузилиб, қўшимча дарслар ташкил этилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226–сон қарори, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хатига ҳамда институт ректорининг буйруғига биноан ҳар йили июнь ойида номзодларни саралаш танловининг 1-босқичини ўтказиш учун институт ҳайъат таркиби тузилиб, ўтказиш муддатлари тасдиқланади ва ўтказилади. Ушбу босқичда факультетлардан тавсия этилган талабалардан Ўзбекистон тарихи (тест),  Информатика ва ахборот технологиялари (компьютерда амалий ишлаш, тест), Чет тили (тест ва оғзаки) фанларидан махсус синовдан ўтказилади. Сараланган номзодларнинг танловда иштирок этиш ҳужжатлари Илмий тадқиқотлар ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими ҳамда талабалар билан биргаликда тайёрланиб, 2-босқич (республика босқичи)да иштирок этишга рухсат олиш ва тавсия қилиниш учун институт илмий кенгаши мухокамасига тақдим этилади.

 

Номзодларнинг йиғма жилдида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши лозим:

 

  • Деканат ва кафедра тавсияномаси;
  • Рейтинг дафтарчасидан кўчирма (кўчирма деканат ёки ОТМнинг оригинал муҳри билан тасдиқланиши лозим);
  • Илмий (ижодий) ишлар рўйхати;
  • Илмий (ижодий) ишларнинг аннотацияси;
  • Илмий (ижодий) ишларнинг босма нусҳалари;
  • Илмий (ижодий) иш бўйича раҳбар ва кафедранинг фикр-мулоҳазаси;
  • Паспорт нусхаси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари номзодлари учун қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

 

  • Номзодларнинг бакалавриат ва магистратурага кириш тест синовларида тўплаган бали;
  • Таржимаи ҳоли;
  • 10х15 см ўлчамдаги 2 дона рангли фотосурат.

Қайд этилган ҳужжатлар йиғма жилдга рўйхатда келтирилган кетма-кетликда жойланади. Йиғма жилд муқовасида тавсиянома берган вазирлик (идора), ишни тақдим қилган олий таълим муассасаси, Давлат стипендияси номи, номзоднинг исми-шарифи, таълим соҳаси, таълим йўналиши (мутахассислиги) шифри ва номи, курси ва гуруҳи кўрсатилади.

Давлат номли стипендияларига сазовор бўлган талабалар белгиланган тартибда юқори миқдорда стипендия оладилар, ўқишни тугатганларидан сўнг магистратурага имтихонларсиз грант асосида ўқишга қабул қилинадилар.

Polsha Respublikasi 2017-2018 o’quv yili uchun davlat dasturi doirasida navbatdagi yosh olimlar tanlovini e’lon qiladi

 

Varshava Universiteti Markaziy va Sharqiy Yevropa, Rossiya, Kavkaz hamda Markaziy Osiyo davlatlardan nomzodlar uchun stipendiyaga hujjat topshirish,  shuningdek, “Sharqiy qishki maktab”  (1-14 mart, 2017 yil) da o’qish uchun XVII an’anaviy qabulni e’lon qildi.

Stipendiyalar va tanlovda qatnashish shartlari haqidagi to’liq ma’lumotni Polsha Respublikasining O’zbekistondagi elchixonasi saytida http://www.taszkent.msz.gov.pl/, shuningdek, quyidagi havola orqali topish mumkin: http://www.kew.org.pl/wschodnia-szkola-zimowa-2017/

Тошкент ирригация ва мелиораия институти

ёш олимлари, илмий ходимлари, катта илмий ходим изланувчилари, магистрантлари ва талабалари диққатига!

Ёш олимлар, илмий ходимлар,  катта илмий ходим изланувчилар, магистрантлар ва талабалар  учун Ислом Тараққиёт банкининг халқаро стипендиялари ҳақидаги танловни эълон қилинганлигини маълум қиламиз.

Сизга, 2017-2018 ўқув йилида илмий тадқиқотларни олиб бориш ва ривожлантириш учун Ислом Тараққиёт банкининг стипендиялари ҳақидаги маълумотни етказмоқдамиз. Стипендиялар 2 йил муддатга магистратура ва 3 йил муддатга докторантура (PhD) таълим йўналишлари  ва  докторантурадан кейинги (Post- Doctoral research) илмий тадқиқотларини олиб бориш учун, қуйидаги йўналишлар бўйича танлов эълон қилинади:

  • Қишлоқ хўжалиги/озиқ-овқат саноати;
  • Сув ресурслари/чўлланиш;
  • Энергетика/инфратузилмаларни ривожлантириш;
  • Нанотехнологиялар;
  • Ахборот технологиялари;
  • Фундаментал фанлар;

Стипендиялар ўз ичига қуйидаги ҳаражатларни қоплашни олади:

  • Таълим ҳаражатлари;
  • Турар жой ҳаражатлари;
  • Ойлик стипендиялар;
  • Иккала йўналиш бўйича халқаро авиачипта ҳаражатлари;
  • Халқаро анжуманларда иштирок этиш билан боғлиқ ҳаражатлар;
  • Илмий тадқиқот иши билан боғлиқ ҳаражатлар;

Танловдан муваффақиятли ўтгандан сўнг, талабгорлар “Таймс” журнали томонидан дунёнинг 200 та энг илғор ўқув юртлари сифатида танлаб олинган ўқув юртиларидан бирига шахсан мурожаат этишлари зарур. Шунингдек, ўқиш/илмий тадқиқотларни олиб бориш учун, ИБР билан ўзаро келишуви бор ўқув юртларининг рухсатини олган талабгорлар қабул жараёнида кўпроқ устунликка эга бўлишади.

Стипендиялар ҳақида қўшимча маълумот учун ва сўровномани электрон шаклини олиш учун қуйидаги электрон манзилга мурожат қилишингиз мумкин: www.isdb.org

Талабларга жавоб берувчи талабгорлар ўз хужжатлари ва институт ректори хати билан бирга, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, 20 феврал 2017 йил муддатгача юборишингиз мумкин. Ундан сўнг, хужжатлар ИБР бош идорасига жўнатиш учун, Ташқи Иқтисодий муносабатлар, савдо ва сармоялар вазирлигига юборилади.

………………………………………………………………………………….

Илмий ишлар бўйича проректор 

Т.ф.д. Т.З.Султанов.

ИТваИПКТ бўлими 1-тоифали мухандиси  С.Б.Ярова

Тел: 237-22-67, 237-09-46

Siz – qishloq va suv xo’jaligi sohasidagi magistrantmisiz  va Siz mamlakatdagi suv resurslarini boshqarish tizimini yaxshilashga o’z xissangizni qo’shishni istaysizmi?

Unda,  Yevropa Ittifoqi dasturi tanlovida qatnashing va suv xo’jaligi sohasida Magistraturada o’qish uchun nufuzli yevropa universiteti stipendiyasini qo’lga kiriting!  Grant uchun o’rinlar chegaralangan!

Xujjatlarni qabul qilish vaqti uzaytirildi, 28-fevralgacha.