2016 йилда олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида институт олимлари томонидан жами 19 та монография, 5 та дарслик, 39 та ўқув қўлланма ва 42 та услубий кўрсатмалар, 22 та тавсиянома чоп этилиб, натижаларни тадбиқи бўйича 31 та далолатномалар олинган. Чоп этилган илмий мақолалар сони: 95 та мақола хорижий илмий журналларда, 151 та мақола Республика илмий журналларида, 187 та халқаро ва Республика анжуманларида 249 та тезисларни ташкил этди.

Ундан ташқари институт қошида соҳа йўналишлари бўйича «Ирригация ва мелиорация» илмий техник журнали 2015 йилда нашр этилиши йўлга қўйилди ҳамда журнал Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилди. Мазкур журнал нафақат республикада, балки Ўрта Осиёда биринчи бор нашр этилиб, унда сув танқислиги шароитида сувдан оқилона фойдаланиш, мавжуд сув ресурсларини бошқариш, сувдан фойдаланиш маданиятларига доир бешта йўналишдаги илмий, илмий-техник материалларни ўзида ёритади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг техника, қишлоқ хўжалиги ва иқтисод ихтисосликлари бўйича рўйҳатга киритилди. Шунингдек 2017 йил учун обуна ташкил этилди.

2016  йилда 15 та патент, жумладан, 24 та патент фойдали модел учун ва 11 та ЭҲМ дастури учун патент олинди. Шунингдек, 5 та ЭХМ дастури, 6 та патент ва 10 та фойдали модел учун талабномалар Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига топширилди.