Abdumalik

                      Факультети декани

  доц.  Ибрагимов Абдималик Гаппарович

              тел: +998 71 237-25-34

  

 1970 йилларгача Ўзбекистонда сув хўжалиги соҳаси бўйича иқтисодчи кадрлар тайёрланмас эди. Сув танқислиги пайдо бўлиши, ундан самарали фойдаланиш муаммосини келтириб чиқарди. Бунинг учун эса иқтисодчи кадрлар тайёрлаш керак бўлди. Бу муаммони ечиш учун 1974 йилда ТИҚХМИИ нинг «Гидротехник иншоотлар» факультети қошида «Сув хўжалиги иқтисоди ва уни таҳлил этиш» йўналиши очилди. Бу йўналиш 1976 йилга бориб мустақил факультетга айлантирилди. 2015 йилдан бошлаб  » Сув хўжалиги менежменти факулътети»  деб юритилиб келинмоқда

Биринчи йилдан бошлаб ушбу йўналишнинг кундузги ва сиртқи бўлимларига ҳар йили 50 тадан талаба қабул қилина бошлади. 1979 йилга келиб факультетнинг 50 нафар талабаси битириб чиқди.

Факультетнинг ривожланиши ва катта ютуқларга эришишида етук профессор-ўқитувчиларнинг ҳиссаси катта бўлди. Булар: профессорлар Ходжаев Садулла Мадаминович, Ходжаев Баходир Асатуллаевич, Султанов Анорбой Султанович, доцентлар Пўлатов Аскар Пўлатович, Миргиязов Мирубайдулло Миргиязович, Хисамов Амин Ваккасович, Очилов Саттор Рахманкулович, Турсунов Рахим Турсунович, Кучкаров Махкам Кучкарович, Гранкина Валентина Ивановна, Зарва Вера Николаевна, катта ўқитувчилар Рахимов Валентин Хикматович, Камилбекова Мухайё Камилбековна, Иванова Зинаида Семеновна ва бошқалар.

Республикамиз мустақилликка эришган кундан бошлаб, халқимизнинг босиб ўтган тарихини, минг йиллар давомида шаклланиб келган маънавиятини ва қадриятларини тиклаш ва янада юксалтириш, миллий таълим тарбия тизимини такомиллаштириш, унинг миллий заминини мустахкамлаш замон талаблари асосида жахон андозалари ва кўникмалари даражасига чиқаришга катта ахамият берилмоқда. Халқнинг бой интелектуал мероси, иқтисодиёт, фан, техника ва техноллогияларнинг ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш айниқса муҳим ҳисобланади. Бу даврда факультетнинг илмий — услубий кабинети ташкил этилиб, услубий қўлланмалар билан тўлиқ таъминланди. Бундан ташқари техника воситаларини дарс жараёнида қўллаш учун махсус ўқув хонаси ташкил этилиб, кинопроектор, диопроектор, графопроекторлар билан таъминланди.

Факультетимизда тайёрланаётган иқтисодчи, менежер ва бухгалтерларнинг эгаллаётган билимларини янада чуқурлаштириш ва бозор   иқтисоди талабларига тўлиқ жавоб берадиган даражага олиб чиқиш учун уларга юқоридаги ва Президент фармонларини ўзлаштиришларини осонлаштириш мақсадида факультет кафедраларида қатор услубий қўлланма ва кўрсатмалар чоп этилган.

Кафедраларнинг ўқув — лабаратория базалари яхшиланди, компьютерлар билан таъминланди. Факультетда 2 та лингафон синфи, 4 та компьютер синфи, 20 дан ортиқ ўқув аудиториларида замонавий дарс ўтиш мақсадида информацион технологиялар билан таъминланди.

I-1   I-2

Дарс жараёнидан лавхалар

2004 йилдан факультет декани этиб доцент Абдуллаев Зафар Сайфутдинович тайинланди.

Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг барча соҳаларда ривожлантириш Концептуал дастурида белгиланган Кадрлар тайёрлаш сифатини таъминлашга қаратилган фаолиятидан келиб чиқиб қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:

  • мунтазам равишда маърузалар, амалий ва семинар машғулотлар ва тарбиявий ишларни сифати ошириш; талабаларни дарсликлар, ўқув қўлланмалар, улубий кўрсатмалар ва тарқатма материаллар билан таъминлаш даражаси  яхшилаш; ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини тадбиқ этиш ишларини жадаллаштириш; иқтидорли талабаларни кафедрада бажарилаётган илмий тадқиқот ишларига кенг жалб этиш; илмий тўгараклар фаолияти кенгайтириш; талабаларни кўпроқ мустақил ишларни бажаришга йўналтириш; маърузалар, амалий машғулотлар ва тарбиявий ишларни сифатини ошириш; талабаларни дарсликлар, ўқув қўлланмалар, услубий кўрсатмалар ва бошқа ўқув материаллар билан таъминлаш даражасини доимий  равишда ошириш; ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини тадбиқ этиш; иқтидорли талабаларни кафедрада бажарилаётган илмий тадқиқот ишларига кенг жалб этиш.

Иқтидорли талабалар билан ишлаш

Факультет профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида факультетнинг иқтидорли талабалари қўйидаги ютуқларга эришган:

Олий таълим муассасасида ўтказилган номли стипендиялар танловида  факультетимизнинг иқтидорли ва аълочи талабалари фаол иштирок этиб келмоқдалар ва қуйидаги натижаларга эришилган: 2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиби Юнусов Искандар Орифович, 2006 йилда Алишер Навоий номли стипендия совриндори ва Зулфия мукофоти шаҳар босқичи ғолиби Ташматова Дилобар Алишеровна, 2006 йилда Кореяда ўтказилган халқаро таэквондо мусобақаси совриндори Хан Галина; 2006 йилда Мирзо Улуғбек номли стипендия совриндори Рахматуллаев Бахтиёр; 2007 йилда Алишер Навоий номли стипендия совриндори Зоирова Наима; 2008 йилда LG Grant танлови ғолиби Вергазов Максим; 2008 йилда Алишер Навоий номли стипендия совриндори Эшонқулов Ботир Тўйчиевич; 2008 йилда Беруний номли стипендия совриндори Сбанкулова Луиза; 2009 йилда Алишер Навоий стипендияси совриндори Баймуратова Мехрибан Махсетовна; 2010 йилда  Немис тили фанидан Республика фан олимпиадаси ғолиби Эшматов Мухтор Фарходович; 2010 йилда Алишер Навоий номли стипендияси соҳиби Маннапова Раъно Аброровна; 2007-2010 йилларда Меҳр нури стипендияси совриндори Михахос Анастасия Николаевна; 2010 йилда Меҳр нури стипендияси совриндори Гуламова Хилола Абдуманнаповна, 2011 йил Алишер Навоий номли стипендияси соҳиби Абдуллаева Лола.

2012-2013 ўқув йилида 4-курс 5-гуруҳ талабаси Калбаев Бахтиёр Алишер Навоий номли давлат стипендияси соҳиби;  3-курс 3-гурух талабаси Абдураупова Гўзал Erasmus Mundus халқаро таълим дастурининг CASIA лойиҳаси бўйича Нидерландия Қироллигининг Wageningen Университети таълим гранти ғолиби; 2-курс 5-гуруҳ Шоназоров Нодир Қори Ниёзий номли стипендия соҳиби; «Келажак овози – 2012» Республика ёшлар кўрик – танловининг Тошкент шаҳар саралаш босқичида «Анъанавий амалий санъат» номинацияси «Рақс» йўналиши бўйича 2-курс талабаси Таджиева Гулрух ғолиб бўлиб, Республика финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. 2-курс 7-гуруҳ талабаси Авлезова Гулзада Зулфия номидаги давлат мукофотининг шаҳар босқичида иштирок этиб, 1-ўринни эгаллаб келдилар ва Республика босқичига йўлланма олдилар.

I-3 (1)

Факультетда «Кадрлар тайерлаш миллий дастури»га мувофиқ иқтидорли талабалар билан индивидуал иш олиб бориш йўлга қўйилган. Бунга асосан факультет иқтидорли талабаларини фаннинг аниқ йўналишлари бўйича илм-фанга жалб этиш мақсадида Устоз-шогирд тизими асосида ректорнинг 273 а/ф-сонли буйруғи билан етакчи профессор-ўқитувчиларга бириктирилган.

Факультетда Сув хўжалиги иқтисоди кафедрасида «Ёш иқтисодчи» — 19 нафар талаба, Сув хўжалигини бошқариш кафедрасида «Менеджерлар клуби» – 18 нафар талаба, Бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедрасида «Амалий бухгалтерия» – 25 нафар талаба, Иқтисодий назария асослари кафедрасида «Ёш иқтисодчилар» – 16 нафар талаба, Ахборот технологиялари кафедрасида «Ёш дастурчи» – 16 нафар талаба, Ўзбек тили ва чет тиллари кафедрасида 5 та тўгаракда 46 нафар талабалар илмий тўгараклари фаолият кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, ушбу талабалар кафедраларда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларида ҳам иштирок этмоқдалар.

Факультетда «Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классифактори»га киритилган қуйидаги 3 та бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда 2 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

Бакалавриат таълим йўналишлари:

  • 5230100 Иқтисодиёт (сув хўжалигида)
  • 5230200 Менежмент (сув хўжалигида)
  • 5230900 Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (сув хўжалигида)

Магистратура мутахассисликлари:

  • 5А 230102Иқтисодиёт (сув хўжалигида)
  • 5А 230201Менежмент (сув хўжалигида)

 5230100 — Иқтисодиёт (сув хўжалигида) бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалавр сув хўжалиги тармоғида сув ресурсларини ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш, сув обьектларини муҳофаза қилиш ва сувнинг зарарли таьсири билан курашиш, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларига сув хўжалиги истеьмолчилари уюшмалари, сув хўжалиги қурилиши ташкилотлари, деҳқончилик билан шуғуланувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари ва уларга ҳизмат кўрсатувчи инфратузилма, кичик фирмалар фаолиятини ташкил этиш ва такомилаштириш, сув хўжалиги обьектлари ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича замановий усулларнинг ўрганиш бўйича таянч билимлар оладилар.

5А230102 — Иқтисодиёт (сув хўжалигида) магистратура мутахассислиги бўйича битирувчилари илмий, иқтисодий масалалар билан боғлиқ академик, илмий-тадқиқот ва муассаса ташкилотлари; илмий-тадқиқот марказлари; илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари; олий ва ўрта махсус таълим тизимининг ташкилотлари; давлат бошқаруви органлари; сув хўжалиги тизимининг ҳар хил йўналишларида фаолият юритувчи ҳар хил шаклдаги мулк, саноат ва АСМ ташкилотларида ишлашлари мумкин.

 5230200- Менежмент (сув хўжалигида) – бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалавр, келажакда сув хўжалиги ишлаб чиқариш субъекти ва объектлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини бошқариш, турли мулкчилик шаклдаги корхоналарни, қўшма ва хорижий корхоналарни, ташқи иқтисодий фаолиятни, хўжалик фаолиятини юритувчи корхоналарни ташкил этиш ва бошқариш вазифаларини бажарадиган раҳбар ҳодимлар бўлиб етишади. Улар ирригация тизимлари хавза бошқармалари, ирригация тизимлари бошқармалари, сув хўжалиги қурилиши ташкилотлари, сув хўжалиги лойиха ташкилотларида раҳбар ҳодим бўлиб ишлай оладилар. Шунингдек, 5230200 – Менежмент (сув хўжалигида) бакалавриат таълим йўналиши негизидаги 5А230201 — Менежмент (сув хўжалигида) мутахассислиги бўйича ўқишларини магистратурада давом эттиришлари мумкин.

5А 230201- Менежмент (сув хўжалигида) – магистратура мутахассислигини битирувчилари келажакда бошқарув ҳодимлар ва юқори малакали педагог ҳодимлар бўлиб етишади. Улар ирригация тизимлари хавза бошқармалари, ирригация тизими бошқармалари, сув хўжалиги қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги лойиха ташкилотларида юқори бошқарув бўғинларида раҳбар ҳодим ҳамда олий таълим муассасаларида ва касб хунар коллежларида педагог бўлиб фаолият юрита оладилар.

 5230900 – Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (сув хўжалигида) бакалавриат таьлим йуналиши битирувчилари сув хўжалиги корхона ва ташкилотларида, жумладан қишлоқ ва сув вазирлиги, вилоят ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бўлимлари, ирригация тизими хавза бошқармаси, сув истеьмолчилари уюшмалари, сув хўжалиги қурилиш ташкилотларида бош бухгалтер ва бухгалтер лавозимларида, шунингдек, илмий тадқиқот муассасаларида илмий ходим, шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги касб хунар коллежларида ўқитувчи лавозимларида фаолият юритишлари мумкин.

 Ilmiy va ilmiy-pedagogik xodimlar tayyorlash samaradorligi

Kafedralar