ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИ
«Келишилди» Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири «____»_______2012 йил _____________ Б.Ходиев |
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2012 йил «_02_»_09_ даги _146_ - сонли буйруғи билан тасдиқланди |
|
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг 2012 йил «_07_»_09_ даги _000801-04_ - сонли қарори билан рўйхатга олинди |
ИНСТИТУТ УСТАВИ
Тошкент – 2012
Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
2012 йил “ ____” __________даги ____ - cон буйруғига
2-илова
ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИ
I. Умумий қоидалар
1. Toшкент ирригация ва мелиорация институти (кейинги ўринларда матнда ТИМИ деб юритилади)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 мартдаги «Тошкент ирригация ва мелиорация институтини ташкил этиш тўғрисида»ги 150-сон қарорига асосан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти асосида ташкил қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмасига киради
2. Тошкент ирригация ва мелиорация институти давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, олий таълимнинг асосий ва қўшимча таълим Дастурларини бажариш бўйича таълим фаолияти билан шуғулланади, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув-педагогик ва илмий-методик, шунингдек бошқа фаолиятни амалга оширади ҳамда таълим хизматларини кўрсатади.
3. Тошкент ирригация ва мелиорация институти ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Кадрлар таёрлаш миллий дастури, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва мазкур Уставга амал қилади.
4. Тошкент ирригация ва мелиорация институти юридик шахс ҳисобланади. Оператив бошқарувида ўзига хос махсус мол-мулкка эга ва ушбу мол-мулк бўйича ўз мажбуриятларига мувофиқ жавоб беради, ўз номидан мол-мулк сотиб олиши ва мулкий ҳамда номулкий ҳуқуқларни амалга ошириш, зиммасига мажбурият олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа шу жумладан валюта бўйича ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штамплар ва бошқа реквизитларга эга.
Тошкент ирригация ва мелиорация институти жойлашган манзил: 100000, Тошкент шаҳри, Қори-Ниёзий кўчаси, 39 – уй.
Тўлов реквизитлари бюджет маблағлари учун ҳисоб рақами 20203000800174799003, илмий ва амалий тадқиқотлар учун 1000102626920217002002, бюджетдан ташқари 20203000600174799002, валюта ҳисоб рақами 20203840200174799001, хомийлик ёрдами 20203000000174799004 ва ИНН 200541002 Тошкент шаҳар «Асака» банки филиали, МФО: 00416, ОКОХН 92110.
Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги расмий тўлиқ (қисқа) номи:
TOSHKENT IRRIGATSIYA VA MELIORATSIYA INSTITUTI (TIMI);
ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИ (ТИМИ);
ТАШКЕНТСКИЙ ИНСТИТУТ ИРРИГАЦИИ И МЕЛИОРАЦИИ (ТИИМ);
TASHKENT INSTITUT OF IRRIGATION AND MELIORATION (TIIM).
II. Олий таълим муассасасининг асосий вазифалари
5. Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- шахснинг интеллектуал, маданий ва маънавий - аҳлоқий камол топишига бўлган эҳтиёжларини олий таълим ва олий таълимдан кейинги маълумот олиши орқали эришишни қондириш;
- ҳар томонлама ривожланган ва содиқ шахсни, мустақил давлат фуқаросини, ўз Ватани фидойиси, халқ, жамият ва оила олдидаги ўз масъулиятини ҳис қилувчи, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилувчи, ҳалқ анъаналарини бойитувчи ва мустаҳкамловчи, Ватанимиз келажаги учун виждонан ва ҳалол меҳнат қилувчи этиб шакллантириш;
- илмий-педагогик ходимлар ва таълим олувчиларнинг тадқиқотлари ва ижодий фаолиятлари орқали фанни тараққий эттириш, олинган натижалардан таълим жараёнида фойдаланиш;
-иқтисодиётнинг мувофиқ соҳаларидаги олий маълумотли мутахассисларни ва илмий - педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
- жамиятнинг аҳлоқий, маданий ва илмийқадриятдарини сақлаш ва бойитиш;
- аҳоли ўртасида билимларни тарқатиш, унинг маънавий-маърифий ва маданий даражасини кўтариш.
III. Ўқув-тарбиявий ва илмий-методик ишларнинг субъектлари,
уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
а) Талабалар:
6. Тошкент ирригация ва мелиорация институти ректорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинган шахс Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг талабаси ҳисобланади. Талабага талабалик гувоҳномаси ҳамда рейтинг дафтарчаси берилади.
Тошкент ирригация ва мелиорация институтига қонунчиликда белгиланган тартибда умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган шахслар аризаларига биноан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш тартиби ва қоидаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тест синовлари натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.
Олий таълим муассасаларига қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар тест баллари рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар. Қонунчиликка мувофиқ тест синовларисиз муайян имтиёз асосида ҳам ўқишга қабул қилиш кафолатланади.
7. Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг талабалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- фан, техника, замонавий технологиялар ютуқларига мос келувчи билимлар олиш;
- олий таълим муассасаси ахборот ресурс марказида мавжуд бўлган китоблар, даврий нашрлар, электрон таълим воситаларидан белгиланган тартибда бепул фойдаланиш;
- бепул маслаҳатлар ва йўл-йўриқлар олишга;
- аудиториялар, таълим жараёнига оид воситалардан ўрнатилган тартибда бепул фойдаланиш;
- таълим жараёни самарадорлиги ва таълим сифатини ошириш юзасидан ўз таклиф-мулоҳазаларини, танқидий фикрларини белгиланган тартибда таълим муассасаси, деканат ва кафедра рахбариятига билдиришга ва уларни кўриб чиқилишини талаб қилиш;
- олий таълим муассасаси ва факультет миқёсида ўтказиладиган оммавий тадбирларда иштирок этиш;
- илмий тадқиқот ишларида ва илмий конференцияларда қатнашишга ва уларнинг натижаларини нашр этишга ва бу ҳақда ахборотлар бериш;
- олий таълим муассасасида қонуний равишда фаолият юритаётган жамоат бирлашмаларига аъзо бўлиш ва улар ишида қатнашиш.
Талаба сифатли ва юқори савияда билим олиши, танлаган ихтисослиги бўйича юқори малакали мутахассис бўлиб етишиш учун зарур бўлган қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланишга ҳақлидир.
Талаба ўз ҳуқуқларини суистеъмол қилмаслиги, бу ҳуқуқлардан ўзга шахслар манфаатига зид мақсадларда фойдаланмаслиги шарт.
8. Давлат грантлари бўйича ва тўлов-контракт асосида ўқитишнинг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги шаклида таълим олаётган талабалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб ва миқдорда стипендия билан таъминланадилар.
Талабалар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси ва Беруний, Ибн Сино, Навоий ва Улуғбек номидаги Давлат стипендиялари, шунингдек, ўқишга йўллаган юридик ва жисмоний шахслар тайинлаган стипендияларни олиш ҳуқуқига эгадирлар.
9. Ҳарбий хизматни ўташ, саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари даврида талабага Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган тартиб асосида академик таътил берилиши мумкин.
10. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ кундузги ўқув шаклида таълим олаётган талабаларга олий таълим муассасасида ўқиётган вақти давомида ҳарбий хизматга чақириш муддатини кечиктириш имкони берилади.
11. Олий таълим муассасасининг Талабалар турар жойига муҳтож талабалар олий таълим муассасасининг талабалар турар жойларидан санитария меъёрлари ва қоидаларига жавоб берадиган жой билан таъминланади. Талабалар турар жойларида талабаларга коммунал-маиший хизматлар учун тўловларни инобатга олиб, олий таълим муассасаси томонидан белгиланади. Турар жойга муҳтож талабалар мавжуд бўлган ҳолда, олий таълим муассасасининг талабалар турар жойлари майдонидан бошқа мақсадларга фойдаланиш (ижарага бериш, бошқа келишувлар)га рухсат этилмайди.
Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқув шаклида таълим олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида олий таълим муассасасининг ўзида, шунингдек, бошқа жойларда ишлашга рухсат этилади.
12. Тошкент ирригация ва мелиорация институтидан ўз ҳоҳиши ёки узрли сабабларга кўра четлаштирилган талаба, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби ва қоидалари асосида қайта ўқишга тикланиш ҳуқуқига эга.
Илгари олий таълим муассасасидан маъмуриятнинг ташаббуси билан четлаштирилган шахсларни, барча ўқув шакллари бўйича талабалар сафига қайта тиклаш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг талабалари белгиланган тартиб ва қоидалар асосида бошқа олий таълим муассасаларига ўқишларини кўчириш (ўқишга қайта тикланиш) ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим фаолиятини олиб бориш учун лицензияга эга бўлмаган нодавлат олий таълим муассасалари ва бошқа мамлакатлар олий таълим муассасаларининг филиаллари (марказлар, бўлимлар, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқалар)дан талабаларни Тошкент ирригация ва мелиорация институтига ўқишини кўчириш (ўқишга тиклаш) мумкин эмас.
Талабалар ўқишини бир олий таълим муассасасидан бошқасига кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби ва қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
13. Тошкент ирригация ва мелиорация институти талабалари олий таълимнинг таълим дастурлари ва ўқув режасида назарда тутилган билимларни эгаллашлари, топшириқларнинг барча турларини белгиланган муддатда бажаришлари зарур ҳамда Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Уставига, Ички тартиб қоидалари ва Талабалар турар жойлари қоидаларига риоя этишлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, талабаларни ўқиш вақти ҳисобидан таълим жараёни билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш ман этилади.
14. Ушбу Устав ва олий таълим муассасасининг Ички тартиб қоидаларида назарда тутилган мажбуриятларни бузгани тақдирда талабага нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари кўрилади: ҳайфсан ҳамда талабалар сафидан четлатиш.
Талаба олий таълим муассасасидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:
а) ўз ҳоҳишига биноан;
б) ўқишнинг бошқа таълим муссасасига кўчирилиши муносабати билан;
в) саломатлиги туфайли (тиббий комиссияси маълумотномаси асосида);
г) академик ўзлаштира олмаганлиги (қарздорлиги) учун;
д) ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;
е) бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
ж) ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
з) талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
и) вафот этганлиги сабабли.
Олий таълим муассасаси маъмурияти ташаббуси билан талабаларни ўқишдан четлаштириш талабалар касаба уюшмасининг ёзма розилигини инобатга олган ҳолда (касаба уюшмаси аъзоси бўлган талабалар учун) амалга оширилади. Шунингдек, талаба мазкур Қоидаларнинг 14-банди “д” кичик бандига кўра четлаштирилаётган ҳолда, таълим муассасасининг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти билан ҳам келишилиши мумкин.
Интизомий жазога тортилган талаба ўзига қўлланилган жазо чорасининг қонунийлиги ва адолатлилиги юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда норозилик билдириши мумкин.
Талабага нисбатанқўлланилганинтизомий жазо юзасидан маълумот унинг шахсий йиғма жилдида сақланади.
Интизомий жазолар талабаларнинг касаллик ёки таътилда бўлган вақти ҳисобга олинмаган ҳолда хатти - ҳаракат аниқлангандан сўнг бир ойдан ва ҳатти - ҳаракат содир этилганидан сўнг олти ойдан кечиктирилмай қўлланилади. Талабалар касаллик пайтида, академик таътил ёки ҳомиладорлик ва туғиш ҳолати билан боғлиқ бўлган таътил пайтларда талабалар сафидан четлаштириш мумкин эмас.
Касаллик пайти талаба (ёки унинг ота-онаси) ариза ва тегишли маълумотномалар билан, одатда, бир ҳафтадан кечиктирилмасдан олий таълим муассасасига маълум қилинади.
15. Тошкент ирригация ва мелиорация институтида таълимнинг ишлаб чиқаришдан ажралган ёки ажралмаган ҳолдаги ўқув шаклларида муваффақиятли ўқиётган талабаларга уларнинг иш жойидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган имтиёзлар (маош сақланган ёки сақланмаган ҳолда қўшимча таътил, олий таълим муассасаси жойлашган манзилга бориш ва келиш учун йўл ҳақи ва бошқалар) берилади.
б) Тингловчилар:
16. Тошкент ирригация ва мелиорация институти қошида малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти (маркази, факультети)да ўқиётган шахслар тингловчилар ҳисобланади. Тингловчиларнинг мақоми таълим хизматларини олиш қисми бўйича олий таълим муассасасида мувофиқ ўқув шаклида таълим олаётган талабанинг мақоми билан тенглаштирилади.
Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартиби, тингловчиларни ўқитиш шартлари ва ҳуқуқлари қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
в) Аспирантлар, докторантлар, мустақил тадқиқотчилар:
17. Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг аспирантлари, докторантлари ва мустақил тадқиқотчилари бўлиб, муайян йўналиш бўйича илмий тадқиқот олиб бораётган ва тегишли илмий даражани олиш учун диссертация тайёрлаётган шахслар ҳисобланади.
Олий маълумотли мутахассис ёки магистр дипломига эга, олий таълим муассасасининг аспирантурасида таҳсил олаётган ва фан номзоди илмий даражасини олиш учун илмий тадқиқот ишини олиб бораётган шахс - аспирант ҳисобланади.
Фан номзоди илмий даражасига эга бўлган ва фан доктори илмий даражасини олиш мақсадида диссертация тайёрлаш учун олий таълим муассасасининг докторантурасига қабул қилинган шахслар - докторант ҳисобланади.
Олий таълим муассасасига (кафедрага) бириктирилган ва фан номзоди ёки доктори илмий даражасини олиш учун диссертация тайерлаётган шахс – мустақил тадқиқотчи ҳисобланади.
18. Тошкент ирригация ва мелиорация институти аспирантура (адъюнктура)сига олий маълумотли мутахассис дипломига ёки магистр даражасига эга бўлган, илмий изланиш олиб бориш қобилиятини намоён эта олган шахслар уч йиллик муддатга қабул қилинадилар.
Аспирантурада ўқиш ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда амалга оширилади. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда аспирантурада ўқиш уч йилдан ошмаслиги керак. Магистрлик дипломини тақдим этишда, бакалаврлик дипломини ҳам кўрсатиш лозим.
Тошкент ирригация ва мелиорация институти докторантурасига докторлик диссертациясига асос бўла оладиган салмоқли илмий ютуқларга эришган, фундаментал тадқиқотларни юксак савияда олиб бориш ва муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган илмий муаммоларни ҳал қилишга қобилиятли, фан номзоди илмий даражасига эга бўлган истеъдодли илмий ва илмий-педагогик ходимлар қабул қилинади.
Докторантурада ўқиш муддати бир йилдан уч йилгача ҳисобланади.
Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш аспирантура ёки докторантурадан ташқари, мустақил тадқиқотчилик шаклида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Фан номзоди илмий даражасини олиш учун мустақил тадқиқотчиликка магистр даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган, номзодлик диссертацияси устида мустақил изланишлар олиб бораётган, фан ва техниканинг тегишли соҳасида етарли билимга ҳамда танлаган ихтисослиги бўйича камида бир йиллик стажга эга бўлган шахслар иштирок этишлари мумкин.
Фан доктори илмий даражасини олиш учун мустақил тадқиқотчиликка докторлик диссертацияси устида мустақил изланишлар олиб бораётган, фан ва техниканинг долзарб муаммолари ҳамда назарий масалалари бўйича илмий тадқиқотлари юзасидан салмоқли натижаларга эришган, шунингдек тегишли фан ва техника соҳасида чуқур билимларга эга бўлган фан номзодлари даъвогарлик қилишлари мумкин.
Аспирантура ва докторантурага қабул қилиш, шунингдек олий таълим муассасасига мустақил тадқиқотчиларни бириктириш ҳамда аспирантлар, докторантлар ва изланувчиларга диссертация устида ишлаётганликлари учун имтиёзлар бериш тартиби, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш “Аспирантура (докторантура) тўғрисидаги Низом”га мувофиқ амалга оширилади.
г) Олий таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари таркиби, ўқув-ёрдамчи ва маъмурий - хўжалик ходимлари (персонали)
19. Тошкент ирригация ва мелиорация институтида профессор -ўқитувчилар таркиби, илмий ходимлар, муҳандислик - техника, маъмурий - хўжалик, ишлаб чиқариш, ўқув - ёрдамчи ва бошқа хизматчилар лавозимлари мавжуд.
Профессор - ўқитувчилар таркибига кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи, ассистент ва ўқитувчи-стажёр лавозимлари киради (ўқитувчи-стажёр лавозимиЎзР ВМнинг 2008 йил 1 август “Республика олий таълим муасассалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 164-сон қарорига асосанкиритилди).
20. Профессор - ўқитувчилар таркибидаги лавозимларни эгаллаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февраль 20-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таьлим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ танлов асосида меҳнат шартномаси бўйича амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 9 март Ф-137-сонли фармойишига мувофиқ олий таълим муассасасининг проректори ректор тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девони билан келишилган ҳолда тайинланади. Факультет декани Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан тайинланади.
21. Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг профессор - ўқитувчилар таркиби ва илмий ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- белгиланган тартибда олий таълим муассасаси ва факультет Илмий кенгашларига сайлаш ва сайланиш;
- олий таълим муассасасининг фаолиятига тааллуқли масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;
- олий таълим муассасасининг ахборот-ресурс маркази, ўқув ва илмий бўлинмаларнинг хизматларидан, шунингдек, ижтимоий-маиший, тиббий ва бошқа бўлимлар хизматидан жамоа шартномасига мувофиқ фойдаланиш;
- ўқитишнинг услуб ва воситаларини танлаш, ўқув ва илмий жараённинг юқори сифатини таъминловчи илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш;
- олий таълим муассасаси маъмуриятининг буйруқ ва фармойишлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаат қилиш;
- қонунчиликда белгиланган тартибда танловларда қатнашиш, лавозимларни эгаллаш;
- ўзлари ишлаётган кафедра, факультетдан ташқари бошқа факультет, кафедра, ташкилотларда ўриндошлик асосида ишлаш (асосий иш жойи билан келишилган ҳолда);
- хорижий ҳамкасбларнинг соҳага доир илмий ва ўқув-услубий адабиётлари билан танишиш ва улар билан фикр алмашиш;
- ўз фани бўйича сифатли дарсликлар ва ўқув қўлланмалар тайёрлаш;
- назарий билимларини амалий тажрибасини, илмий тадқиқот олиб бориш услубини, педагогик маҳоратини такомиллаштириб бориш;
- талабаларнинг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;
- грантлар, илмий лойиҳалар, хўжалик шартномаларида иштирок этиш;
- Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасига оид қонунчилигида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.
22. Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва илмий ходимларинингмажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
- таълим тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат ва технология интизоми, муассаса Устави, Ички меҳнат тартиби қоидаларига қатъий риоя қилиш; ўзининг хизмат вазифаларини виждонан бажариш ва ўқитувчилик шаънига доғ туширмаслик;
- иш жараёнида мулоқат қиладиган муассаса ходимлари, талабалари ва бошқа шахслар билан ҳушфеъл муносабатда бўлиш;
- иш берувчининг қонуний фармойишларини бажариш, ҳар йили тасдиқланадиган шахсий режа асосида ўқув-услубий, илмий ва маънавий-маърифий ишларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, хусусан:
а) ўқув юкламалари ҳажмини, ўқув-услубий, илмий ўқув-ташкилий ишларни тасдиқланган шахсий режа асосида бажариш ва маънавий-маърифий ишларда иштирок этиш;
б) дарслик, ўқув қўлланма тайёрлаш, ўқув абадиётлар, илмий мақолалар, монографиялар ёзиш;
в) тарбиявий ишларни олиб бориш, талабалар билан маънавий-маърифий ишларда бевосита иштирок этиш, шу жумладан дарсдан ташқари вақтларда ўтказиладиган тадбирларда;
д) Илмий кенгаш томонидан тасдиқланган кафедра илмий мавзуларида иштирок этиш;
е) ўз малакасини мунтазам равишда ошириш;
- меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидаларига риоя қилиш;
- муассасанинг мол-мулкини авайлаш, ундан оқилона фойдаланиш;
- иш берувчига бевосита етказилган хақиқий моддий зарарни қоплаш;
- муассаса жамоатчилик ишларида қатнашиш;
-педагогик ва илмий жараённинг самарадорлигини таъминлаш;
- замонавий цивилизация ва демократия шароитида таълим
олувчиларнинг танлаган йўналиши (мутахассислиги) бўйича
юксак касбий тайёргарликни, меҳнатга бўлган қобилиятни
шакллантириш;
- чет тили ва ахборот технологияларидан саводхонлигини ошириб бориш;
- таълим олувчиларда мустақил фикрлаш, ташаббускорлик, ижодий қобилиятни шакллантириш;
- «Устоз-шогирд» тизимида иштирок этиб, ўзига бириктирилган шогирдлар билан илмий, маънавий-маърифий, тарбиявий ишларни амалга ошириш;
- ўзининг одоби, маданияти, маънавий савияси билан ўрнак бўлиш;
- қийиниш маданиятига риоя этиш;
- республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жаҳонда рўй бераётган янгиликлардан хабардор бўлиш;
- муассаса, факультет, кафедра томонидан ташкил этиладиган маданий, маънавий, маърифий тадбирларда фаол иштирок этиш;
- ўзи ўқитадиган фан дастурини мунтазам фан ва техника ютуқлари асосида бойитиб бориш;
- дарсларни юқори савияда ўтиш;
- фан йўналишига тегишли янги манбаларни топиш ва улар билан талабаларни таништириб бориш;
- ҳар ўқув йили бошлангунга қадар ўзи ўқитадиган
фан(лар)нинг ишчи ўқув дастури, календарь режаси ва рейтинг
назоратлари жадвалини ишлаб чиқиш ва кафедра мажлисида
тасдиқлаш;
- рейтинг тадбирларини ўз вақтида ўтказиш;
- талабалар билимини холисона баҳолаш;
- янги педагогик технологияларни дарс жараёнида қўллаш;
- илмий салоҳият ва педагогик маҳоратини ошириш;
- талабалар илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;
- олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда
фаол қатнашиш;
23. Муассаса профессор-ўқитувчи ходимларининг чет эл хизмат сафарлари Вазирликнинг 13.04.05й. 81-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларидан хорижий сафарларга бориш тартиби тўғрисида”ги муваққат Йўриқнома асосида амалга оширилади.
24. Тошкент ирригация ва мелиорация институти олий таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари таркиби уч йилда камида бир маротаба малакасини ошириш кафолатини таъминлайди.
25. Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг маъмурий-хўжалик, муҳандислик-техника, ўқув-ёрдамчи ва бошқа хизмат ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари олий таълим муассасасининг Ички тартиб-қоидалари ва лавозим йўриқномалари билан белгиланади.
IV. Ўқув-тарбиявий ва илмий-методик ишлар
26. Тошкент ирригация ва мелиорация институти қуйидаги йўналиш ва мутахассисликлар бўйича олий таълим ва олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг асосий таълим дастурлари, қўшимча таълим (кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш)нинг дастурларини амалга оширади:
1) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура):
а) ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда (бакалавриат) ўқув шакли 5650200 – Сув хўжалиги ва мелиорация; 5140900 – Касб таълими (5650200 – Сув хўжалиги ва мелиорация); 5650600 – Суғориладиган ерларда мелиоратив тизим; 5650400 – Қишлоқ ва яйловлар сув таъминоти; 5650800 – Сув ресурслари ва сувдан фойдаланиш; 5850300 – Экология ва атроф муҳит муҳофазаси (сув хўжалигида); 5580700 - Гидротехника қурилиши; 5650700 - Гидротехника иншоотлари ва насос стацияларидан фойдаланиш; 5140900 - Касб таълими (5650700- Гидротехника иншоотлари ва насос стацияларидан фойдаланиш); 5650100- Ирригация тармоқлари сув энергиясидан фойдаланиш; 5620700 - Ер тузиш ва ер кадастри; 5540100 - Геодезия, картография ва кадастр; 5140900 - Касб таълими (5620700 - Ер тузиш ва ер кадастри); 5340100 - Иқтисодиёт (сув хўжалигида); 5340200 - Менежмент (сув хўжалигида); 5340900 -Бухгалтерия ҳисоби ва аудит; 5650300 - Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш; 5650500 – Сув хўжалигида мелиоратив, транспорт машиналари ва қурилмаларидан фойдаланиш, уларга сервис хизмати кўрсатиш; 5521800 – Автоматлаштириш ва бошқарув (сув хўжалигида); 5520200 – Электрэнергетика (сув хўжалигида); 5860100 – Ҳаётий фаолият хавфсизлиги; 5651000 – Сув омборлари гидрологияси; 5651100 - Фермер хўжаликларининг муҳандислик тизимлари; 5650900 - Ирригация, мелиорация машиналари ва жиҳозлари.
б) ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда (бакалавриат) ўқув шакли Олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан рухсат этилган а) бандчадаги бакалавриат таълим йўналишлари.
в) магистратура 5А340126 - Сув хўжалиги иқтисодиёти; 5А340127 - Ер тузиш ва ердан фойдаланиш иқтисодиёти; 5А340214 - Сув хўжалиги менежменти; 5А340215 - Сув хўжалиги инновацион менежменти; 5А340907 - Сув хўжалигида бухгалтерия ҳисоби; 5А340908 - Сув хўжалигида аудит; 5А441804 - Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси; 5А520209 - Ноанъанавий энергия манбалари; 5А520308 - Гидравлик машиналар; 5А580708 - Гидротехника иншоотларини лойиҳалаш, уларнинг хавфсизлиги ва кадастри; 5А630205 – Электроэнергетик текшириш ва аудит; 5А630301 - Машиналарни таъмирлаш технологияси ва техник сервиси; 5А630302 - Хорижий техникалари сервиси; 5А650105 - Қайта тикланувчан энергия манбалари; 5А650209 -Ерлар мелиорациясининг ноанъанавий усуллари; 5А650705 -Насос станциялари ва қурилмаларини ишлатиш, диагностикаси; 5А650801 - Трансчегаравий дарёлар сув ресурсларининг ҳосил бўлиши ва тақсимланиши; 5А650802 - Сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш; 5А650803 - Сув хўжалиги комплекси иштирокчиларининг сувдан фойдаланиши; 5А650804 - Сув ресурсларини гидрографик бошқариш; 5А651001 -Сув ва сел омборларини ишлатиш; 5А651002 -Сув омборларининг ишлаш режимлари; 5А651003 Сув омборларининг экотизимга таъсири; 5А651101 -Фермер хўжаликларининг ирригация ва мелиорация тизимлари; 5А651102 -Суғориш ва мелиоратив техникаларга сервис хизмати кўрсатиш; 5А651103 -Иссиқхоналар ва уларнинг муҳандислик тизимлари; 5А850107 -Сув ресурслари муҳофазаси, табиий ва оқова сувларни тозалаш; 5А850108 -Атроф муҳит муҳофазаси (геоахборот тизимлари); 5А650401 – Қишлоқ ва яйловлар сув таъминоти; 5А340102- Тармоқлар иқтисодиёти (тармоқлар ва соҳалар бўйича), 5А340201- Менежмент (тармоқлар бўйича), 5А520205-Электр таъминоти (тармоқлар бўйича), 5А521802 –Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш (тармоқлар бўйича), 5А540105- Геодезия ва картография, 5А580701-Гидротехника иншоотлари, 5А580705- Селга қарши ва ўзан ростлаш иншоотлари, 5А620701- Ер тузиш ва ер кадастри, 5А650102- ГЭС биноси ва иншоотлари, 5А650201 Гидромелиорация, 5А650202 –Мелиорация, рекультивация ва ерлар муҳофазаси, 5А650203- Сув ресурслари муҳофазаси ва комплекс фойдаланиш, 5А650204- Мелиорация ва суғорма деҳқончилик, 5А650205- Гидротехника ва мелиорация қурилиши, 5А650206-Сув кадастри, 5А650208- Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш, 5А650301- Гидромелиоратив ишларини механизациялаш, 5А650506- Ёнилғи – мойлаш материалларини сақлаш ва ташиш, қуйиш воситаларини таъмирлаш ва улардан фойдаланиш, 5А850101- Атроф муҳит муҳофазаси (тармоқлар бўйича), 5А580704 – Гидравлика ва инженерлик гидрологияси, 5А650701 - Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш,
27. Тошкент ирригация ва мелиорация институти таълимнинг асосий таълим дастурларини икки босқичда амалга оширади: бакалавриат ва магистратура.
Бакалавриат - таълим йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билимлар берувчи, ўқиш муддати 4 йилдан кам бўлмаган таянч олий таълимдир.
Бакалавр дастурини тугатган битирувчиларга давлат аттестацияси якунлари бўйича таълим йўналиши бўйича «бакалавр» даражаси берилади ҳамда давлат намунасидаги диплом топширилади.
Магистратура - йўналишнинг муайян мутахассислиги бўйича фундаментал ва амалий билимлар берувчи, бакалавриат негизида, ўқиш муддати 2 йилдан кам бўлмаган олий таълимдир.
Магистр дастурини тугатган битирувчиларга давлат аттестацияси якунлари бўйича тайёрланган муайян мутахассислик бўйича «магистр» даражаси берилади ва давлат намунасидаги диплом топширилади.
Бакалавр ва магистрлик давлат намунасидаги диплом унинг эгаларига касбий фаолият билан шуғулланиш ёки танланган таълим йўналишига ва мутахассислигига мувофиқ таълим муассасаларининг навбатдаги босқичларида ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради.
Олий таълимнинг турли босқичида асосий таълим дастурлари бўйича дастлабки таълим олиш, иккинчи олий таълим олиш сифатида қаралмайди.
28. Тошкент ирригация ва мелиорация институтида таълим жараёнини ташкил этиш, таянч олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқиладиган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган ўқув режалари ва фанларнинг дастурлари, олий таълим муассасаси ректори (ўқув ишлари бўйича проректор) томонидан тасдиқланган йиллик календарь ўқув жадвали ҳамда машғулотлар жадвали билан тартибга солинади.
Таълим жараёнини мақсадли йўналтириш йўли билан ташкил этиш, яъни таълим шакллари, услуб ва воситаларни танлаш йўли билан олий таълим муассасаси талабаларига олий таълимнинг асосий касбий таълим дастурларини ўзлаштириш учун зарурий шароитларини яратиб берилиши лозим.
Таълим-тарбия жараёнининг бирлиги давлат таълим стандартлари билан таъминланади. Олий таълим муассасасининг ижтимоий - иқтисодий ва гуманитар фанлари кафедралари, маънавий-маърифий ва спорт бўғинларига, талабалар ва бошқа жамоатчилик ташкилотларига, раҳбарлик қилиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича проректор томонидан амалга оширилади.
29. Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари белгиланган: маъруза, консультация, семинар, амалий машғулот, лаборатория иши, назорат иши, коллоквиум, мустақил иш, амалиёт, курс лойиҳаси (курс иши), бакалаврлик битирув малакавий иши ҳамда магистрлик диссертацияси.
Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 80 минутлик (жуфтлик) танаффуссиз ўқув машғулотлари белгиланган. Ўқув машғулотлари орасидаги танаффус камида 10 минут бўлади.
Таълим ва тарбия олиб бориладиган тиллар: ўзбек ҳамда рус, инглиз ҳисобланади.
30. Тошкент ирригация ва мелиорация институтида кадрлар тайёрлаш ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда олиб борилади.
Олий таълимнинг асосий касбий таълим дастури доирасида таълим олишнинг барча шакллари учун ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилган ва “Узстандарт” агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилган давлат таълим стандарти қўлланилади.
31. Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ўқув йили икки семестрга бўлинади ва унинг хар бирида талабаларнинг ўзлаштириши рейтинг назорати шаклида олиб борилади.
Ўзлаштирувчи талабаларни курсдан курсга ўтказиш факультет деканининг тавсиясига биноан ректор буйруғи билан амалга оширилади. Талабаларни курсдан курсга шартли ўтказиш мумкин эмас.
Олий таълимнинг таълим дастурларини ўзлаштириш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Адлия вазирлигидан давлат рўйхатидан ўтказилган “Олий таълим муассасалари талабалари билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом”га мувофиқ тартибга солинади, “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги Низом”га асосан битирувчиларнинг якуний аттестацияси билан тугалланади.
32. Тошкент ирригация ва мелиорация институтида илғор педагогик ва ахборот технологиялари, таълимни индивидуаллаштириш ва мустақил таълим олиш воситаларини, модул тизими ҳамда масофавий таълим беришни қўллаш ҳисобига мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга йўналтирилган илмий-услубий ишлар амалга оширилади.
2) Олий ўқув юртидан кейинги таълим:
а) аспирантура 08.00.04 – Аросаноат мажмуаси иқтисодиёти; 05.20.03– Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ишлатиш, тиклаш ва таъмирлаш; 05.23.16.– Гидравлика ва мухандислик гидрологияси; 06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик; 13.00.08.- Хунар таълими назарияси ва услубиёти; 05.20.01– Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш технологиялари; 05.20.02– Қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқаришни электрлаштириш; 05.01.01– Амалий геометрия ва муҳандислик графикаси; 05.01.01– Мухандислик геометрияси ва компьютер графикаси; 05.23.07– Гидротехника ва мелиорация қурилиши; 11.00.11- Атроф муҳитни мухофазаси қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш.
б) докторантура 05.20.01– Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш технологиялари; 06.01.04.- Мелиорация ва суғорма деҳқончилик; 08.00.04 – Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти; 05.20.02– Қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқаришни электрлаштириш.
33. Тошкент ирригация ва мелиорация институтида олий таълим муассасасидан кейинги таълим доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссияси томонидан тасдиқланган “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар мутахассисликлари рўйхати”га мувофиқ тегишли вазирлик (идора) рухсати асосида аспирантура ва докторантура орқали илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, шунингдек фан номзоди ёки доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар тайёрлаш ва ҳимоя қилиш учун олий таълим муассасасига изланувчиларни бириктириш ишлари амалга оширилади.
Олий таълим муассасасидан кейинги таълимга оид муносабатлар ўрнатилган тартибда тасдиқланган ва Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган “Аспирантура (докторантура) тўғрисидаги Низом” билан тартибга солинади.
Тошкент ирригация ва мелиорация институтида (ихтисосликларнинг номлари) ихтисосликлар бўйича фан номзоди ҳамда (ихтисосликларнинг номлари) ихтисосликлар бўйича фан доктори илмий даражасини бериш юзасидан ихтисослашган кенгашлар фаолият кўрсатади.
34. Тошкент ирригация ва мелиорация институтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 феврал 25-сонли “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги” Қарорига мувофиқ кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўлимида ходимлар учун қўшимча касбий таълим дастурлари амалга оширилади:
- Қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
- Сув хўжалиги ва мелиорация машиналарига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирнаш;
- Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш;
- Трактор ва автомобиллар;
- Ер тузиш ва ер кадастри мутахассисликлари бўйича 1-4 ойгача қисқа муддатли пуллик касбий курслар ташкил этилган.
Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўлимида ўқиш натижаларига кўра ўрнатилган тартибда тасдиқланган давлат намунасидаги сертификат (диплом) берилади.
35. Тошкент ирригация ва мелиорация институтида Илмий кенгашнинг тематик режалар бўйича, бажариладиган ишларнинг сифати ҳамда меҳнат хавфсизлигини таъминлаган ҳолда талабалар, аспирантлар ва докторантларни кенг жалб этиб, илмий-тадқиқот ва ижодий ишларни олиб боради.
Илмий тадқиқотлар қуйидаги маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади:
- фан, техника ва маданиятнинг муҳим йўналишлари бўйича фундаментал, амалий ҳамда инновацион тадқиқотларни бажариш учун ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;
- шартнома асосида соҳавий вазирликлар, идоралар, корхоналар, бирлашмалар ва бошқалар, шу жумладан хорижий ташкилотлар маблағлари.
V. Олий таълим муассасасининг таркиби
36. Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг таркибига қуйидагилар киради:
а) Гидромелиорация факультети; Ирригация гидротехника иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш факультети; Сув хўжалигини автоматлаштириш ва механизациялаш факультети; Ердан фойдаланиш ва ер кадастри факультети; Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти факультети.
б) Гидравлика кафедраси; Гидрология ва гидрогеология кафедраси; Гидромелиоратив тизимларидан фойдаланиш кафедраси; Қишлоқ хўжалиги гидротехника мелиорацияси кафедраси; Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедраси; Гидротехника иншоотлари ва мухандислик конструкциялари кафедраси; Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш кафедраси; Чизма геометрия ва мухандислик графикаси кафедраси; Назарий ва қурилиш механикаси кафедраси; Гидромелиоратив ишларини ташкил этиш ва уларнинг технологияси кафедраси; Гидромелиоратив ишларни механизациялаш кафедраси; Гидромелиоратив тизимларни электр энергиясини билан таъминлаш уларнинг электр жиҳозларидан фойдаланиш кафедраси; Электротехника ва электр юритма кафедраси, Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқарув кафедраси; Конструкция материаллари технологиялари, амалий механика ва стандартлаштириш кафедраси; Ер тузиш ва ер муносабатлари кафедраси; Геодезия ва ер кадастри кафедраси; Сув хўжалигини бошқариш кафедраси; Бухгалтерия хисоби ва аудит кафедраси; Иқтисодий назария асослари кафедраси; Сув хўжалиги иқтисоди кафедраси; Физика ва кимё кафедраси; Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси кафедраси; Гуманитар фанлар кафедраси; Ўзбек тили ва чет-тиллар кафедраси; Ахборот технологиялари кафедраси; Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси; Жисмоний тарбия кафедраси; Олий математика кафедраси; Ҳарбий кафедра, Тупроқшунослик ва деҳқончилик асослари кафедраси.
в) Суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш илмий-тадқиқот маркази. Ресурс-тежамкор техника ва технологиялар илмий-муаммоли лаборатория.
г) Ўқув-методика бўлими; Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўлими; Фермерларни ўқитиш бизнес-мактаби; Ахборот ресурс маркази; «Маънавият ва маърифат» бўлими; Талабалар шаҳарчаси; Маданият саройи; «Ором» санаторий-профилакторияси, тиббий бўлим; Илмий ва амалий тадқиқотлар бўлими; Ахборот технологиялари бўлими; Тахририят-нашриёт бўлими; Ўқув-тажриба хўжалиги (Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани); Маркетинг бўлими; Молия-иқтисодиёт бўлими; Бухгалтерия; Хўжалик бўлими; Халқаро алоқалар бўлими; Ички инспекция ва мониторинг бўлими; Канцелярия ва архив; I ва II бўлимлар; Кадрлар бўлими; Юридик бўлим, Ҳайдовчилар тайёрлаш курси.
д) Тошкент ирригация ва мелиорация институти қошида иккита академик лицей фаолият кўрсатади:
- Юнусобод академик лицейи,1999 йил Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Марказининг 2000 йил 10 мартдаги 139-сонли буйруги асосида лицей-интернат негизида ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 сентябрдаги 415-сонли карорига асосан Тошкент ирригация ва мелиорация институти кошидаги Юнусобод академик лицейи номи берилган. Қуввати 450 ўқувчига мўлжалланган. Академик лицей бинолари 1999 йил қайта таъмирланган бўлиб, 4 та алоҳида иншоотдан ташкил топган (ўқув биноси, ётоқхона, спорт зал, фаоллар зали ва ошхона). Ўқув биноси 3 қаватли бўлиб, умумий майдони 2730 м.кв.ни ташкил қилади. Ётоқхона 3 қаватли бўлиб, 1-қават хоналари ўқув хоналарига айлантирилган. Ётоқхона биноси майдони 2730 м.кв. ни ташкил килади.
Юнусобод академик лицейда41 та фан кабинетлари мавжуд. Ўқув-машғулот хоналари жиҳозланиши талабга жавоб беради. Ўқув хоналари тегишли стендлар, мултимедиа жиҳозлари, телевизор, видеоглаз, видеопроекторлар билан таъминланган. Фанлар буйича асосий маълумотлар ўқув хоналари деворларига илинган. Академик лицейда 2 та физика, 1 та химия ва 1 та биология хоналари мавжуд. Лаборатория хоналари ўқув режада белгиланган лаборатория ишларини амалга ошириш учун керакли бўлган барча жиҳозлар билан таъминланган.
Академик лицей ўқувчиларининг жисмоний тарбия ва спорт билан шугулланиши учун етарли шароит яратилган. Академик лицейда майдони 440 кв.м. бўлган спортзал фаолият курсатади. Спортзал барча жиҳозлар билан таъминланган. Академик лицейда 8 та (футбол, баскетбол, бокс, кураш, енгил атлетика, стол тенниси, шашка ва шахмат) тугарак фаолият курсатади.
- "Интернэшнл Хаус-Тошкент" академик лицейи 1988 йил Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг буйруғига асосан тузилган.
"Интернэшнл Хаус-Тошкент" академик лицейи 2007 йили Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Марказининг 2007 йил 11 майдаги 10 КБ-сонли буйруғи асосида академик лицей мақомини олди. 2009 йили сентябр ойида тўлиқ реконструкциядан чиқарилди. Қуввати 495 ўринли. Таълим муассасасида 2 та (Аниқ фанлар ва ижтимоий гуманитар фанлар) йўналишлари бўйича ўқувчилар тахсил олмоқда.
"Интернэшнл Хаус-Тошкент" академик лицейида 29 та ўқув хонаси, 2 та компьютер хонаси, 2 та лингафон хонаси, 3 та лабораторя хонаси, АРМ ва ёпик спорт комплекси, катта теннис корти мавжуд. Академик лицейда бугунги кунда 6 та спорт тўгараги ишлаб турибди, Академик лицейда 30 та компьютерлар бўлиб, улар лингофон хоналари, АРМ, бўлимлар ва маъмурият хоналарига жойлаштирилган.
Биология, физика ва химия фанларидан лаборатория ишларини бажариш учун барча анжомлар билан таъминланган, лаборатория ишлари режа асосида олиб борилмокда.
е) Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиалининг таркибига қуйидагилар киради:
- Филиал директори, Илмий кенгаши, Ҳомийлик кенгаши, Директорнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Директорнинг ўқув ва илмий ишлар бўйича ўринбосари, Директорнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари;
- Гидромелиорация факультети;
- Сув хўжалиги ва мелиорация кафедраси, Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш кафедраси, Ер тузиш ва ер кадастри кафедраси, Умумий касб-ҳунар фанлари кафедраси, Математика ва табиий фанлар кафедраси, Ижтимоий-гуманитар фанлар, тиллар ва жисмоний тарбия кафедраси;
- Мониторинг ва ички назорат бўлими, Кадрлар бўйича инспектор, Канцелярия ва архив бўлими, 1 ва 2-бўлимлар, Маънавий ва маърифий соҳадаги ишлар, шунингдек иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими, Таҳририят-ноширлик бўлими, Ўқув-методика бўлими, Ахборот технологиялари маркази, Ахборот-ресурс маркази, Маркетинг ва битирувчиларни ишга жойлаштириш мониторинги бўлими, Ўқитишнинг техник воситалари бўлими, Молия-иқтисодиёт бўлими, Бухгалтерия, Техника ва хўжалик таъминоти бўлими.
и) Тошкент ирригация ва мелиорация институти қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг таркибига қуйидагилар киради:
-директор;Илмий кенгаш; директорнинг сув ресурслари ва гидротехника масалалари бўйича биринчи ўринбосари, директорнинг сувдан фойдаланиш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масалалари бўйича ўринбосари; директорнинг маркетинг ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари;
- Сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш лабораторияси; Дарё, канал ва иншоотлар гидравликаси лабораторияси; Сув омборлари ва уларнинг хавфсизлиги лабораторияси; Ирригация тизими ва тармоқларини ишлатиш лабораторияси; Насос станциялари ва электр энергетикаси лабораторияси; Гидрометрия ва метрология лабораторияси; Сув хўжалигида замонавий ахборот технологиялари ва сув ресурслари бошқариш лабораторияси; Гидроэкология ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш лабораторияси; Сув хўжалиги иқтисодиёти ва тизимини такомиллаштириш лабораторияси; Суғориш технологиялари ва техникаси лабораторияси; Тупроқ тадқиқотлари ва мелиоратив жараёнлар лабораторияси; Сув хўжалиги ва мелиорация учун замонавий қурилиш материаллари лабораторияси; Мелиоратив техника ва механизмлар лабораторияси; Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш технологиялари ва самарадорлигини баҳолаш лабораторияси; Маркетинг ва шартномалар сектори; Хўжалик ишлари бўйича бўлим; Сув хўжалиги муҳандислик маркази.
- Молия ва ҳисоб-китоб бўлими; Ходимлар бўйича мутахассис; Юрист консультант; Девонхона; Махсус ҳужжатлар бўйича мутахассис; Қорақалпоғистон филиали; Хоразм бўлими; Қашқадарё бўлими; Фарғона илмий синов участкаси; Сирдарё илмий синов участкаси; Илмий техника ахборотлари ва тарғибот сектори; Илмий ходимларни тайёрлаш ва сув хўжалиги ходимларининг малакасини ошириш сектори; Архив ва кутубхона.
VI. Олий таълим муассасасини бошқариш
37. Тошкент ирригация ва мелиорация институтини бошқариш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда ушбу Уставга мувофиқ якка раҳбарлик ва олий таълим муассасасининг Илмий кенгаши, Ҳомийлар кенгаши орқали жамоатчилик бошқарувини уйғунлаштириш тамойили асосида амалга оширилади.
38. Тошкент ирригация ва мелиорация институтини бевосита бошқариш Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 1992 йил 9 мартдаги 137-Ф фармойишида белгиланган тартиб асосида тайинланадиган ректор томонидан амалга оширилади.
Ректор олий таълим муассасаси фаолиятига, шунингдек, олий таълим муассасасининг Ички тартиб қоидалари, Олий таълим тўғрисидаги Низом ҳамда мазкур Уставда белгиланган мажбуриятлар учун тўла масъулдир.
Ректор Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ олий таълим муассасаси номидан иш олиб боради, барча идоралар, муассасалар, корхоналарда унинг вакили сифатида қатнашади, олий таълим муассасасининг мол-мулкига масъуллик қилади, шартномалар тузади, ишончномалар беради, банк муассасаларида олий таълим муассасасининг ҳисоб рақамларини очади, молиявий маблағлардан ўрнатилган тартибда фойдаланиш бўйича фармойишлар беради.
Ректор олий таълим муассасасининг ваколати доирасида:
- олий таълим муассасасининг барча ходимлари, талабалари ва бошқа таълим олаётганлар учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва топшириқлар беради;
- бўйсунувчи вазирлик (идора) билан келишилган ҳолда факультет деканлари ва бош бухгалтерни лавозимига тайинлайди ҳамда лавозимидан озод қилади;
- олий таълим муассасаси проректорлари лавозимига номзодларни тавсия этади ва проректорлар, деканларнинг муайян вазифалари ҳамда масъулиятларини белгилайди;
- олий таълим муассасаси ходимлари ва хизматчиларини, шунингдек илмий-педагогик ходимларини Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ишга олиш ва бўшатишни амалга оширади;
- олий таълим муассасаси таркибига кирган илмий тадқиқот, тажриба-экспериментал ҳамда бошқа ташкилот ва бўлинмаларнинг вазифаларини белгилайди ва улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
- олий таълим муассасаси ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ва қўшимчаларни белгилайди;
- касаба уюшма қўмитаси ёки олий таълим муассасасининг бошқа ваколатли органи билан келишган ҳолда Ички тартиб қоидаларини тасдиқлайди;
- олий таълим муассасасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ёки Вазирликнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бузилган ҳолда чиқарилган буйруқларини бекор қилади;
- олий таълим муассасасида Намунавий штат бирликларига мувофиқ ажратилган маблағлар ҳамда иш ҳақи фонди, тасдиқланган олий таълим муассасаси ходимларининг сони ва лавозим маошлари, тариф сеткаси доирасида олий таълим муассасаси профессор - ўқитувчилари таркиби ва олий таълим муассасаси ходимларининг штат бирлигини тасдиқлайди ҳамда лавозим маошларини белгилайди;
- олий таълим муассасаси Илмий кенгашининг тавсиясига кўра ўрнатилган тартибда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ факультетларни, кафедраларни очиш ёки ёпиш қарорларини тасдиқлайди.
“Олий таълим муассасасининг кафедраси тўғрисидаги Низом” талабларидан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасаси Илмий кенгашининг тавсиясига кўра кафедралар ташкил этилади ёки тугатилади.
Олий таълим муассасаси ректорига ўзи ишлаётган олий таълим муассасасида ва ундан ташқарида ҳақ тўланадиган бошқа раҳбарлик лавозимида (илмий ва илмий-методик раҳбарликдан ташқари) ўриндошлик бўйича ишлашга рухсат этилмайди. Ректор ўз вазифаларини ўриндошлик бўйича бажариши мумкин эмас.
39. “Олий таълим тўғрисидаги Низом”га мувофиқ Тошкент ирригация ва мелиорация институтида олий таълим муассасаси фаолиятининг асосий масалаларини кўриш учун Илмий кенгаш ташкил этилади.
Илмий кенгаш таркибига ректор киради ва Илмий кенгаш раиси ҳисобланади, проректорлар, факультетлар деканлари ҳамда мутахассислар тайёрловчи кафедралар мудирлари, шунингдек, талабалар ва олий таълим муассасаси ходимлари касаба уюшмаси кенгаши вакиллари киради. Илмий кенгашнинг бошқа аъзолари умумий мажлисда (конференцияда) яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Профессор-ўқитувчилар таркибидан Илмий кенгашга сайланадиганлар сони ректор буйруғи билан белгиланади.
Илмий кенгашнинг ваколати, уни сайлаш ва фаолият юритиш тартиби таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган “Олий таълим муассасасининг Илмий кенгаши тўғрисидаги Низом” билан белгиланади.
40. Тошкент ирригация ва мелиорация институтида Ҳомийлар кенгаши олий таълим муассасасини бошқарувчи жамоатчилик органи ташкил этилади ва унинг таркибига муассис-вазирликлар, маҳаллий ҳокимият, ишбилармон доиралар, жамоатчилик ташкилотлари, жамғарма ва Ҳомийлар, бошқа таълим муассассаларининг вакиллари киради.
Ҳомийлар кенгашининг таркиби, ваколатлари, шакллантириш таркиби ва фаолияти “Ҳомийлар кенгаши тўғрисидаги Низом” билан белгиланади.
41. Тошкент ирригация ва мелиорация институтида касаба уюшмаси ва бошқа жамоатчилик ташкилотлари фаолият кўрсатади. Талабалар ва ходимлар манфаатларини ҳимоялашни таълим ва фан касаба уюшмаси ҳамда уларнинг олий таълим муассасасида сайланган органлари амалга оширади. Талабалар ва ходимларни ваколат органларининг ҳуқуқлари ва уларга нисбатан олий таълим муассасаси маъмуриятининг мажбуриятлари қуйидагилардир:
- Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент қарорлари, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва ёш авлодни тарбиялаш соҳасидаги қарорларини амалга оширишни ташкил этиш;
- Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тадбирларини босқичма-босқич амалга оширишда Давлат таълим стандартлари бажарилишини таъминлаш;
- ходимларнинг меҳнатини, таълим олувчиларнинг ўқишини ташкил этиш, ўқиш сифатини ошириш ҳамда меҳнат унумдорлигини юксалтириш, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида, тўлов-контракт асосида мутахассис тайёрлаш бўйича контрактда кўзда тутилган шарт-шароитларни яратиш;
- ходимга у бажарган иш учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда ҳақ тўлаш ҳамда таълим олувчилар стипендияларини белгиланган муддатда берилишини таъминлаш;
- меҳнат, ижро ва ўқув интизомини, меҳнатни муҳофаза қилиш шарт-шароитини таъминлаш;
- қонунчиликда кўзда тутилган тартибга мувофиқ хўжалик ва молия-иқтисодиёт фаолиятини бошқариш, институтнинг барча моддий-техник базаси ва мол-мулкини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш ҳамда молия-хўжалик фаолият натижалари бўйича қабул қилинган қарорлар бўйича тўлиқ жавоб бериш;
- қонунчиликда ва институт Уставида белгиланган ваколат доирасида молия-хўжалик фаолият билан боғлиқ масалаларни ҳал этади, фаолиятнинг баъзи йўналишлари бўйича масъул ўринбосарлари ва бўлинмалар бошлиқларини масъул деб белгилаш ҳамда улар томонидан юклатилган вазифаларни бажарилишини таъминлаш;
- қонунчиликка, жамоа ва меҳнат шартномасига мувофиқ ходимлар томонидан дам олиш ҳуқуқини амалга оширишни, уларга кафолатли ва бадал тўловлари тўланишни таъминлаш;
- меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унга етказилган зарар учун ходимга ҳақ тўлаш;
- ходимлар ҳамда таълим олувчиларнинг ваколатли органлари ҳуқуқларига риоя қилиш, уларнинг фаолиятига кўмаклашиш, меҳнат, ўқиш ва ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича музокаралар олиб бориш;
- Меҳнат Кодексига мувофиқ жамоа шартномаларини тузиш;
- ўқув тарбиявий ишларни ташкил қилиш, меҳнат ва ўқув маданияти ва интизоми, таълим сифатини кўтарилишига эришиш, ходимларнинг касб маҳоратини юксалтириш;
- ходимлар учун касбий тайёргарлик, бошқа касбга ўргатиш, малака ошириш ишларини олиб бориш;
- профессор-ўқитувчиларнинг “Истеъдод” жамғармаси, Давлат грантлари ва талабаларни Давлат ва номдор стипендиялари, жамоат ташкилотлари кўрик танловларида қатнашишини ташкил қилиш;
- қонунчиликда кўзда тутилган тартибга мувофиқ ногирон ходимнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга оширишини таъминлаш, ногирон билан меҳнат шартномаси тузишдан ёки хизмат юзасидан уни юқори лавозимга кўтаришдан бош тортишга, маъмурият ташаббуси билан ишдан бўшатишга, ногиронлиги учун уни ўз розилигисиз бошқа ишга ўтказишга йўл қўймаслик (Тиббий-ижтимоий экспертизанинг хулосасига кўра ногироннинг саломатлиги бу касб вазифаларини бажаришга монелик қилган ёки ногироннинг ёҳуд бошқа кишиларнинг саломатлиги ва меҳнат хавфсизлигига таҳдид қилган ҳоллар бундан мустасно);
- меҳнат жамоасини моддий-техник ресурслар ва молиявий маблағлар билан ўз вақтида таъминлаб бориш, институтнинг молиявий аҳволи хақида меҳнат жамоасини мунтазам хабардор қилиш;
- барча ходимлар меҳнат таътилини белгиланган тартибда расмийлаштириш;
- институт ходимлари ва талабалари Касаба уюшмалари билан ҳамкорлик қилиш, ўзаро таклифлар ва талабларни ўз вақтида кўриб чиқиш;
- ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича ўз фуқаролик жавобгарлигини Ўзбекистон Республикасининг “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонунда белгиланган шартлар асосида ва тартибда суғурталаш;
- Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини белгиланган тартибда ва муддатда холисона кўриб чиқишни таъминлаш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли «Ижро интизомини мустахкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ институт ходимлари томонидан ижро интизомига риоя этиш ҳамда ходимлар томонидан ижро интизомига қатъий риоя этилишини таъминлаш.
Амалдаги низомларга мувофиқ Тошкент ирригация ва мелиорация институтида илмий ва ихтиёрий жамиятлар, илмий-услубий, илмий-техник кенгашлар ва комиссиялар, ёш олимлар кенгаши ва бошқалар ташкил этилиши мумкин.
Ректорат ва Илмий кенгаш ўз фаолиятида олий таълим муассасаси жамоатчилик ташкилотларининг тавсияларини кўриб чиқади ва ўз фаолиятларида уларни ҳисобга олади.
42. Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг факультетини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда ректор томонидан тайинланадиган декан бошқаради.
Факультет декани ўз фаолиятида “Олий таълим муассасасининг факультети тўғрисидаги Низом”га амал қилади.
“Олий таълим муассасасининг факультети тўғрисидаги Низом”га мувофиқ факультетда Илмий кенгаш ташкил этилиши мумкин.
Илмий кенгашнинг таркиби, ваколатлари, шакллантириш ва фоалиятининг тартиби “Олий таълим муассасаси факультетининг Илмий кенгаши тўғрисидаги низом” билан белгиланади.
Кафедра фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ танлов асосида олий таълим муассасасининг Илмий кенгаши томонидан сайланадиган мудир раҳбарлик қилади.
Кафедра мудирининг ваколатлари ва кафедра фаолиятининг тартиби “Олий таълим муассасасининг кафедраси тўғрисидаги Низом” билан белгиланади.
VII. Молия - хўжалик фаолияти ва моддий-техник база
43. Тошкент ирригация ва мелиорация институтига ушбу Уставда назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида оператив бошқариш ҳуқуқи билан давлат (таъсисчи) томонидан бинолар, иншоотлар, мулкий мажмуалар, олий таълим муассасасининг паспортига мувофиқ асбоб-ускуналар, шунингдек истеъмол, ижтимоий, маданий ва бошқа мақсадлар учун зарур бўлган мулклар бириктирилган.
Тошкент ирригация ва мелиорация институти фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга ошириладиган давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объектлар қаторига киритилган.
Тошкент ирригация ва мелиорация институтига ажратилган ер участкалари олий таълим муассасасига муддатсиз текин фойдаланиш учун бириктирилган.
44. Тошкент ирригация ва мелиорация институти жисмоний ва юридик шахслардан совға, ҳадя ёки васият бўйича берилган пул маблағлари, мол-мулк ва бошқа мулкий объектларга, олий таълим муассасаси фаолиятининг самараси ҳисобланган интеллектуал ва ижодий маҳсулотларга, шунингдек ўз фаолияти орқали оладиган даромадлар ва бу даромадлар ҳисобидан сотиб олинадиган мулкий объектларга эгалик қилиш ҳуқуқи берилган.
45. Тошкент ирригация ва мелиорация институти мол-мулкни ижарага олувчи ва мол-мулкни ижарага берувчи сифатида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида Низом”га мувофиқ олий таълим муассасаси ўзига бириктирилган ижарага берилиши қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бинолар, иншоотлар ва уларнинг қисмлари, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари шаклидаги давлат мулки ва бошқа мол-мулкларни Илмий кенгашнинг розилиги билан тасарруф этиш ҳуқуқисиз, белгиланган нархлар бўйича ижарага беришни амалга оширади.
Ижара ҳақи сифатида олинган маблағлар таълим жараёнини таъминлаш ва уни ривожлантириш учун фойдаланилади.
46. Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг таълим фаолиятини молиявий таъминлаш давлат грантлари асосида мутахассислар тайерлаш учун ажратилган бюджет маблағлари, давлат томонидан белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда қайта тайёрлаш ва ходимларнинг малакасини ошириш ҳисобига ажратилган маблағлар, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар, жумладан талабалар ва тингловчиларни ўқитиш учун белгиланган тартибда олинган тўлов - шартнома асосидаги маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
47. Тошкент ирригация ва мелиорация институти олий таълим муассасасининг асосий фаолиятига зарар етмайдиган тартибда таълим ва бошқа соҳаларда пуллик хизмат фаолиятини амалга ошириш мумкин. Олий таълим муассасаси шуғулланадиган тадбиркорлик фаолияти унинг уставида белгиланган вазифаларга мос келиши керак.
Олий таълим муассасаси ўз мулки билан хўжалик жамиятлари ва ширкатларнинг устав жамғармасида қатнашиш, пуллик таълим хизматлари, консультациялар ва бошқа хизматлар учун нархларни белгилаш, солиқ ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбурий тўловлардан сўнг қолган даромадни мустақил тасарруф этиш ҳуқуқига эга.
Олий таълим муассасасининг пуллик таълим хизматлари кўрсатишни бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидаги таълим фаолияти доирасида ва унинг ўрнига амалга оширилиши мумкин эмас.
Олий таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ҳамда мазкур уставга зид бўлмаган шартномаларни тузиш, мажбуриятлар ва бошқа шартларни белгилаш бўйича масалаларни мустақил ҳал қилади.
48. Тошкент ирригация ва мелиорация институтида лавозим маошлари меҳнат шарномаси (битими) тузилаётганда “Олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида Низом” ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ белгиланади. Олий таълим муассасаси ходимига лавозим маоши (ставка), ўз функционал вазифаларни ҳамда меҳнат шартномасида назарда тутилган ишларни бажарганлиги учун тўланади. Қўшимча маош, устама ва бошқа моддий рағбатлантириш тадбирларининг ҳажмини олий таълим муассасаси мустақил, иш ҳақи фонди доирасида қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва ҳажмда белгилайди.
Белгиланган маошлар аттестация натижасига кўра фақат уни ошириш мақсадида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
49. Тошкент ирригация ва мелиорация институти олий таълим муассасасида ташкил этилган жамоат ташкилотларига фаолият кўрсатишлари учун зарур бўлган хоналарни ажратади ва уларни тозалашни ташкил этади.
Олий таълим муассасаси қошидаги тиббий-санитар муассасасига, шунингдек, унинг ҳудудида жойлашган ёки олий таълим муассасасининг балансида бўлган ҳамда талаба, тингловчи ва ходимларга хизмат кўрсатувчи ошхона ва бошқа умумий овқатланиш муассасаларига иситиш, ёритиш ва сув таъминоти билан таьминланган хоналар ажратилади.
Олий таълим муассасасининг тегишли биноларини таъмирлаш, реконструкция қилиш ёки янгиларини қуриш, уларнинг молиявий таъминоти қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
VIII. Халқаро ҳамкорлик
50. Тошкент ирригация ва мелиорация институти Ўзбекистон Республикасининг олий таълим, малака ошириш, илмий-тадқиқот соҳалари бўйича халқаро ҳамкорлик фаолиятини қуйидаги тариқада амалга ошириш ҳуқуқига эга:
- институт Илмий кенгашининг қарорига биноан, хорижий давлатларнинг тегишли ўқув юрти билан бевосита алоқаларни ўрнатиш, улар билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузиш, қонунчиликда белгиланган тартибда ҳамкорликда факультетлар, илмий марказ ва лабораториялар ташкил этиш;
- “Истеъдод” жамғармаси орқали институт профессор-ўқитувчиларини мақсадли қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
- талабалар, магистрантлар, аспирантлар, докторантлар, педагогик ва илмий ходимлар билан икки томонлама алмашиш дастурида иштирок этиш;
- ҳамкорликда илмий тадқиқотлар, шунингдек, конгресслар, симпозиумлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
- хорижий юридик шахсларнинг буюртмалари бўйича фундаментал ва амалий-илмий тадқиқотларни амалга ошириш;
- олий таълим ва олий ўқув юртидан кейинги таълимни такомиллаштириш халқаро дастурларида иштирок этиш.
51. Тошкент ирригация ва мелиорация институти Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига мувофиқ таълим муаммолари юзасидан халқаро ҳамкорликда иштирок этадилар, чет давлатларнинг тегишли ўқув юртлари билан бевосита алоқалар ўрнатиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар билан қўшма ўқув юртлари ташкил этиш ҳуқуқига эга.
Чет эл фуқароларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, таълим муассасаси илмий-педагогик ходимларининг Ўзбекистон Рсспубликаси худудидан ташқарида ўқитувчилик ва илмий-тадқиқотчилик ишлари давлатлараро органининг хорижий давлатларнинг таълимни бошқариш бўйича тегишли органлари орасидаги шартномалар, шунингдек Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг қонунчиликка мувофиқ чет эл фуқаролари ва хорижий юридик шахслар билан бевосита тузган шартномалари асосида амалга оширилади.
52. Тошкент ирригация ва мелиорация институти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- халқаро нодавлат ташкилотларга кириш;
- Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари деб қаралиши мумкин бўлмаган, хорижий шериклар билан ҳамкорликдаги фаолият тўғрисида белгиланган тартиб асосида шартномалар тузиш;
- хорижий шериклар иштирокида олий таълим муассасасининг таркибий бўлинмалари (марказлар, лабораториялар, техник саройлар ва бошқа бўлинмалар)ни қонунчиликда кўзда тутилган тартибда ташкил этиш.
53. Тошкент ирригация ва мелиорация институти Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ушбу Уставда назарда тутилган ва “Таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни бажаришга, шунингдек халқаро алоқаларни ривожлантиришга йўналтирилган ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
54. Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг ташқи иқтисодий фаолиятидан тушган валюта, моддий тушумлари қонунчиликка биноан унинг уставида белгиланган фаолиятини таъминлаш учун ишлатилади.
IX. Якуний қоидалар
55. Тошкент ирригация ва мелиорация институти Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгиланган тартибда қўйидагиларга жавоб беради:
- унинг ваколатига киритилган вазифаларни бажармаганлиги;
- таълим жараёнида ўқув режа ва жадвалларга мувофиқ таълим дастурлари ҳажмини тўлиқ бажармаганлиги;
- таълим жараёни вақтида олий таълим муассасасида таълим олувчилар ва ходимларининг ҳаёти ва соғлиғи;
- таълим олувчилар ва олий таълим муассасаси ходимларининг ҳуқуқ ва эркинликларнинг бузилганлиги;
- Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилган бошқа хатти-ҳаракатлар.
56. Тошкент ирригация ва мелиорация институти Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб асосида қайта ташкил қилиниши ёки тугатилиши мумкин.
57. Олий таълим муассасасининг Устави ушбу намунавий Уставда белгиланган тавсияларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилиши мумкин.
Олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган Устав тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланиб, ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади ва кучга киритилади.
Олий таълим муассасасининг Уставига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
58. Мазкур Уставни ишлаб чиқиш жараёнида тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК, Давлат солиқ қўмитаси, Бадиий академия, Навоий кон-металлургия комбинати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлигидан тушган таклифлари ва фикр-мулоҳазалари инобатга олинган.
Низом Тошкент ирригация ва мелиорация институти Илмий Кенгашида муҳокама қилиниб, тасдиқланган (баённома № 6. 23 февраль 2012 й.).